151- ҚЎШИҚ
Тирилиш ваъдаси
-
1. Буғ мисоли пайдо бўлар ҳаёт
Ва тез ўтиб кетар у.
Дарду алам, кўз ёш олиб келар,
Учқун каби сўнар у.
Лекин Яҳова Ўз Сўзи ила
Шундай зўр ваъда берар:
(НАҚАРОТ)
«Яқинда Менинг измим-ла
Марҳумлар ҳаёт бўлар.
Ахир улкан соғинч-ла
Уларни қалбим қўмсар.
Сен бунга ишон бутунлай,
Ҳар сўзим бажо бўлар.
Мангу яшар албатта
Мен учун азиз башар».
-
2. Ўз дўстларин Аллоҳ эсда сақлар,
Улар вафот этса ҳам,
Ва уйғотар ўлган содиқ қулин,
Йиллар ўтиб кетса ҳам.
Бундай пайт келар, ҳур жаннат бўлар,
Раб Ўзи ваъда қилар:
(НАҚАРОТ)
«Яқинда Менинг измим-ла
Марҳумлар ҳаёт бўлар.
Ахир улкан соғинч-ла
Уларни қалбим қўмсар.
Сен бунга ишон бутунлай,
Ҳар сўзим бажо бўлар.
Мангу яшар албатта
Мен учун азиз башар».
(Шунингдек, Юҳан. 6:40; 11:11, 43; Ёқб. 4:14 га қаранг.)