ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
Яҳова билан дўстликни сақлаб қолинг
1, 2. Бугунги кунда қаердан бошпана топсак бўлади?
ТАСАВВУР қилинг, сиз кўчада кетяпсиз, ҳаво эса булутли. Бир пайт осмон қоронғилашиб, чақмоқ чақди ва момақалдироқ гулдурай бошлади. Кўз очиб юмгунча жала қуйиб юборди. Шунда сиз бошпана излай бошлайсиз. Бехатар ва қуруқ жой топганда эса енгил тортиб, қувониб кетасиз!
2 Бугунги кунда биз нотинч замонда яшаяпмиз. Дунёдаги аҳвол оғирлашиб боряпти. Шундай бир пайтда қаердан бошпана топиш мумкин? Сано бастакори шундай деб ёзган: «Мен Яҳовага: “Сен менинг бошпанам ва қўрғонимсан, таянадиган Худойимсан”,— дейман». (Забур 91:2) Ҳа, Яҳова муаммоларга тўлиб-тошган бу дунёда бизни ҳимоя қила олади. Бундан ташқари, У бизга келажакка нисбатан ажойиб умидни тақдим этяпти.
3. Қай йўсин Яҳовани бошпанамиз қилиб олсак бўлади?
3 Яҳова бизни қай йўсин ҳимоя қилади? У муаммоларимизни енгишга кўмаклашади, қолаверса, У бизга зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай шахсдан кўра кучлироқ. Ҳатто бугун бахтсиз ҳодисага дуч келсак-да, шунга амин бўлингки, Яҳова келажакда бу зарарнинг ўрнини қоплайди. Яҳова оғир дамда бизга ёрдам бериши учун Ундан узоқлашмаслигимиз керак. Муқаддас Китоб: «Ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббатида сақланглар»,— деб ундаяпти. (Яҳудо 21)
ХУДОНИНГ МЕҲР-МУҲАББАТИНИ ҚАДРЛАНГ
4, 5. Яҳова қай йўсин Ўз севгисини намоён этяпти?
4 Агар Яҳова бизни қанчалик қаттиқ яхши кўришини Юҳанно 3:16) Бу қурбонлик туфайли келажакка нисбатан ажойиб умидга эга бўлдик.
тушунсак, Ундан узоқлашиб кетмаймиз. Яҳова биз учун нималар қилгани ҳақида ўйлаб кўринг. У бизга гўзал ерни берди, уни ажойиб ўсимликлар ва ҳайвонлар билан тўлдирди. Шунингдек, ейишимиз учун нозу неъматларни ва ичишимиз учун мусаффо сувни берди. Муқаддас Китоб орқали Яҳова бизга Ўз исмини ва бебаҳо фазилатларини очиб берди. Боз устига, У бизни гуноҳдан халос этиш учун азиз Ўғли Исони ер юзига юборди ва шу йўсин севгисини намоён этди. (5 Яҳова Масиҳий Шоҳлик, яъни самовий ҳукумати орқали тез орада барча азоб-уқубатларга чек қўяди. Бу Шоҳлик ер юзини жаннатга айлантиради ва одамлар тоабад осойишталикда бахтли ҳаёт кечиришади. (Забур 37:29) Яҳова бизга ҳозирнинг ўзида тўғри яшашни ўргатиб, Ўз севгисини намоён этяпти. Шунингдек, биз Унга бемалол ибодат қилишимиз мумкин. У эса ибодатларимизни эшитишга ҳамиша тайёр. Ҳа, Яҳова ҳар биримизга Ўз севгисини яққол намоён этяпти.
6. Яҳованинг меҳр-муҳаббатига қандай жавоб қайтарсангиз бўлади?
6 Яҳованинг меҳр-муҳаббатига қандай жавоб қайтарсангиз бўлади? Сизга қилган барча яхшиликлари учун Унга миннатдорчилик билдиринг. Афсуски, бугунги кунда кўпчилик ношукур бўлиб кетган. Исо яшаган даврда ҳам шундай бўлган эди. Бир сафар Исо мохов касаллигига чалинган ўнта кишини соғайтирган, лекин фақат биттаси ташаккур билдирган. (Луқо 17:12–17) Келинг, Исога ташаккур билдирган кишига ўхшаб, Яҳовага ҳамиша раҳмат айтайлик.
7. Яҳовани қанчалик яхши кўришимиз керак?
7 Биз ҳам Яҳовага ўз севгимизни кўрсатишимиз керак. Исо шогирдларига Яҳовани бутун қалб, бутун жон ва бутун онг билан севишлари кераклигини айтган. (Матто 22:37 ни ўқинг.) Бу нимани англатади?
8, 9. Яҳовани яхши кўришимизни қандай кўрсатсак бўлади?
Матто 7:16–20) Муқаддас Китобда аниқ айтилганидай, агар Яҳовани яхши кўрсак, Унинг амрларига қулоқ соламиз. Бундай қилиш қийин эмас. Сабаби «Унинг амрлари оғир эмас». (1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг.)
