14- ҚЎШИҚ
Ернинг янги Шоҳини мадҳ этайлик
-
1. Бугун йиғар улкан халқни
Исо шоҳлар насли-ла,
Турли элдан қалби покни
Чорлаб Аллоҳ изми-ла.
Масиҳ кўкда қилар шоҳлик,
Бу бахш этар ерга шодлик.
Берар тасалли ушбу умид,
Тўлдирар қалбни қувонч-ла.
(НАҚАРОТ)
Мадҳ этинг Рабни, сано куйланг Ўғли-чун,
Зеро у Шоҳ ва Олий Ҳазрат.
Жўр овоз-ла ҳамд айтинг Исога,
Дилдан бўйсуниб унга.
-
2. Масиҳ учун олқиш куйланг,
Мақтаб уни баралла.
У тез кунда Ҳакам бўлар,
Сийлар бизни нажот-ла.
Оз вақт қолди, жаннат келар,
Шунда қўрқув барҳам топар.
Ўлган инсонлар ҳаёт бўлар,
Юраклар жўшар севинч-ла!
(НАҚАРОТ)
Мадҳ этинг Рабни, сано куйланг Ўғли-чун,
Зеро у Шоҳ ва Олий Ҳазрат.
Жўр овоз-ла ҳамд айтинг Исога,
Дилдан бўйсуниб унга.
(Шунингдек, Заб. 2:6; 45:1; Ишаё 9:6; Юҳан. 6:40 га қаранг.)