10- БОБ
«Тириласизлар»
БУ БОБДА: «қуриган суякларнинг» тирилиши ҳақидаги ваҳий ва унинг кенгроқ миқёсда амалга ошиши
1–3. Бобилдаги яҳудийларнинг умиди пучга чиқишига нима сабаб бўлди? (Бобнинг бошидаги расмга қаранг.)
БОБИЛДАГИ яҳудийларнинг умиди пучга чиқди. Деярли беш йил давомида Ҳизқиё Қуддус вайрон бўлиши тўғрисида башорат қилди, лекин халқ бу юз беришига ишонмади. У бўладиган воқеаларни тасвирлаб берганига, мисоллар келтирганига ва хабарларни эълон қилганига қарамай, Яҳова Қуддус вайрон бўлишига йўл қўйишига сургундагиларнинг ишонгиси келмади. Улар ҳатто Бобил қўшини шаҳарни қамалга олганидан хабар топганида ҳам, унинг аҳолиси омон қолишига амин эди.
2 Аммо ҳозир, қамал бошланганидан икки йил ўтгач, Қуддусдан бир қочоқ: «Шаҳар босиб олинди!» — деган хабар билан Бобилга келди. Бу хабар сургунда бўлганларнинг қалбини тилка-пора қилди. Улар қулоқларига ишонмас эди! Қадрли шаҳри, муқаддас маъбад, севимли юрти — энди уларнинг бари йўқ эди! Ҳа, уларнинг умидлари саробга айланди. (Ҳиз. 21:7; 33:21)
3 Аммо бу тушкун пайтда Ҳизқиё умид бахш этувчи ажойиб бир ваҳий олди. Хўш, мазкур ваҳийда сургундаги тарқалиб
кетган яҳудийларга қандай хабар бор эди? Бу ваҳий Худонинг бугунги кундаги халқига қандай тегишли ва қай йўсин ундан шахсан фойда олишимиз мумкин? Буни билиш учун, келинг, Яҳова Ҳизқиёга нималарни очиб берганини кўриб чиқайлик.«Суяклар ҳақида башорат» ва «шамолга башорат»
4. Ҳизқиё олган ваҳийсида айниқса нимага диққат қаратди?
4 Ҳизқиё 37:1–10 ни ўқинг. Ҳизқиё ваҳийда суяклар билан тўлган водийга қўйилди. У ваҳийни яхшилаб тушуниши учун Яҳова пайғамбарга ёйилиб ётган суяклар орасида айланиб юришни буюрди. Ҳизқиё водий бўйлаб айланар экан, суяклар борасида айниқса иккита нарса унинг диққатини тортди: уларнинг сони ва ҳолати. У «жуда кўп суяклар борлигини» ва улар «қуриб кетганини» кўрди.
5. Яҳова Ҳизқиёга қандай иккита буйруқ берди ва пайғамбар уларни бажаргач, нима бўлди?
5 Сўнг Яҳова Ҳизқиёга тикланиш жадаллик билан амалга ошишини кўрсатувчи иккита буйруқ берди. Биринчи буйруқ — «суяклар ҳақида башорат қилиб», уларга «тирилишни» айтиш эди. (Ҳиз. 37:4–6) Ҳизқиё башоратни айтиши биланоқ, «шовқин кўтарилиб, шақир-шуқур товуш эшитилди ва суяклар бир-бири билан бирлаша бошлади». Кейин эса «суяклар паю мушаклар билан қопланиб, уларнинг устига тери тортилди». (Ҳиз. 37:7, 8) Иккинчи буйруқ — «шамолга башорат қилиб», унга таналар устидан «эсишни» айтиш эди. Ҳизқиё башорат қилганида, «уларнинг ичига нафас кириб, тирила бошлашди ва оёққа туришди. Улар улкан бир қўшинни ташкил этишди». (Ҳиз. 37:9, 10)
«Суякларимиз қуриб кетди, умидимиз сўниб қолди»
6. Яҳованинг қайси сўзлари Ҳизқиёга ваҳийни тушунишга ёрдам берди?
6 Сўнг Яҳова қуйидагини айтиб, ваҳий нимани англатишини Ҳизқиёга очиб берди: «Бу суяклар — бутун Исроил хонадонидир». Чиндан ҳам, сургундагилар Қуддус вайрон бўлганидан хабар топишганда, ўзларини гўёки ўлгандай ҳис этишди. Шу боис, улар қуйидагича оҳу нола қилишди: «Суякларимиз қуриб кетди, умидимиз сўниб қолди. Биз бутунлай ёлғиз қолдик». (Ҳиз. 37:11; Ерм. 34:20) Уларнинг оҳу ноласига жавоб тариқасида, Яҳова суяклар ҳақидаги бу қўрқинчли ваҳий аслида Исроил хонадонига умид бахш этувчи хушхабарни ўз ичига олишини очиб берди.
