2- ҚИСМ
Ҳақиқий имон ўзи нима?
ҲАҚИҚИЙ имонга эга бўлиш учун Аллоҳнинг борлигига ишонишнинг ўзи етарли эмас. Миллионлаб одамлар Аллоҳга ишонишади-ю, аммо била туриб нотўғри ишлар қилишади. Бундай «имон» сохта пулга ўхшайди. У ҳақиқий каби кўрингани билан, ҳеч қанақа фойдаси йўқ. Унда ҳақиқий имон қанақа бўлади?
Ҳақиқий имон Муқаддас Китобдаги аниқ билимга асосланади. Илоҳий илҳом билан битилган бу Китобда, Аллоҳ ҳақида ҳақиқат ёзилган бўлиб, ушбу улуғ Зотни яхшироқ билиб олишимизга ёрдам беради. Унда Аллоҳнинг қонунлари, ниятлари ва таълимотлари қаламга олинган. Улардан баъзилари қуйидагичадир:
-
Аллоҳ ягонадир. Унга тенг келадигани йўқ;
-
Исо — Тангри эмас, балки пайғамбардир;
-
Аллоҳ бутпарастликнинг ҳар қандай турини қоралайди;
-
одамзодни ҳукм куни кутяпти;
-
сон-саноқсиз марҳумлар жаннатда яшаш учун тирилади.
Ҳақиқий имон бизни савоб ишлар қилишга чорлайди. Бундай ишлар Аллоҳга шон-шараф, бизга ва бошқа инсонларга эса фойда келтиради. Савоб ишларга қуйидагилар киради:
-
Аллоҳга топиниш;
-
Унга ёқадиган фазилатларни ва айниқса севгини ривожлантириш;
-
ёмон фикру ниятларни рад этиш;
-
синовларда имонни сақлаб қолиш;
-
бошқаларга Аллоҳни танитиш.
Ҳақиқий имонни қандай ўстира оласиз?
Аллоҳдан ёрдам сўранг. Мусо пайғамбар шундай деб дуо қилган: «Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан: менга йўлларингни кўрсатгин» *. Унинг дуоси ижобат бўлиб, биз учун ажойиб имоннинг намунасига айланди. Аллоҳ сизга ҳам ҳақиқий имонни ўстиришда ёрдам беради.
Муқаддас Китобни ўрганиб чиқишга вақт ажратинг. Илоҳий илҳом билан ёзилган бу Китоб — Таврот, Забур ва Инжилни ўз ичига олади. Бу, энг кўп тилларга таржима қилинган ва дунёда кенг тарқалган Китобдир. Сизда ҳам бу Китоб борми?
Муқаддас Китобдаги ўгитларни ҳаётингизда қўлланг. Имон мушаклар сингари, машқ қилган сари ўсади. Имонингизни амалда қўлласангиз, у ўсиб боради. Шунда Аллоҳнинг ўгитлари фойдали эканига ишонч ҳосил қиласиз. Муқаддас Китобдаги амалий панд-насиҳатлар кўп кишиларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирган. Марҳамат қилиб, айрим мисолларни кўриб чиқинг.