8 «Яҳовани яхши кўраман»,— деб айтишнинг ўзи етарлими? Йўқ. Агар биз Яҳовани бутун қалб, жон ва онгимиз билан севсак, буни хатти-ҳаракатларимиз билан кўрсатамиз. (9 Яҳовага итоат этсак, бахтли ва мазмунли ҳаёт кечирамиз. (Ишаё 48:17, 18) Энди келинг, Яҳова билан дўстликни сақлаб қолишга нима ёрдам беришини кўриб чиқайлик.
ЯҲОВА БИЛАН ДЎСТЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАНГ
10. Нега Яҳова тўғрисида билим олишда давом этишингиз керак?
10 Яҳова билан қандай дўстлашганингиз эсингиздами? Муқаддас Китобни ўрганиб, У ҳақида кўп нарсаларни билиб олгансиз ва шу йўсин У билан дўстликни ривожлантиргансиз. Бундай дўстликни гулхан билан солиштирса бўлади. Гулхан ўчмаслиги учун доим ўтин ташлаб туриш керак. Демак, Яҳова билан дўстлигимиз мустаҳкам бўлиши учун У тўғрисида билим олишда давом этишимиз лозим. (Ҳикматлар 2:1–5)
11. Муқаддас Китобдан билиб олганларингиз сизга қандай таъсир қилади?
11 Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш мобайнида билиб олаётганларингиз қалбингизга таъсир қилади. Исо иккита шогирдига Муқаддас Китобдаги башоратларни тушунтириб берганида, улар нималарни ҳис қилганига эътибор беринг. Улар шундай дейишган: «Йўл-йўлакай биз билан гаплашиб, Муқаддас Ёзувларни тушунтириб берганда, юракларимиз завқ-шавққа тўлмаганмиди?» (Луқо 24:32)
12, 13. а) Худога бўлган севгимиз билан нима юз бериши мумкин? б) Қандай қилиб Яҳовага бўлган севгимизни алангалатиб турсак бўлади?
12 Исонинг шогирдлари сингари сиз ҳам Муқаддас Китобни тушунишни бошлаганингизда қувончни ҳис қилгансиз. Бу эса Яҳовани таниб-билишга ва яхши кўриб қолишингизга ёрдам берган. Табиийки, Унга бўлган севгингиз совиб қолишини истамайсиз. (13 Яҳова билан дўстлашган бўлсангиз-да, бу дўстликни мустаҳкамлаш учун жон куйдиришингиз зарур. Яҳова ҳамда Исо ҳақида билим олишда давом этинг. Бу билимлар устида ва уларни қай йўсин ҳаётга татбиқ этиш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритинг. (Юҳанно 17:3) Муқаддас Китобни ўқиётганингизда ёки тадқиқ қилаётганингизда ўзингизга шундай саволлар беринг: «Бу Тангри Яҳова ҳақида нимани ўргатяпти? Нега Уни бутун қалбим ва жоним билан севишим керак?» (1 Тимўтийга 4:15)
14. Яҳовага бўлган севгимизни мустаҳкамлашга нима ёрдам беради?
1 Салоникаликларга 5:17 ни ўқинг.) Ибодат — самовий Отамизнинг бебаҳо совғаси. Биз ҳар доим қалбимизда борини Унга тўкиб солишимиз керак. (Забур 62:8) Ёдлаб олинган сўзларни такрорламасдан, айтаётган гапларимизнинг маъносини тушунишимиз керак. Ҳа, Каломни мунтазам равишда ўрганиш ва чин қалбдан ибодат қилиш орқали Яҳовага бўлган севгимизни мустаҳкам сақлай оламиз.
14 Агар яқин дўстингиз бўлса, у билан ҳар доим гаплашиб турасиз, бу эса дўстлигингиз мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Шунга ўхшаб, Яҳова билан ибодат орқали мунтазам гаплашиб турсак, Унга бўлган севгимиз кучайиб боради. (БОШҚАЛАРГА ЯҲОВА ҲАҚИДА АЙТИНГ
15, 16. Сизнингча, ваъзгўйлик иши қанчалик муҳим?
15 Яҳова билан яқин муносабатларни сақлаб қолиш истагимиз бўлса, Муқаддас Китобдан билиб олганларимизни бошқаларга айтишимиз лозим. Инсонларга Яҳова ҳақида айтиб бериш ажойиб шараф. (Луқо 1:74, 75) Исо барча масиҳийларга бундай масъулиятни топширган. Ҳаммамиз Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни ваъз қилишимиз керак. Сиз ҳам бу фаолиятда иштирок этяпсизми? (Матто 24:14; 28:19, 20)
16 Ҳаворий Павлус ваъзгўйлик фаолиятини ниҳоятда бебаҳо деб билган ва уни «хазина» деб атаган. (2 Коринфликларга 4:7) Инсонларга Яҳова ҳамда Унинг нияти ҳақида айтишдан муҳимроқ иш йўқ. Бу Яҳовага топинишингизнинг бир қисми ва қилаётган меҳнатингиз У учун қадрли. (Ибронийларга 6:10) Ваъзгўйлик иши ўзингизга ҳам, сизни тинглаётганларга ҳам фойда келтиради. Натижада улар ҳам сиз каби Яҳовага яқинлашиб, абадий яшаш имкониятига эга бўлишади. (1 Коринфликларга 15:58 ни ўқинг.) Ҳеч бир иш инсонга бунчалик мамнуният келтирмайди!