7. Ҳизқиё 37:12–14 да ёзилганидек, Яҳова Ҳизқиёга нимани очиб берди ва бу Худонинг сургундаги халқига қандай ишонч бахш этди?
7 Ҳизқиё 37:12–14 ни ўқинг. Бу ваҳий орқали Яҳова сургундагиларни шунга ишонтирдики, У уларни тирилтиради, юртига қайтаради ва ўша ерда ўрнаштиради. Қолаверса, Яҳова уларга яна «халқим» деб мурожаат қилди. Бу сўзлар сургундаги руҳи тушганларга далда бахш этган бўлса керак. Тикланиш тўғрисидаги бу ваъда амалга ошишига нега уларнинг ишончи комил бўлиши мумкин эди? Боиси, мазкур ваъдани Яҳованинг Ўзи берди. У шундай деди: «Мен Ўзим, Яҳова буни айтганимни ва қилганимни билиб оласизлар».
8. а) Қандай қилиб «бутун Исроил хонадони» маънан ўлик ҳолатга тушиб қолди? б) Исроилнинг рамзий ўлим ҳолатига тушишига нима сабаб бўлганини Ҳизқиё 37:9 даги сўзлар қай йўсин кўрсатмоқда? (Изоҳга қаранг.)
Ҳиз. 37:11) Рамзий маънода айтганда, сургунда бўлганларнинг бари Ҳизқиё ваҳийда кўрган суяклар каби ўлик ҳолатда эди *. Шунингдек, Ҳизқиё шунчаки суякларни эмас, балки «қуриб кетган» суякларни кўрганини эсланг. Бу, улар узоқ вақт давомида маънан ўлик ҳолатда бўлганига ишора қилади. Дарҳақиқат, Исроил ва Яҳудони бирга олганда, бу ҳолат 200 йилдан ошиқ — мил. авв. 740 йилдан 537 йилгача — давом этган. (Ерм. 50:33)
8 Бу башоратли ваҳийнинг қўрқинчли қисми қадимги Исроил халқида қандай қилиб амалга ошди? Мил. авв. 740 йили ўн қабилали шоҳлик қулаганда ва аҳолиси асир қилиб олиб кетилганида, Исроил халқи Яҳова билан муносабатларини деярли йўқотиб бўлган эди. Тахминан 130 йил ўтгач, Яҳудо аҳолиси ҳам сургун қилинди. Энди «бутун Исроил хонадони» асирликда эди. (9. Қадимги Исроил ва «Худонинг Исроили» билан бўлган воқеалар ўртасида қандай ўхшашликлар бор?
9 Тикланиш борасида Исроил халқига тегишли башоратлар, масалан, Ҳизқиёнинг башоратлари кенгроқ миқёсда ҳам амалга ошиши керак эди. (Ҳавор. 3:21) Том маънодаги Исроил халқи «қатл этилиб», муайян вақт давомида рамзий ўлик ҳолатда бўлгани сингари, «Худонинг Исроили», яъни мойланган масиҳийлар жамоати рамзий маънода қатл этилиб, узоқ вақт мобайнида маънавий асирликда бўлган. (Галат. 6:16) Дарвоқе, мойланган масиҳийларнинг асирлиги шунчалик узоқ давом этганки, уларнинг маънавий ҳолатини «қуриб кетган суяклар» билан солиштириш жуда мос келарди. (Ҳиз. 37:2) Олдинги бобда тушунтирилганидай, мойланган масиҳийлар жамоатининг асирлиги милодий иккинчи асрда бошланди ва Исо буғдой ҳамда бегона ўтлар тўғрисидаги масалида таъкидлаганидай, кўп асрлар мобайнида давом этди. (Мат. 13:24–30)
«Суяклар бир-бири билан бирлаша бошлади»
10. а) Ҳизқиё 37:7–10 да Худонинг халқи борасида нима башорат қилинган? б) Худодан қўрққан яҳудийларнинг ишончи аста-секин тикланишига қайси омиллар сабаб бўлган?
