Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16- ДАРС

Жамоат хизматкорлари қандай вазифаларни бажаришади?

Жамоат хизматкорлари қандай вазифаларни бажаришади?

Мьянма

Топшириқлар билан чиқиш

Ваъзгўйликда етакчилик

Йиғилиш залини тозалаш

Муқаддас Китобда масъулиятли вазифаларни бажарувчи икки тоифа эркаклар тилга олинган бўлиб, улар «жамоат нозирлари ва хизматкорлари» деб аталади. (Филиппиликларга 1:1) Одатда бундай вазифаларни бажарадиган биродарлар ҳар бир жамоатда бўлади. Жамоат хизматкорлари қандай вазифаларни бажаришади?

Улар оқсоқоллар кенгашига ёрдам беришади. Жамоат хизматкорларининг баъзилари ёш, бошқалари эса кекса бўлиб, улар маънан етук, ишончли ва тақводор кишилардир. Кўпинча бу биродарлар мунтазам равишда муҳим ташкилий ва жамоатга таълим бериш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришади. Бу туфайли оқсоқоллар таълим бериш ва далда беришга кўпроқ вақт ажрата олишади.

Улар муҳим ишларни бажаришади. Айрим жамоат хизматкорлари йиғилишларга келганларни кутиб олиш учун ёрдамчи сифатида тайинланишади. Бошқалари эса аудио ускуналарни бошқариш, адабиёт етказиб бериш, ҳисоботлар ҳамда жамоат аъзоларига ваъзгўйлик ҳудудини топшириш каби ишлар билан шуғулланишади. Шунингдек, улар Йиғилиш залини яхши аҳволда сақлашга кўмаклашишади. Оқсоқоллар улардан кекса имондошларимизга ёрдам беришни илтимос қилишлари мумкин. Жамоат хизматкорлари ҳар қандай ишни бажаришга тайёр бўлишгани учун ҳурматга сазоворлар. (1 Тимўтийга 3:13)

Улар художўйликда яхши ўрнак кўрсатишади. Бу биродарлар гўзал фазилатларга эга бўлишгани учун жамоат хизматкорлари этиб тайинланишган. Улар йиғилишда топшириқлар билан чиқиб, имонимизни мустаҳкамлашади. Ваъзгўйлик фаолиятида етакчилик қилиб, ғайратимизни оширишади. Бошқалар билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлиб, орамизда қувонч ва якдиллик бўлишига ҳисса қўшишади. (Эфесликларга 4:16) Вақти келганда, улар ҳам оқсоқол бўлиб хизмат қилишга лойиқ бўлишади.

  • Жамоат хизматкорлари қандай кишилар?

  • Жамоат ишлари яхши олиб борилишига хизматкорлар қандай ҳисса қўшишади?