82- ҚЎШИҚ
Нурингиз порлаб турсин
-
1. Сиз Исо амри-ла
Нур ёйинг ҳар дам,
Бўлсин у қуёшдек
Ҳаммага равшан.
Раб Сўзи қилгайдир
Ҳар қалбни сокин.
Яҳ ҳақда таълим бериб,
Акс этинг нурин.
-
2. Ваъз қилинг ғайрат-ла,
Тингласин эллар,
Порласин улар-чун
Сиз айтган хабар.
Ҳақ йўлга элтгайдир
Нур тўла Калом.
Бу йўлдан юрмоқ ё йўқ —
Танласин инсон.
-
3. Дурдек нур сочгайдир
Пок, эзгу ишлар
Ва чирой қўшгайдир
Ҳар сўзга улар.
Ёғилсин ҳамиша
Нур-зиё сиздан,
Раб буни маъқул кўргай
Ва бўлгай хуррам.
(Шунингдек, Заб. 119:130; Мат. 5:14, 15, 45; Колос. 4:6 га қаранг.)