10 Қадимда Яҳова халқи аста-секин ҳаётга қайтишини ёки «тирилишини» башорат қилганди. (Ҳиз. 37:7–10) Хўш, Худодан қўрққан яҳудийларнинг Исроилга қайтиш умиди амалга ошишига бўлган ишончи аста-секин тикланишига қайси омиллар сабаб бўлган? Уларга умид бахш этган манбалардан бири аввалроқ хизмат қилган пайғамбарларнинг башоратлари бўлган бўлиши мумкин. Мисол учун, Ишаё омон қолганлар, яъни «муқаддас уруғ» юртга қайтишини башорат қилганди. (Ишаё 6:13, изоҳ; Аюб 14:7–9) Қолаверса, Ҳизқиё тикланиш тўғрисида ёзган кўпгина башоратлар уларнинг умидини тирик сақлагани шубҳасиз. Бундан ташқари, Дониёр каби садоқатли пайғамбар Бобилда бўлгани — шунингдек, мил. авв. 539 йили Бобил шаҳри ўзгача тарзда забт этилгани — сургундагиларнинг юртига қайтиш умидини кучайтирган бўлса керак.
11, 12. а) Қай йўсин «Худонинг Исроили» орасида аста-секин тикланиш юз берди? («Пок топиниш аста-секин тикланди» номли рамкага ҳам қаранг.) б) Ҳизқиё 37:10 даги таъкидлов туфайли қандай савол кўтарилмоқда?
11 Қай йўсин «Худонинг Исроили», яъни мойланган масиҳийлар жамоати орасида шунга ўхшаш аста-секин тикланиш юз берди? Кўп асрлар давом этган маънавий асирлик пайтида Худодан қўрққан кишилар ҳақ топиниш тарафини эгаллай бошлаганида, «шовқин кўтарилиб, шақир-шуқур товуш» эшитилди. Масалан, 16- асрда Уильям Тиндал Муқаддас
Китобни инглиз тилига таржима қилди. Энди Муқаддас Китобни оддий одам ҳам ўқий олгани туфайли Рим католик черкови ғазабга минди. Тиндал қатл қилинди. Бунга қарамай, бошқа жасоратли кишилар Муқаддас Китобни ўзга тилларга таржима қилишни давом эттиришди ва зимистон дунёда маънавий нур аста-секин порлай бошлади.12 Кейинчалик Чарлз Тейз Расселл ва унинг маслакдошлари Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни ғайрат ила тиклай бошлаганида, гўёки суяклар «паю мушаклар билан қоплангандай» бўлди. «Сион қўриқчи минораси» ва бошқа адабиётлар ёрдамида самимий инсонлар маънавий ҳақиқатларни билиб олишди ва бу уларни Худонинг мойланган хизматчилари сафига қўшилишга ундади. 1900 йилларнинг бошида Худонинг мойланган хизматчилари «Яратилиш фотодрамаси» ва «Очилган сир» китоби сингари асбоблар кўмагида янада кучга тўлишди. Кўп ўтмай Худо ўз халқини «оёққа турғизадиган» вақт келди. (Ҳиз. 37:10) Бу қачон ва қай йўсин юз берди? Қадимги Бобилда содир бўлган воқеалар мазкур саволнинг жавобини топишга ёрдамлашади.
«Тирила бошлашди ва оёққа туришди»
13. а) Мил. авв. 537 йилдан бошлаб Ҳизқиё 37:10, 14 даги сўзлар қай йўсин амалга оша бошлади? б) Ўн қабилали шоҳликнинг баъзи аъзолари Исроилга қайтганини қайси оятлар кўрсатмоқда?
13 Мил. авв. 537 йилдан бошлаб Бобилдаги яҳудийлар ваҳий амалга ошганининг гувоҳи бўлишди. Қандай қилиб? Эзра 1:1–4; 2:64, 65; Ҳиз. 37:14) Сўнг деярли 70 йил ўтгач, Эзра Қуддусга қайтганида сургунда бўлганларнинг тахминан 1 750 таси унга қўшилди. (Эзра 8:1–20) Шундай қилиб, 44 000 дан ошиқ яҳудий ўз юртига қайтди. Дарҳақиқат, бу «улкан бир қўшин» эди. (Ҳиз. 37:10) Қолаверса, Худонинг Каломига кўра, мил. авв. саккизинчи асрда аждодлари оссурияликлар томонидан сургун қилинган ўн қабилали шоҳликнинг аъзолари ҳам маъбадни қайта қуришда ёрдам бериш учун Исроилга қайтишди. (1 Сол. 9:3; Эзра 6:17; Ерм. 33:7; Ҳиз. 36:10)
Яҳова яҳудийларни асирликдан озод этиб ва Исроилга қайтишига йўл қўйиб, уларни тирилтирди ҳамда «оёққа» турғизди. 42 360 нафар яҳудий ва тахминан 7 000 та яҳудий бўлмаган эркак кишилар Қуддусни ва маъбадни қайта қуриш ҳамда Исроилда яшаш учун Бобилни тарк этди. (14. а) Ҳизқиё 37:24 даги сўзлар башорат кенгроқ миқёсда амалга ошган вақтни аниқлашга қай йўсин ёрдам беради? б) 1919 йили нима юз берди? («“Қуриган суяклар” ва “иккита шоҳид”. Улар ўзаро қандай боғлиқ?» номли рамкага ҳам қаранг.)
