36- ҚЎШИҚ
Қалбингизни асранг
-
1. Асранг ҳаёт бўлмиш қалбни,
Танлаб тўғри йўлни.
Худо кўрар ҳар бир дилни,
Яхши билар уни.
Гоҳ-гоҳ юрак онгни алдаб,
Бошлар гуноҳ ишга.
Лек сиз Ҳақдан идрок сўраб,
Қулоқ солинг Унга.
-
2. Кўнгил ғамин Яҳга тўкинг,
Қилиб қалбдан дуо.
Меҳри учун раҳмат айтинг,
Ҳар вақт куйлаб сано.
Рабнинг амрин дилга жойлаб,
Унга амал қилинг.
Яҳга мудом содиқ қолиб,
Қалбин хурсанд этинг.
-
3. Масиҳ каби доно бўлинг,
Ёмон ўйдан қочинг.
Аллоҳ Сўзин ҳар кун ўқиб,
Далда ва завқ олинг.
Худо севар содиқ қулин,
Буни эслаб қолинг.
Астойдил ваъз этиб исмин,
Мангу дўсти бўлинг.
(Шунингдек, Заб. 34:1; Филип. 4:8; 1 Бутр. 3:4 га қаранг.)