15-ДАРС
Худонинг дўстлари яхшилик қилишади
Агар дўстингиз яхши фазилатларга эга бўлса, унга тақлид қилишга ҳаракат қиласиз. Забур 24:8да: «Худованд мурувватли ва адолатлидир»,— дейилган. Аллоҳнинг дўсти бўлиш учун, худди шундай яхши фазилатларга эга бўлишимиз керак. Инжилда: «Севикли болалар каби Худога эргашинглар. [...] Муҳаббат билан яшанглар»,— дейилган (Эфесликларга 5:1, 2). Бундай қилишнинг бир неча усуллари қуйида келтирилган:
Ёрдам беришга тайёр бўлинг. «Ҳаммага... яхшилик қилаверайлик» (Галатияликларга 6:10).
Сидқидилдан меҳнат қилинг. «Ўғрилик қилган киши бошқа ўғрилик қилмасин. Балки яхши ишлаб, ўз қўллари билан меҳнат қилсин» (Эфесликларга 4:28).
Жисмонан ҳамда ахлоқан пок бўлинг. «Бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик» (2 Коринфликларга 7:1).
Бошқаларга меҳр-муҳаббат кўрсатинг. «Бир-биримизни севайлик. Чунки севги Худодандир» (1 Юҳанно 4:7).
Мамлакатингизнинг қонунларига бўйсунинг. «Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. [...] Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиғувчига — солиқ» (Римликларга 13:1, 7).