Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

18-ДАРС

То абад Аллоҳнинг дўсти бўлинг!

То абад Аллоҳнинг дўсти бўлинг!

Дўст орттириш учун ҳаракат қилиш керак; лекин дўстликни сақлаш ҳам ҳаракатни талаб этади. Худо билан дўстлашиш ва бу дўстликни сақлаш учун қилган ҳаракатларингиз баракаланади. Исо алайҳиссалом шогирдларига: «Ҳақиқат сизларни озод қилади»,— деб айтган эди (Юҳанно 8:32). Бу нимани англатади?

Сиз ҳозирданоқ озодликдан шодланишингиз мумкин. Сиз сохта таълимотлардан ва Шайтоннинг ёлғонларидан озод бўлишингиз мумкин. Шунингдек, Яҳова Тангрини танимаган миллионлаб одамларнинг ҳаётини қоплаган умидсизликдан озод бўласиз (Римликларга 8:22). Худонинг дўстлари ҳатто «ўлим қўрқувига қул» бўлишдан озодлар (Ибронийларга 2:14, 15).

Худо ваъда қилган янги дунёда озодликдан роҳатланишингиз мумкин. Келажакда эга бўлишингиз мумкин бўлган озодлик нақадар ажойиб! Жаннатда биз урушлар, касаллик, жиноятчилик, камбағалчилик, очлик, қарилик, ўлим, қўрқув, жабр-зулм, ва адолатсизликдан озод бўламиз. Худо ҳақида Забур 144:16да: «Сен қўлингни очасан-у, ҳар бир жонзотни марҳаматингга тўйдирасан»,— деб ёзилган.

Аллоҳнинг дўстлари абадий яшашади. Абадий ҳаёт — Худо дўстларига инъом этадиган қимматбаҳо ҳадядир (Римликларга 6:23). Чексиз ҳаёт сиз учун нимани англатишини бир ўйлаб кўринг-а!

Кўп нарсаларни ўрганишингизга вақт бўлади. Масалан, чолғу асбобларини чалишни ўрганмоқчидирсиз. Эҳтимол рассом ё дурадгор бўлмоқчидирсиз. Ёки ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисида кўпроқ билишни истарсиз. Балки саёҳат қилиб, турли мамлакатлар ва халқларни кўрмоқчидирсиз. Абадий ҳаёт бунга имкон яратиб беради!

Сизда кўп дўст орттиришга вақтингиз бўлади. Абадий ҳаёт Худонинг кўп дўстлари билан танишиш имконини беради. Уларнинг истеъдодлари ва яхши фазилатларини билиб олиб, улар билан дўстлашасиз. Ораларингиздаги севги асло адо бўлмайди (1 Коринфликларга 13:8). Чексиз ҳаёт барча инсонлар билан дўстлашишга йўл очиб беради! Лекин энг асосийси, асрлар оша Яҳова билан дўстлигингиз янада кучайиб боради. Шундай экан, то абад Худонинг дўсти бўлинг!