Яҳовани мадҳ этинг!
Юклаб олинг:
1. Раб Яҳова, энг буюксан,
Йўқдир тенгинг оламда.
Ой, юлдузлар ва қуёш ҳам
Шонинг куйлагай самода.
Бир заррачадай бўлсам-да,
Лутф айлагайсан менга.
Ҳар кун меҳринг кўрсатгайсан,
Қарздорман Сенинг олдингда.
(НАҚАРОТ)
Ё Яҳова, бу қўшиқни бугун
Бахшида этдим Сенга.
Яратувчим ва Подшоҳим Ўзинг,
Сазоворсан мақтовга,
Шарафлар бўлсин Сенга!
2. Ё Яҳова, борлиғим-ла
Мадҳ айлагайман Сени.
Ҳамма ерда ифтихор-ла
Қилгайман достон шонингни.
Танҳо Сенга топингайман,
Куч-қудратимсан, Тангри.
Сендек бошқа ҳеч ким йўқдир,
Ўзингсан энг зўр Йўлбошчи.
(НАҚАРОТ)
Ё Яҳова, бу қўшиқни бугун
Бахшида этдим Сенга.
Яратувчим ва Подшоҳим Ўзинг,
Сазоворсан мақтовга,
Шарафлар бўлсин Сенга!
3. Ғоят гўзал яратгансан
Бу оламни, Яҳова.
Доим ҳайрат-ла тўлгайман
Кўкка қараган пайтимда.
Сен донолик Соҳибисан,
Энг олий Зотсан, Тангри.
Бари учун миннатдорман,
Шунга мадҳ этгайман Сени!
(НАҚАРОТ)
Ё Яҳова, бу қўшиқни бугун
Бахшида этдим Сенга.
Яратувчим ва Подшоҳим Ўзинг,
Сазоворсан мақтовга,
Шарафлар бўлсин Сенга!
(Шунингдек, Зб 96:1–10; 148:3, 7 га қаранг.)