СУҲБАТ БОШЛАШ
3-ДАРС
Меҳрибонлик
Принцип: «Севги... меҳрибондир». (1 Кор. 13:4)
Исо нима қилган?
1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Юҳанно 9:1–7 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:
-
а) Исо аввал нима қилди: кўр одамга шифо бердими ёки у билан хушхабарни бўлишдими? (Юҳан. 9:35–38 га қаранг.)
-
б) Нега Исонинг ёндашуви туфайли ўша киши хушхабарни тинглашга мойил бўлган?
Исодан нимани ўргансак бўлади?
2. Агар киши биз у билан қизиқаётганимизни ҳис қилса, бўлишаётган хабаримизни тинглашга кўпроқ мойил бўлади.
Исога тақлид қилинг
3. Ҳамдард бўлинг. Одамнинг ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг.
-
а) Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг: «У нималар ҳақида ташвишланаётган бўлиши мумкин? Нима унга ёрдам бериши ёки қалбига таъсир қилиши мумкин?» Бундай саволлар устида ўйлаш меҳрибон ва самимий бўлишингизга кўмаклашади.
-
б) Кишини тинглаш орқали у учун муҳим бўлган нарсалар билан қизиқаётганингизни кўрсатасиз. Борди-ю, одам бирон нима борасидаги фикрини ёки муаммосини айтса, унда ўша мавзуда суҳбатлашинг.
4. Хушмуомалалик ва ҳурмат ила гапиринг. Кишига ҳамдард бўлиб, унга чиндан ҳам ёрдам беришни истасангиз, бу гапириш тарзингизда акс этади. Сўзларингизга ва овоз оҳангингизга диққатли бўлинг ва одамни ранжитиб қўядиган гаплардан қочинг.
5. Ёрдам беришга тайёр бўлинг. Ўринли бўлса, кишига амалий ёрдам кўрсатиш йўлларини изланг. Меҳрибонлик кўрсатиб суҳбат бошланишига замин яратасиз.