У кўнгилсизликларни енга олди
Имонларига эргашинглар
У кўнгилсизликларни енга олди
ШОМУИЛ пайғамбар Шилў шаҳри учун қайғураётган эди. Бутун шаҳар мотам тутиб, аёл ва болалар йиғи-сиғи қилишаётганди. Нега деганда, улар отаси, эри, ўғли ва ака-укалари уйга қайтиб келмагани ҳақидаги хабарни эшитишганди-да. Ўшанда Филистлар билан бўлган биринчи жангда тўрт мингга яқин Исроил сипоҳлари нобуд бўлади. Кейинги жангда эса, Исроил лашкари тахминан ўттиз минг пиёда сипоҳидан айрилади (1 Шоҳлар 4:1, 2, 10).
Бу, кулфатларнинг бошланиши эди, холос. Олий руҳоний Элахнинг ўғиллари Хўфнах билан Пинхос, аҳд сандиғини Шилў шаҳридан кўтариб чиқишган. Улар ўша аҳд сандиғини муқаддас чодирда сақлашарди. Бу сандиқ эса, Худо зоҳир бўлганининг рамзи бўларди. Уларнинг фикрича, жангга чиқишганида аҳд сандиғини ўзлари билан кўтариб юришса, ғалаба Исроил халқи томонда бўларди. Бундай ўйлаб улар қаттиқ янглишган эдилар. Бироқ, Филистлар аҳд сандиғини қўлга киритишди, Хўфнах билан Пинхосни эса ўлдиришди (1 Шоҳлар 4:3–11).
Шу тариқа, асрлар мобайнида Шилўдаги муқаддас чодирда сақланган аҳд сандиғи, энди йўқ. Ушбу хабарни эшитган 98 ёшли Элах, ўтирган курсидан орқаси билан йиқилиб жон беради. Унинг ҳомиладор бўлган келини ҳам бева қолганини билгач, туғади-ю вафот этади. Жон бераётиб: «Исроилдан улуғворлик кетди»,— дейишга улгуради (1 Шоҳлар 4:12–22).
Хўш, бундай кўнгилсизликларга Шомуил пайғамбар қандай чидаган? Яҳова бундан буён Ўз халқини ҳимоялаши ва барака бериши борасида у шубҳаланганмикин? Шу каби, биз ҳам турли қийинчиликлар ва кўнгилсизликлар дастидан имонимиз синалиши мумкин. Шунинг учун, Шомуил пайғамбарнинг мисолидан қандай сабоқ олишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик.
У «адолат ўрнатган»
Ушбу воқеада энди Шомуил ҳақида эмас, балки Филистлар аҳд сандиғини олиб кетишганидан қанақа қийинчиликларни бошдан кечиришгани ва уни қайтариб беришга ҳаракат қилганлари тўғрисида гап кетади. Шомуил ҳақида қайтадан эслатилганида эса, орадан тахминан йигирма йил ўтган эди (1 Шоҳлар 7:2). Сизнингча, Шомуил шу вақт оралиғида нималар билан машғул бўлган? Бу борада бош қотиришнинг ҳожати йўқ.
Бу вақт мобайнида «бутун Исроилда Шомуилнинг сўзи вожиб эди», яъни у Худонинг сўзларини айтишда давом этарди (1 Шоҳлар 4:1). Кейинги баёнотга кўра эса, Шомуил ўз одатига биноан Исроилнинг учта шаҳрини ҳар йили айланар ва пайдо бўлган масалаларни ҳал қилиб юрган. Сўнг эса, она шаҳри Рамага қайтар эди (1 Шоҳлар 7:15–17). Кўриниб турганидек, Шомуил ўз вазифаси билан машғул бўлиб, 20 йил ичида кўп ишларни бажарган.
Элахнинг ўғиллари ахлоқсиз ва жирканч ишлари билан бутун халқни тўғри йўлдан оздирган эди. Оқибатда кўпчилик бутпарастликка берилиб кетганди. Ўтган йигирма йил давомида, Шомуил халққа қуйидаги хабарни эълон қиларди: «Агар чин дилдан Эгамизга қайтмоқчи бўлсангиз, ҳамма бегона худоларни ва худо Аштаретни орангиздан йўқотинг. 1 Шоҳлар 7:3).
Кўнглингизни Эгамизга бериб, ёлғиз Унга хизмат қилинг. Ана шунда Эгамиз сизларни Филистларнинг қўлидан қутқаради» (Филистларнинг дастидан Исроил халқи кўп озор чекканди. Исроилликлар мағлубиятга учраганидан сўнг, Филистлар Худонинг халқига жабр-зулм ўтказишдан чарчамасдилар. Аммо Шомуил халқни кўнглини кўтариб, агар улар Яҳовага қайтишса, нажот топишларига ишонтирарди. Хўш, улар қандай йўл тутишди? Улар, Шомуилнинг гапига кириб, «фақат Эгамизга хизмат қила бошлашди». Шунда пайғамбар, бутун халқни Қуддуснинг шимолидаги тоғли ҳудудида жойлашган Миспах шаҳрида йиғади. Халқ бутпарастликка берилиб гуноҳ қилганини тан олди ва рўза тутиб тавба-тазарру қилди (1 Шоҳлар 7:4–6).
