2- ДАРС
Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратади
Яҳова бир боғ барпо этиб, бу боққа Адан деб ном берди. Боғда гуллар, дарахтлару ҳайвонлар ниҳоятда кўп эди. Худо биринчи инсонни, Одаматони яратиб, унинг бурнига пуфлади. Кейин нима бўлди? Инсон тирик жон бўлди. Яҳова Одаматога боғни парваришлаш ва ҳамма ҳайвонларга ном бериш вазифасини топширди.
Яҳова Одаматога муҳим бир қоида берди. У Одаматога шундай деди: «Боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишинг мумкин, аммо битта дарахтнинг мевасидан емаслигинг керак. Агар ундан есанг, ўласан».
Вақт ўтиб, Яҳова: «Мен Одаматога ёрдамчи яратаман»,— деди. У Одаматони қаттиқ ухлатиб қўйди, сўнг унинг қовурғаларидан бирини олиб, Одаматога хотин яратди. Унинг исми Момоҳаво бўлди. Одамато билан Момоҳаво биринчи оила бўлди. Одамато хотинини
кўрганда нимани ҳис қилди? У жудаям хурсанд бўлиб, шундай деди: «Яҳова уни менинг қовурғамдан яратди. Ниҳоят, ўзимга ўхшаган инсон пайдо бўлди!»Яҳова Одамато билан Момоҳавога фарзанд кўриб, ер юзини тўлғазишларини айтди. Худо улар биргаликда меҳнат қилиб, бутун ер юзини жаннатга, Адан боғидай чиройли боққа айлантиришини истаганди. Аммо бундай бўлмади. Нега? Бу ҳақда кейинги дарсдан билиб оламиз.
«Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди». (Матто 19:4)