Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

24- ДАРС

Умумжаҳон ишимиз учун маблағни қаердан оламиз?

Умумжаҳон ишимиз учун маблағни қаердан оламиз?

Непал

Того

Британия

Ташкилотимиз ҳар йили миллионлаб Муқаддас Китоб ва бошқа адабиётларни нашр этиб, бепул тарқатади. Биз Йиғилиш заллари ва филиалларни қуриб, таъмирлаб турамиз. Шу билан биргаликда, минглаб байтилчи ва тўла вақтли махсус ваъзгўйларни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда табиий офатдан зиён кўрганларга ёрдам берамиз. Буларнинг барчасига маблағни қаердан олаётганимизга ҳайрон бўлаётгандирсиз?

Биз ушр талаб қилмаймиз ёки пул ундирмаймиз. Гарчи ваъзгўйлик фаолиятимиз учун кўп харажат қилинса-да, биз ҳомий изламаймиз. Юз йилдан кўпроқ вақт олдин «Қўриқчи минораси» журналининг иккинчи нашрида шундай дейилган эди: «Бизни Тангри Яҳова қўллаб-қувватлаётганига ишонамиз, шу сабабли биз ҳеч қачон одамларга ялиниб, ёрдам сўрамаймиз». Чиндан ҳам шундай. (Матто 10:8)

Бизнинг фаолиятимиз хайр-эҳсонлар эвазига қопланади. Кўп одамлар Муқаддас Китоб маърифат ишимизни қадрлаб, хайр-эҳсон қилишади. Шоҳидларнинг ўзлари ҳам вақт, куч ва маблағларини Худованд Яҳованинг иродаси бутун ер юзи бўйлаб бажарилишига бажонидил сарфлашмоқда. (1 Солномалар 29:9) Йиғилиш зали ва анжуманларимизда хайр-эҳсон қутичалари бор ва истаган киши эҳсон қилиши мумкин. Қолаверса, jw.org сайтимиз орқали эҳсон қилиш иложи бор. Ҳазрати Исо маъбаддаги эҳсон қутичасига икки чақа ташлаган камбағал бева аёл ҳақида мақтаб гапирганлар. Шунга ўхшаб, эҳсонларнинг аксарияти бой бўлмаган одамлар томонидан қилинади. (Луқо 21:1–4) Шу йўсин, ҳар ким «қурби етганча», «кўнглида ният этганини» эҳсон қилиш учун пул ажратиб қўйиши мумкин. (1 Коринфликларга 16:2; 2 Коринфликларга 9:7)

Аминмизки, бундан буён ҳам самимий одамлар энг яхши нарсалари билан Тангри Яҳовани улуғлаб, Шоҳлик ишини қўллаб-қувватлашади. (Ҳикматлар 3:9)

  • Бизнинг ташкилотимиз бошқа динлардан нимаси билан фарқ қилади?

  • Хайр-эҳсонлар қандай сарфланади?