17. Ваъзгўйлик иши нега шошилинч?
17 Ваъзгўйлик ўта шошилинч ишдир. Биз «каломни ваъз этишимиз» ва «буни зудлик билан бажаришимиз» даркор. (2 Тимўтийга 4:2) Одамлар Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни эшитишга муҳтож. Муқаддас Китобда: «Яҳованинг улуғ куни яқин! Ўша кун яқин ва шиддат билан яқинлашиб келяпти!» — дейилган. Ҳа, охират «кечикмайди!» (Зафаниё 1:14; Хабаққуқ 2:3) Тез орада Яҳова Шайтоннинг ёвуз дунёсини яксон қилади. Бу юз беришидан олдин одамларни огоҳлантириш зарур. Токи улар Яҳовага хизмат қилишни танлашсин.
18. Нега Яҳовага бошқа масиҳийлар билан бирга топинишимиз керак?
18 Яҳова бошқа масиҳийлар билан бирга Унга топинишимизни истайди. Муқаддас Китобда шундай сўзлар ёзилган: «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик. Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, ўша куннинг яқинлашиб қолганини кўриб турган эканмиз, бир-биримизга янада кўпроқ далда берайлик». (Ибронийларга 10:24, 25) Йиғилишларнинг бирортасини ҳам қолдирмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Зеро, йиғилишларда бир-биримизни мустаҳкамлашга ва далда беришга имконият туғилади.
19. Имондошларимизни севишга нима ёрдам беради?
19 Йиғилишларга бориб турсангиз, Яҳовага хизмат қилишга кўмаклашадиган яхши дўстлар орттирасиз. У ерда келиб чиқиши турлича бўлган биродару опа-сингилларни учратасиз. Улар ҳам сиз каби Яҳовага жон куйдириб хизмат қилади. Лекин улар сиздай номукаммал ва хатолар қилиб туришади. Шундай пайтларда уларни кечиришга тайёр бўлинг. (Колосаликларга 3:13 ни ўқинг.) Ҳамиша имондошларнинг яхши томонларига эътибор қаратинг. Шундай йўл тутиб, уларни севишга ўрганасиз, бу эса Яҳовага янада яқинлашишингизга кўмаклашади.
ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ
20, 21. «Ҳақиқий ҳаёт» қандай бўлади?
20 Яҳова барча дўстлари чинакамига бахтли ҳаёт кечиришини истайди. Муқаддас Китобда келажакдаги ҳаёт бугунгидан буткул фарқ қилиши тўғрисида айтилган.
21 Келажакда 70 ёки 80 йил эмас, балки абадий умр кечирамиз. Гўзал жаннатда «абадий ҳаётдан» завқ олиб яшаймиз, қолаверса, мукаммал соғликка, тинчликка ва бахту саодатга эришамиз. Муқаддас Китобда бу «ҳақиқий ҳаёт» деб аталган. Яҳова бизга ҳақиқий ҳаётни ваъда беряпти, аммо бунинг учун уни «маҳкам ушлашга» жон куйдиришимиз керак. (1 Тимўтийга 6:12, 19)
22. а) Қандай қилиб ҳақиқий ҳаётни маҳкам ушлай оламиз? б) Нега абадий ҳаётга ўзимиз сазовор бўла олмаймиз?
22 Қандай қилиб ҳақиқий ҳаётни маҳкам ушлай оламиз? Бунинг учун «яхшилик қилиб, эзгу ишлар билан бойишимиз» лозим. (1 Тимўтийга 6:18) Демак, Муқаддас Китобдан билиб олаётганларимизни амалда қўллашимиз керак. Бироқ ҳақиқий ҳаётга ўз уринишларимиз билан эриша олмаймиз. Ҳа, абадий ҳаётга ўзимиз сазовор бўла олмаймиз. Бу Яҳованинг «инояти», яъни садоқатли хизматчиларига берадиган беминнат совғасидир. (Римликларга 5:15) Самовий Отамиз бу ҳадяни садоқатли хизматчиларига беришни чин дилдан истайди.
23. Нима сабабдан ҳозир тўғри танлов қилишингиз керак?
23 Ўзингиздан: «Мен Худога Унга маъқул келадиган тарзда топиняпманми?» — деб сўраб кўринг. Борди-ю, қандайдир ўзгаришлар киритиш зарурлигини пайқасангиз, ўша заҳотиёқ ишга киришинг. Агар Яҳовага таяниб, Унга бўйсуниш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилсак, Яҳова бошпанамиз бўлади. Шайтоннинг ушбу ёвуз
дунёси охирлаб бораётган бир пайтда, Яҳова Ўз халқини асраб-авайлайди. Сўнг ваъдасига биноан, бизга жаннатда абадий яшаш инъомини ҳадя қилади. Ҳа, агар ҳозир тўғри танлов қилсангиз, ҳақиқий ҳаётга эришасиз!