Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4- ДАРС

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Конго (Киншаса)

Руанда

Милодий учинчи ёки тўртинчи асрга оид бўлган Симмах таржимасининг парчасида, Забур 69:31- оятда Худонинг исми кўрсатилган.

Ўнлаб йиллар давомида Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобнинг турли таржималаридан фойдаланишган, чоп этишган ва тарқатишган. Аммо вақт ўтиб, биз янги таржима чиқарилишига эҳтиёж кўрдик. Худо одамлар «аниқ билимга эга бўлишини» хоҳлайди, шунинг учун биз уларга ҳақиқатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришни истадик. (1 Тимўтийга 2:3, 4) Шундай қилиб, 1950 йилда Муқаддас Китобнинг инглиз тилидаги замонавий таржимасини — «Янги дунё таржимаси»ни қисман чиқара бошладик. Ҳозирда Муқаддас Китобнинг ушбу таржимаси 160 дан ортиқ тилга, жумладан, ўзбекчага ҳам ўгирилган.

Тушуниш осон бўлган Муқаддас Китобга эҳтиёж бор эди. Вақт ўтиб тилларда ўзгаришлар юз беради ва кўпгина Муқаддас Китоб таржималарида тушунарсиз ёки эскириб қолган иборалар учрайди. Бундан ташқари, асл нусхага яқин бўлган янада аниқроқ қадимги қўлёзмалар топилди. Бу эса, ибронийча, оромийча ва юнончада ёзилган Муқаддас Китоб қисмларини яхшироқ тушунишга имкон яратди.

Худонинг Каломига содиқ бўлган таржимага эҳтиёж бор эди. Илоҳий илҳом билан ёзилган китобга эркинлик билан ёндашишнинг ўрнига, Муқаддас Китоб таржимонлари асл нусхага содиқ қолишлари керак. Аммо шунга қарамай, кўп таржималарда Худонинг «Яҳова» деган исми ишлатилмайди.

Ўз Муаллифини шарафлайдиган Муқаддас Китобга эҳтиёж бор эди. (2 Шоҳлар 23:2) Қуйида тасвирланганидек, Муқаддас Китобнинг энг қадимий қўлёзмаларида Яҳованинг исми тахминан 7 000 марта учрайди ва бу исм «Янги дунё таржимаси»да тикланди. (Забур 83:18) Йиллар мобайнида синчковлик ила ўтказилган тадқиқотлар натижасида, Худонинг фикрларини аниқ етказиб берадиган ва мириқиб ўқиладиган Муқаддас Китоб вужудга келди. Она тилингизда «Янги дунё таржимаси» бор ёки йўқ бўлишидан қатъи назар, сизни Тангри Яҳованинг Каломини ҳар куни ўқишни одат қилиб олишга ундамоқчимиз. (Ёшуа 1:8; Забур 1:2, 3)

  • Нега Муқаддас Китобнинг янги таржимасига эҳтиёж бор, деган қарорга келдик?

  • Аллоҳнинг иродасини билишни хоҳлаганлар нимани одат қилса фойдали бўлади?