Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- бўлимга кириш сўзлари

2- бўлимга кириш сўзлари

Нима учун Яҳова тўфон келтириб қадимги дунёни йўқ қилди? Инсоният тарихининг бошида Шайтон Яҳовага қарши исён кўтарди. Одамато, Момоҳаво ва уларнинг ўғли Қобил сингари инсонлар Шайтон томонини эгаллашди. Ҳобил ва Нуҳ каби озчилик одамлар эса Яҳова томонида туришди. Аксарият кишилар ёмон бўлиб кетгани учун Яҳова ўша ёвуз дунёни йўқ қилди. Бу бўлимда Яҳова биз ким томонда эканимизни кўришини ва У ёмонлик яхшилик устидан ғалаба қозонишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини ўрганиб оламиз.

УШБУ БЎЛИМДА

3- ДАРС

Одамато ва Момоҳаво Худога қулоқ солмади

Адан боғидаги битта дарахт бошқа дарахтлардан нимаси билан фарқ қилган? Нима учун Момоҳаво бу дарахт мевасидан еди?

4- ДАРС

Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли

Худо Ҳобилнинг назрини қабул қилди, Қобилникини эса йўқ. Қобил буни билгач, қаттиқ жаҳли чиқди ва даҳшатли ишга қўл урди.

5- ДАРС

Нуҳнинг кемаси

Худога итоатсиз фаришталар ер юзига тушиб аёлларга уйланишган. Улардан туғилган ўғиллар зўравон девқоматларга айланган. Зўравонлик ҳар ерга тарқалган. Аммо Нуҳ бошқалардан ажралиб турган. У Худони севган ва Унга итоатли бўлган.

6- ДАРС

Саккиз киши омон қолади

40 кечаю 40 кундуз ёмғир ёғиб ерни сув босган. Нуҳ ва оиласи бир йилдан ошиқ вақт кема ичида яшашган. Кейин Худо улар ташқарига чиқиши мумкинлигини айтган.