Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

43- қўшиқ

Ҳушёр, маҳкам ва кучли бўлинг

Ҳушёр, маҳкам ва кучли бўлинг

(1 Коринфликларга 16:13)

1. Ҳушёр, маҳкам, кучли бўлинг.

Ҳамиша бардам туринг.

Жасорат-ла олға босинг,

Ғалабага ишонинг.

Масиҳнинг топшириғи бизда,

Ўгитлари ҳам дилимизда.

(НАҚАРОТ)

Ҳушёр, маҳкам ва кучли бўлинг,

Охиригача чиданг!

2. Ҳушёр бўлиб бўйсунинг сиз

Масиҳга, хизматкорга.

Уларнинг маслаҳатлари

Берилмайди бекорга.

Чўпонларга итоат этинг,

Уларни дилдан ҳурмат қилинг.

(НАҚАРОТ)

Ҳушёр, маҳкам ва кучли бўлинг,

Охиригача чиданг!

3. Ҳушёр бўлинг, эълон қилинг

Хушхабарни жаҳонга.

Душманларимиз жуда кўп,

Берилмаймиз қўрқувга.

Айтамиз Яҳовага мадҳлар,

Яқинда ҳукм куни келар.

(НАҚАРОТ)

Ҳушёр, маҳкам ва кучли бўлинг,

Охиригача чиданг!

(Шунингдек Мат. 24:13; Иброн. 13:7, 17; 1 Бутр. 5:8 га қаранг.)