14 Ҳизқиё башоратининг бу қисми қандай қилиб кенгроқ миқёсда амалга ошди? Яҳова Ҳизқиёга бу билан боғлиқ яна бир башоратда аён қилганидай, буюкроқ Довуд, яъни Исо Масиҳ Шоҳ сифатида бошқаришни бошлаганидан муайян вақт ўтгач, тикланиш ҳақидаги башорат кенгроқ миқёсда амалга ошиши керак эди *. (Ҳиз. 37:24) Чиндан ҳам, 1919 йили Яҳова халқига Ўз руҳини берди. Натижада улар «тирилиб», Буюк Бобил асирлигидан озод қилинди. (Ишаё 66:8) Бундан кейин Яҳова уларга ўз «юртида», яъни маънавий жаннатда ўрнашишига йўл қўйди. Хўш, Яҳованинг замонавий халқи қандай қилиб «улкан бир қўшинга» айланди?
15, 16. а) Яҳованинг замонавий халқи қандай қилиб «улкан бир қўшинга» айланди? б) Ҳизқиёнинг бу башорати ҳаётдаги қийинчиликлар билан курашишга қай йўсин кўмаклашади? («Оёққа туришимиз учун ёрдам» номли рамкага ҳам қаранг.)
15 Масиҳ 1919 йили ишончли хизматкорни тайинлаганидан кўп ўтмай, Закариё пайғамбарнинг сўзлари амалга оша бошлаганини Худонинг хизматчилари кўришди. У сургундан қайтганлар орасида хизмат қилиб, қуйидагича башорат айтганди: «Кўплаб халқлар ва қудратли миллатлар Қўшинлар Сарвари Яҳовани излагани... келишади». Пайғамбар Яҳовани излаганларни «турли тилларда гапирадиган ўн киши» сифатида тасвирлаганди. Улар «бир яҳудийнинг» — рамзий Исроилнинг — кийимидан маҳкам ушлаб олиб: «Биз сиз билан борамиз, чунки Худо сизлар билан эканини эшитдик»,— дейишади. (Закр. 8:20–23)
16 Бугунги кунда сони бир неча миллионга етган «улкан бир қўшин» бор. У рамзий Исроилдан (мойланганларнинг ер юзида қолган қисмидан) ташкил топган ва кенгроқ маънода «ўн киши»ни (бошқа қўйларни) ҳам ўз ичига олади. (Ҳиз. 37:10) Ўсиб бораётган қўшиндаги Масиҳнинг аскарлари сифатида, Шоҳимиз Исонинг изидан оғмай юриб, бизни олдинда кутаётган баракалар сари интиляпмиз. (Заб. 37:29; Ҳиз. 37:24; Филип. 2:25; 1 Салон. 4:16, 17)
17. Навбатдаги бобда нима ҳақида гап боради?
17 Пок топинишнинг тикланиши Худо халқининг зиммасига муҳим бир масъулият юклайди. Бу қандай масъулият экан? Мазкур саволнинг жавобини топиш учун, ортга назар ташлаб, Яҳова Қуддус вайрон бўлишидан сал аввал Ҳизқиёга қандай вазифа берганини кўриб чиқишимиз керак. Навбатдаги бобда бу ҳақида гап боради.
^ абз. 8 Ҳизқиё ваҳийда кўрган суяклар ўз ажали билан ўлган одамларга эмас, балки «қатл этилганларга» тегишли эди. (Ҳиз. 37:9) Ўн қабилали Исроил шоҳлиги ва икки қабилали Яҳудо шоҳлиги оссурияликлар ҳамда бобилликлар томонидан мағлуб этилиб, асирликка олинганида ва сургун қилинганида, «бутун Исроил хонадони» рамзий маънода қатл қилинганди.