7- ДАРС
Бобил минораси
Тўфондан кейин Нуҳнинг ўғиллари кўп фарзандли бўлишди. Уларнинг оилалари катталашиб, Яҳова уларга буюрганидай, ернинг турли четларига тарқала бошлашди.
Аммо баъзи оилалар Яҳовага қулоқ солмади. Улар шундай дейишди: «Келинглар, битта шаҳар қуриб, шу ерда қолайлик. Осмонўпар бир минора барпо этайлик. Шунда машҳур бўлиб кетамиз».
кейинги дарсдан билиб оламиз.
Бу одамларнинг қилаётган ишини кўриб Яҳова хафа бўлди ва уларни тўхтатишга қарор қилди. У нима қилганини биласизми? Худо уларни ҳар хил тилда гапирадиган қилиб қўйди. Улар бир-бирини тушуна олмагани учун қурилишни тўхтатишди. Улар қураётган шаҳар Бобил деб танилди. Бу ном «аралашув» деган маънони англатади. Кейин одамлар тарқалиб, бутун ер юзи бўйлаб яшай бошлашди. Аммо улар кўчиб борган жойларида ҳам ёмонлик қилишдан тўхташмади. Бу одамларнинг ичида кимдир Яҳовани яхши кўрганми? Буни«Ким ўзини юқори тутса — пасайтирилади, кимки ўзини паст олиб юрса — юксалтирилади». (Луқо 18:14)