13- бўлимга кириш сўзлари
Исо номукаммал инсонлар учун жонини фидо қилиш ниятида ер юзига келди. Исо ўлган бўлса-да, дунё уни енга олмади, чунки у Яҳовага садоқатли қолди. Яҳова ҳам Ўғлига садоқатни намоён этиб, уни ҳаётга қайтарди. Исо ўлимига қадар бошқаларга камтаринлик ила хизмат қилди ва уларнинг хатоларини кечирди. Тирилганидан кейин у шогирдларига кўринди. Исо уларга топширган муҳим вазифани қандай бажариш кераклигини ўргатди. Агар ота-она бўлсангиз, фарзандингизга биз ҳам мана шундай шарафли ишда қатнашаётганимизни тушунтиринг.
УШБУ БЎЛИМДА
87- ДАРС
Ҳазратимизнинг кечлик таоми
Исо ҳаворийлари билан сўнгги марта бирга овқатланганида уларга муҳим сабоқлар берди.
88- ДАРС
Исо ҳибсга олинади
Яҳудо Ишқариёт Исони ҳибсга олишлари учун қиличлару таёқлар билан қуролланган бир тўда одамни бошлаб келади.
89- ДАРС
Бутрус Исодан тонади
Каяфанинг ҳовлисида нималар содир бўлади? Ичкарида Исо билан нима юз беради?