71- ҚЎШИҚ
Биз Яҳованинг лашкаримиз!
(Йўэл 2:7)
-
1. Раб Яҳова — Сардордир,
Биз эса — лашкар.
Ёв-душманни енггаймиз,
Жам бўлиб ҳар сафар.
Ваъз қилгаймиз шахт ила
Ҳар турли ерда
Ва жасур тургаймиз
Ҳар қандай дамда.
(НАҚАРОТ)
Ўз халқига бош-қошдир
Раб Ўғли бирла.
«Шоҳ бўлди Масиҳ»,— деб,
Жар солинг элга.
-
2. Биз излаймиз жон-жаҳд-ла
Соф қалбни ҳар вақт,
Бахш этамиз астойдил
Хор-зорга муҳаббат.
Раб Яҳга чорлаб уни
Ва бериб таълим,
Танласин деймиз у
Ҳақ Тангри йўлин.
(НАҚАРОТ)
Ўз халқига бош-қошдир
Раб Ўғли бирла.
«Шоҳ бўлди Масиҳ»,— деб,
Жар солинг элга.
-
3. Раб Яҳова — Сардордир,
Биз эса — қўшин.
Жанг учун саф тортгаймиз
Ва бўлгаймиз метин.
Гар бедор ва пок қолсак
Ҳар кун, ҳар онда,
Ҳақ йўлда тургаймиз
Доимо шунда.
(НАҚАРОТ)
Ўз халқига бош-қошдир
Раб Ўғли бирла.
«Шоҳ бўлди Масиҳ»,— деб,
Жар солинг элга.
(Шунингдек, Эфес. 6:11, 14; Филип. 1:7; Филим. 2 га қаранг.)