77- БОБ
Исо бойлик борасида насиҳат беради
-
БОЙ КИШИ ҲАҚИДАГИ МАСАЛ
-
ҚАРҒАЛАР ВА ЛОЛАЛАР ҲАҚИДА МИСОЛ
-
«КИЧИК ПОДАГА» ШОҲЛИК ВАЪДА ҚИЛИНГАН
Исо фарзийнинг уйида тушлик қилаётганида, кўчада уни мингларча одам кутиб турган бўлади. Шунга ўхшаш вазият Жалилада ҳам бўлган эди. (Марк 1:33; 2:2; 3:9) Бу ерда Яҳудияда тушликка йиғилган фарзийлардан фарқли ўлароқ, кўплар Исони катта иштиёқ ва миннатдорчилик билан тинглашади.
Дастлаб Исо ўзининг шогирдларига мурожаат қилиб: «Фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни иккиюзламачилигидан эҳтиёт бўлинглар»,— дейди. Исо олдин ҳам шогирдларини бу ҳақда огоҳлантирганди, лекин тушлик пайтида бўлган музокара, бу огоҳлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. (Луқо 12:1; Марк 8:15) Фарзийлар ўз ёвузлигини диндорлик ниқоби остида яширишга уринишади, аммо улар хавфли инсонлар эканини ҳамма билиши керак. «Ошкор бўлмайдиган ҳеч нарса ва маълум бўлмайдиган бирон сир йўқ»,— деб тушунтиради Исо. (Луқо 12:2)
Эҳтимол, Исонинг олдига келган халойиқнинг аксар қисми яҳудийлар ва улар Исонинг Жалилада халққа таълим берганини эшитишмаган. Шу боис, Исо олдин айтган асосий фикрларни яна такрорлайди. Исо тингловчиларига: «Сизларни ўлдиришдан бошқа нарсага қурби етмайдиган одамлардан қўрқманг»,— деб маслаҳат беради. (Луқо 12:4) Илгари бўлганидек, Худо улар ҳақида ғамхўрлик қилишидан шубҳаланмасликлари кераклигини Исо яна таъкидлайди. Шунингдек, улар Инсон Ўғлини тан олишлари ва Худо уларга ёрдам беришини унутмасликлари лозим. (Матто 10:19, 20, 26–33; 12:31, 32)
Халқ орасидан бир киши айни пайтда ўзини ташвишга солаётган масала ҳақида Исога: «Устоз, акамга айтинг, меросни мен билан бўлишсин»,— дейди. (Луқо 12:13) Тавротда тўнғич ўғилнинг икки ҳисса мерос олишга ҳаққи бор, деб айтилгани сабаб бу борада баҳс-мунозара қилишга асос йўқ. (Қонунлар 21:17) Бироқ ўша киши ўзига тегишлисидан кўпроғини олишни хоҳлаётганга ўхшайди. Исо донолик ила тарафкашлик қилишдан бош тортади. У: «Эй инсон, мени сизларга қози ёки мерос бўлувчи қилиб ким тайинлади?» — деб сўрайди. (Луқо 12:14)
Кейин Исо халойиққа жиддий огоҳлантириш беради: «Ўзингизни ҳар турли очкўзликдан сақланглар, чунки одамнинг мол-мулки кўп бўлган тақдирда ҳам, унинг ҳаёти бунга боғлиқ эмас». (Луқо 12:15) Дарҳақиқат, одам қанча мол-мулк йиғмасин, у ўлганда ҳеч нарсани ўзи билан олиб кетолмайди. Бу фикрни ҳамда Худо олдида яхши номга эга бўлишнинг қадри баландлигини таъкидлаш учун Исо қуйидаги масални келтиради:
«Бир бой кишининг ери яхши ҳосил берибди. У ўзича ўйлабди: “Нима қилсам экан? Ахир ҳосилни қўядиган жойим йўқ-ку”. Охири у шундай дебди: “Мана бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароғини қураман-да, бутун ғаллаю мол-мулкимни ўша ерга жамлайман. Кейин ўзимга: “Мен кўп йилларга етадиган мол-мулк йиғиб қўйдим. Энди маза қилиб еб-ичиб роҳатини кўраман”,— деб айтаман”. Лекин Аллоҳ унга дебди: “Эй нодон, шу кечанинг ўзидаёқ сенинг жонинг олинади. Ўшанда жамлаб қўйган нарсаларинг кимга қолади?” Ўзи учун мол-мулк тўплаб, Худо назарида бойимаган одамнинг охирати ана шундай бўлади». (Луқо 12:16–21)
Исонинг шогирдларида ва уни тинглаётган бошқаларда бойлик ортидан қувиш ёки мол-мулк тўплашга берилиб кетиш хавфи бор. Ёки Яҳовага хизмат қилишдан кундалик ташвишлари чалғитиб қўйиши мумкин. Шундай экан, Исо тахминан бир ярим йил олдин Тоғдаги ваъзида берган маслаҳатини такрорлаб қуйидагича дейди:
«Нима еймиз деб жонингиз учун ёки нима киямиз деб танангиз учун ташвишланманглар. [...] Қарғаларга эътибор беринглар: улар Луқо 12:22–31; Матто 6:25–33)
уруғ ҳам экмайди, ҳосил ҳам йиғмайди. Ҳатто омборлари ҳам йўқ, аммо Тангри уларнинг ризқини беради. Сизлар-чи, қушлардан анча афзалроқ эмасмисиз? [...] Лолаларнинг қандай ўсишига эътибор беринглар: улар на меҳнат қилади, на чарх йигиради. Лекин сизларга айтиб қўяй: ҳатто шоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида уларнинг ҳеч биридай кийинмаган. [...] Хуллас: “Нима еймиз, нима ичамиз?” — деб ортиқ ташвишланманглар. [...] Ахир Самовий Отангиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку. Худонинг Шоҳлиги ҳаётингизда ҳамиша биринчи ўринда бўлсин, ўшандагина буларнинг бари сизларга қўшимча қилиб берилади». (Худонинг Шоҳлигини ҳаётида ким биринчи ўринга қўяди? Исонинг сўзларига кўра Худога садоқатли бўлган бу кишиларнинг сони оз бўлиб, «кичик пода» деб номланади. Кейинчалик уларнинг сони 144 000 бўлиши аниқланади. Хўш, уларни нима кутмоқда? Исо уларни: «Отангиз сизларга Шоҳликни беришни маъқул кўрди»,— деб ишонтиради. Улар, ўғри ўмариши мумкин бўлган ердаги хазиналарни тўплашмайди. Аксинча, уларнинг юраги «осмонда битмас-туганмас хазина» билан бўлади. У ерда улар Масиҳ билан бирга ҳукм суришади. (Луқо 12:32–34)