19- ДАРС
«Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?
Ҳазрати Исо вафотидан сал олдин тўртта шогирди — Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис билан гаплашиб ўтиргандилар. У киши ўзининг охирзамонда ҳозир бўлишини қайси белгидан билиб олиш мумкинлигини айтиб, қуйидаги муҳим саволни кўтарган эдилар: «Уйидагиларга ризқ-рўзни вақтида бериб туриш учун хўжайин улар устидан тайинлаган ишончли ва ақлли хизматкор ким?» (Матто 24:3, 45; Марк 13:3, 4) Исо пайғамбар «хўжайин» сифатида охирзамонда шогирдларини маънавий озуқа билан узлуксиз таъминлаб турадиган кишиларни тайинлашига уларни ишонтирганлар. Бу «хизматкор» ким экан?
Исонинг мойланган издошларидан иборат бўлган кичик гуруҳ. «Хизматкор» Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгашидир. У Яҳованинг барча хизматчиларига маънавий озуқани вақтида етказиб туради. Биз «ризқ-рўзни вақтида етказиб турган» хизматкорнинг қарамоғидамиз. (Луқо 12:42)
У Худонинг уйини бошқаради. (1 Тимўтийга 3:15) Исо алайҳиссалом «хизматкор» зиммасига катта масъулият юклаганлар. Уларга Тангри Яҳова ташкилотининг ер юзидаги қисмини бошқариш, яъни бу ташкилотнинг мол-мулкига қараб туриш, воизлик фаолиятида етакчилик қилиш ва жамоат орқали бизга таълим бериш топширилган. Шундай экан, бизни керакли вақтда зарур нарсалар билан таъминлаш учун «ишончли ва ақлли хизматкор» биз хизматда фойдаланаётган адабиёт ҳамда йиғилишу анжуманлар дастури орқали маънавий озуқани етказиб туради.
«Хизматкор» унга топширилган хушхабарни Муқаддас Китобга асосланиб ваъз этаётгани учун ишончли ва Масиҳнинг ер юзидаги мол-мулкини донолик билан ишга солаётгани учун ақлли деб аталган. (Ҳаворийлар 10:42) Тангри Яҳова унинг ишини баракали қилиб, маънавий озуқани мўл-кўл етказиб беряпти. (Ишаё 60:22; 65:13)
-
Ҳазрати Исо шогирдларини маънавий озуқа билан таъминлаш учун кимни тайинлаганлар?
-
«Хизматкор» қайси маънода ишончли ва ақлли?