Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

СУҲБАТ БОШЛАШ

1-ДАРС

Бошқаларга қизиқиш кўрсатиш

Бошқаларга қизиқиш кўрсатиш

Принцип: «Севги... ўз манфаатини кўзламайди». (1 Кор. 13:4, 5)

Исо нима қилган?

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Юҳанно 4:6–9 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1.   а) Исо аёл билан суҳбат бошлашдан олдин нималарни кузатган?

  2.  б) Исо шундай деди: «Менга ичгани сув беринг». Нима учун суҳбатни бундай бошлаш самарали бўлган?

Исодан нимани ўргансак бўлади?

2. Агар суҳбатни инсонларга қизиқ бўлган мавзудан бошласак, самарали суҳбат қуриш эҳтимоли кўпаяди.

Исога тақлид қилинг

3. Мослашувчан бўлинг. Фақат ўзингиз тайёрлаб келган мавзуда суҳбат бошлашга ёпишиб олманг. Суҳбатни бугунги кунда бошқалар нима ҳақида ўйлаётгани билан бошланг. Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг:

  1.   а) «Янгиликларда нима гаплар?»

  2.  б) «Қўшниларим, ҳамкорларим ёки синфдошларим нималар ҳақида гапиришяпти?»

4. Кузатувчан бўлинг. Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг:

  1.   а) «Инсон айни пайтда нима билан машғул? У нима ҳақида ўйлаётган бўлиши мумкин?»

  2.  б) «Инсоннинг кийими, ташқи кўриниши ёки уйи унинг эътиқоди ва маданияти ҳақида нималарни ошкор қиляпти?»

  3.  в) «Ҳозир инсон билан гаплашиш учун қулай пайтми?»

5. Тингланг.

  1.   а) Кўп гапирманг.

  2.  б) Инсонни фикрини билдиришга унданг. Ўринли бўлганда саволлар беринг.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ: