Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ота-оналар

Ота-оналар

Яҳова никоҳга асос солганининг баъзи сабаблари қандай?

Ота-оналар болаларига қандай нуқтаи назарда бўлишлари керак?

Зб 127:3–5; 128:3

Шунингдек «Болалар; ёшлар» мавзусига қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 33:4, 5. Ёқуб фарзандларини Яҳованинг баракаси деб билган

    • Чқ 1:15, 16, 22; 2:1–4; 6:20. Мусонинг ота-онаси Имром ва Йўхавад ҳаётларини хавф остига қўйиб уни ҳимоя қилишган

Ота-оналар фарзандларига нисбатан қандай бурчга эга?

Қн 6:6, 7; 11:18, 19; Ҳк 22:6; 2Кр 12:14; 1Тм 5:8

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 1:1–4. Элқана ҳар бир фарзанди Яҳовага топина олиши учун бутун оиласи билан Яҳовага қурбонлик келтириш учун Шилўга олиб борган

    • Лқ 2:39, 41. Юсуф ва Марям Фисиҳ байрамини нишонлаш учун болалари билан доим Носирадан Қуддусга боришган

Фарзандларни Яҳованинг йўлида тарбиялашнинг қандай фойдали томонлари бор?

Ҳк 1:8, 9; 22:6

Шунингдек, 2Тм 3:14, 15 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 2:18–21, 26; 3:19. Шомуилнинг ота-онаси уни чодирда хизмат қилиш учун тақдим этишган, лекин улар ўғлини доим йўқлаб боришган ва унинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишган; у маънавий инсон бўлиб вояга етган

    • Лқ 2:51, 52. Ота-онаси номукаммал бўлишига қарамай, Исо уларга итоаткор бўлиб қолган

Ота-оналар болаларини тарбиялаш учун қаердан йўл-йўриқ топа олишади?

Қн 6:4–9; Эф 6:4; 2Тм 3:14–17

Шунингдек, Зб 127:1; Ҳк 16:3 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳак 13:2–8. Монувахнинг хотинига мўъжизавий тарзда ўғил туғиши ҳақида айтилганидан кейин, Монувах болани қандай катта қилиш борасида кўпроқ йўл-йўриқ сўраган

    • Зб 78:3–8. Яҳова ота-оналар маънавий билимларини бўлишишларини хоҳлайди

Бола Худони яхши кўрадиган оилада улғайган бўлса-да, нега у Яҳовага хизмат қилишни истамаслиги мумкин?

Ҳиз 18:1–13, 20

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 6:1–5; Яҳ 6. Яҳованинг руҳий ўғиллари У билан осмонда минглаб йиллар вақт ўтказганига қарамай, Унга қарши исён кўтаришган

    • 1Шҳ 8:1–3. Шомуил садоқатли ва адолатли пайғамбар бўлишига қарамай, унинг ўғиллари ҳаром йўл билан фойда кўришга мойил ва бузуқ бўлишган

Ота-оналар фарзандларига қачон Худо ҳақида ўргатишни бошлашлари керак?

2Тм 3:15

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Қн 29:10–12, 29; 31:12; Эзр 10:1. Исроилликлар Яҳова ҳақида таълим олиш учун йиғилишганида, болалари ҳам таълим олиши учун уларни ўзлари билан олиб келишган

    • Лқ 2:41–52. Юсуф ва Марям болаларини жумладан Исони ҳам Қуддусда бўлиб ўтадиган Фисиҳ байрамига доимо олиб боришган

Ота-оналар фарзандларини уларга зарар етказадиганлардан ҳимоя қилиш масаласида кимдан ўрнак олишлари керак?

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Чқ 19:4; Қн 32:11, 12. Яҳова Ўзини палапонларини кўтариб юрадиган, ҳимоя ва ғамхўрлик қиладиган бургут билан таққослаган

    • Иша 49:15. Она эмизикли боласига меҳр-шафқат кўрсатади. Аммо Яҳова хизматчиларига бундан ҳам кўпроқ ғамхўрлик қилиб, ҳимоялашини ваъда берган

    • Мт 2:1–16. Шайтон мунажжимларни ёвуз шоҳ Ҳироднинг олдига юбориб Исони ўлдиришга уринган. Аммо Яҳова Юсуфга оиласи билан Мисрга кўчиб бориш борасида йўл-йўриқ бериб, ўғлини ҳимоялаган

    • Мт 23:37. Исо одамларга ёрдам бериш истаги борлигини она товуқ жўжаларини қаноти остига тўплаб ҳимоялаши билан солиштирган

Нега ота-оналар фарзандларига жинсий тарбия бериши керак?

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лв 15:2, 3, 16, 18, 19; Қн 31:10–13. Мусонинг қонунида жинсий масалалар ҳақида очиқчасига айтилган. Яҳова қонун овоз чиқариб ўқилганда болалар ҳам у ерда бўлиши кераклиги борасида йўл-йўриқ берган

    • Зб 139:13–16. Сано бастакори Довуд инсон танаси ажойиб яратилгани, жумладан фарзанд кўриш қобилияти учун Яҳовага мадҳлар куйлаган

    • Ҳк 2:10–15. Яҳова бераётган донолик ва билим бизни бузуқ ва айёр одамлардан ҳимоялайди

Нега таълим-тарбияни севги ила бериш керак?

Ҳк 13:24; 29:17; Ерм 30:11; Эф 6:4

Шунингдек, Зб 25:8; 145:9; Клс 3:21 га қаранг

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Зб 32:1–5. Яҳованинг тарбияси шоҳ Довуд учун оғриқли бўлган бўлса-да, Яҳова гуноҳидан чин дилдан тавба қилган кишиларни кечиришини билиб, у енгил тортган

    • Юн 4:1–11. Юнус пайғамбар Яҳовадан ғазабланган ва Унга қўпол гапирган; аммо Яҳова унга сабр ила меҳр-шафқат борасида таълим берган

Нега таълим-тарбия севгидан далолат?

Ҳк 3:11, 12; 13:24

Шунингдек, Ҳк 15:32; Вҳ 3:19 га қаранг