Руҳлар — қачондир ерда яшаб, кейин эса ўлган инсонлар эмас
Руҳлар чиндан ҳам мавжуд! Яхши ва ёмон руҳлар бор. Улар қачондир ерда яшаб, кейин эса ўлган инсонларми?
Асло. Кўплар, инсон ўлганидан кейин нариги дунёга ўтади, деб ўйлашади, аслида эса бундай эмас. Буни қаердан биламиз? Бу Муқаддас Китобдан маълум. Муқаддас Китоб — ҳақиқат китобидир. Уни бизга Ҳақ Таоло Яҳова ато этган. Парвардигор Яҳова инсонларни яратган, шунинг учун одамлар ўлганида улар билан нима содир бўлишини У аниқ билади (Забур 82:19; 2 Тимўтийга 3:16).
Муқаддас Китобда айтилганидай, Аллоҳ илк инсон Одам Атони «ернинг тупроғидан» ясаган (Ибтидо 2:7). Худо Одам Атони жаннатга, Адан боғига жойлаштирди. Агар Одам Ато Яҳова Таолонинг қонунига итоат қилганида, у ўлмасдан то ҳозиргача ер юзида яшаб келар эди. Бироқ, Одам Ато била туриб қонунни бузгани учун Тангри унга қарата: «Сен ердан олингансан ва ерга қайтарсан... Зеро тупроқдирсан ва тупроққа қайтарсан»,— деб айтди (Ибтидо 3:19).
Бу нимани билдиради? Хўш, Парвардигор Яҳова Одам Атони ернинг тупроғидан яратишидан олдин, у қаерда бўлган? Тўғри, Одам Ато ҳеч қаерда бўлмаган. У руҳий шахс ҳам эмас эди. Одам Ато умуман мавжуд бўлмаган! Шу йўсинда Яҳова унга «тупроққа қайтарсан» деганида, Одам Атонинг ўлишини назарда тутган эди. Одам Ато нариги дунёга ўтгани йўқ. Одам Ато ўлганида ҳаёти тўхтаб, у йўқ бўлди холос. Зотан ўлим бу — ҳаётнинг тескариси.
Бироқ ўлган одамлар билан нима юз беряпти? Улар ҳам йўқ бўлиб кетяптими? Ушбу саволларга
жавобни Муқаддас Ёзувлардан топамиз.-
«Ҳамма [инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам] битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади» (Воиз 3:20).
-
«Марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар» (Воиз 9:5).
-
«Улар севган, нафратланган ва жон куйдирган нарсаларнинг ҳаммаси ўтиб кетган» (Воиз 9:6).
-
«Сиз бораётган жой — Ўликлар диёрида [қабрда] ҳеч қандай иш, фаҳм-идрок, билим ёки донолик йўқдир» (Воиз 9:10).
-
«[Одам] ўз тупроғига қайтар, ўша куннинг ўзида пучга чиқар унинг барча мурод-орзулари» (Забур 145:4).
Шу оятлардаги сўзларнинг ростлигига ишониш сиз учун осон бўлмаса керак? Унда кўп оилаларда бўлгани каби, рўзғорни тебратаётган бир кишини тасаввур қилинг. У одам вафот этди дейлик, оиласи эса жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Баъзан хотини ва болаларининг ҳатто нонга ҳам Забур 113:25).
пули етмай қоляпти. Эҳтимол, ўша инсоннинг душманлари уларни қийнаётгандир. Энди бир ўйлаб кўринг: агар ўша одам нариги дунёда яшашни давом этаётган бўлса, нега унда рўзғорига бошқа ғамхўрлик қилмаяпти? Нима учун оиласини ёмон одамлардан ҳимояламаяпти? Жавобини Муқаддас Китобдан топамиз. Унга биноан оламдан ўтган кишининг ҳаёти тўхтаб, энди у бирор нарса қилишга қодир эмас экан (Хўш бу, марҳумлар ҳеч қачон ҳаётга қайтмасликларини билдирадими? Асло. Кейинроқ тирилиш ҳақида гап юритамиз. Юқорида айтиб ўтилган мисол эса, ўлганлар сиз нима қилаётганингиздан бехабар эканини кўрсатиб турибди. Вафот этганлар сизни на кўра олишади, на эшита олишади ва на сиз билан гаплаша олишади. Улардан қўрқмаслик керак. Ўлганлар ёрдам бера олишмайди ва зиён етказишга ҳам ожиз (Воиз 9:4; Ишаё 26:14).