92- ҚЎШИҚ
Исминг ила аталган даргоҳ
-
1. Сенга, Яҳова, топинмоқ-чун
Қурдик бу янги даргоҳни.
Бунда қатнашиб шод юрак-ла,
Элга таратдик шонингни.
Сенга жон-дилдан бахш этгаймиз
Меҳнат, истеъдод, мол-мулкни.
Бизда бор нарса — Сеникидир,
Бергансан Ўзинг уларни.
(НАҚАРОТ)
Қабул қил, Раб, ушбу уйни,
У ёйсин исминг ҳар дам.
Шунинг учун Сенга уни
Бахш этгаймиз чин қалбдан.
-
2. Сенга, Отажон, ҳамд айтмоқ-чун
Бугун йиғилдик уйингда.
Илоё, чанқоқ инсонлар ҳам
Мадҳ этсин Сени шу ерда.
Ушбу топиниш жойини биз
Мудом сақлайлик озода.
Ахир шоҳидлик беради у
Сенинг Шоҳлигинг ҳақида.
(НАҚАРОТ)
Қабул қил, Раб, ушбу уйни,
У ёйсин исминг ҳар дам.
Шунинг учун Сенга уни
Бахш этгаймиз чин қалбдан.
(Шунингдек, 3 Шоҳ. 8:18, 27; 1 Сол. 29:11–14; Ҳавор. 20:24 га қаранг.)