Халқ тўпланганини эшитган Филистлар, ҳужум қилишга яхши имконият пайдо бўлганини кўришди. Яҳовага топинаётганларнинг барини қириб ташлаш ниятида, улар Миспахга ўз лашкарини юборишади. Исроилликлар, хавф-хатар яқинлашаётганидан хабар топишганида, ваҳимага тушиб, Шомуилдан улар учун ибодат қилишни сўрадилар. Муқаддас маросим пайтида, Филист лашкари Миспахга етиб келди. Яҳова ўша заҳоти Шомуилнинг ибодатига жавоб бериб, қўрқинчли бир овоз юборади. У, «ваҳимали овоз чиқариб», Филистларни саросимага солди (1 Шоҳлар 7:7–10).
Филистлар, чақмоқ чаққанини эшитишганида, қўрқувдан титраб, онасининг этагига ёпишиб олган болакайга ўхшаб қолишганмикин? Йўқ, чунки улар моҳир жангчилар эди. Қандай бўлмасин, бундай «ваҳимали овоз» хоҳ мусаффо осмондан, хоҳ қир-адирлардан акс садо олиб гумбурлаган бўлсин Филистларнинг ўтакасини ёрган. Саросимага тушиб қолганидан эса, тумтарақай қочишди. Исроил эркаклари Миспахдан чиқиб, Филистларни Қуддуснинг жануби-ғарбида жойлашган Байт-кор деган еригача қувиб, улар устидан ғалаба қозонишди (1 Шоҳлар 7:11).
Бу жангдан кейин, Худонинг халқида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Шомуил пайғамбар халқ учун ҳакамлик қилган пайтларда, Филистлар фақатгина ортга чекинишган. Шу тариқа, Худонинг халқи душманлар қачондир босиб олган шаҳарларни бирма-бир қайтариб олди (1 Шоҳлар 7:13, 14).
Кўп асрлар ўтганидан сўнг, Худонинг Павлус деган бир хизматчиси, садоқат ила ҳакамлик ва пайғамбарлик қилган Шомуилни «адолат ўрнатганлар»дан бири деб атаган (Ибронийларга 11:32, 33). Шомуил ҳақиқатан ҳам Худонинг назарида тўғри ва яхши бўлган нарсаларнинг тикланишига кўмаклашган. У кўнгилсизликлар юз берган пайтда ҳам сабр-тоқат ила Яҳовага таянгани сабабли, Унинг назарида қадрли бўлиб қолган. Бундан ташқари, у миннатдорчилигини намоён эта олган. Миспахдаги ғалабадан сўнг, Яҳова Ўз халқига бутун йўл давомида ёрдам бергани учун, Шомуил бир тошни ёдгорлик қилиб қўяди (1 Шоҳлар 7:12).
Сиз ҳам шундай адолат ўрнатишни истармидингиз? Агар шундай бўлса, сабр-тоқатни, камтарликни ва миннатдорчиликни намоён этишни Шомуилдан ўрганинг. Ахир, ким ҳам бундай фазилатларга эга бўлишни
истамайди дейсиз?! Шомуил пайғамбар ёшлик даврларида жиддий кўнгилсизликларни бошдан кечиргани туфайли, бундай фазилатларни ривожлантира олган.«Ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти»
Йиллар ўтиб Шомуил пайғамбар ҳам кексайиб қолди. Бу вақтга келиб эса унинг Йўэл ва Абиё исмли иккита ўғли бор эди. У ўғилларини ўзи каби халқ устидан ҳакамлик қилишга тайинлаганди. Минг афсуски, фарзандлари унинг ишончини оқлай олишмади. Улар ростгўй ва одил Шомуилдан ўрнак олишнинг ўрнига, порахўрлик ва тамагирликка қўл ўриб, адолатсизларча йўл тутишарди (1 Шоҳлар 8:1–3).
Бир куни, Исроил халқининг оқсоқоллари мўйсафид пайғамбарнинг олдига келиб, шундай деб шикоят қилдилар: «Ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти» (1 Шоҳлар 8:4, 5). Шомуилнинг бундан хабари бўлганми? Бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Аммо Элахдан фарқли ўлароқ, Шомуил масъулиятсиз ота бўлмаган. Яҳова Таоло Элахнинг ахлоқсиз ўғилларини тўғри йўлга солмай, уларни Худодан устун қўйганини кўриб, унга танбеҳ бериб жазолади (1 Шоҳлар 2:27–29). Лекин Аллоҳ Яҳова Шомуилда бундай камчиликни топмади.
Ушбу ҳикояда Шомуил, фарзандларининг ахлоқсиз хатти-ҳаракатидан уялгани, хавотирлангани ёки кўнгли ўксигани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Лекин кўпгина ота-оналар, унинг ҳис туйғуларини яхши тушунсалар керак. Зеро бугунги оғир кунларда, ота-онанинг таълим-тарбиясини писанд қилмаслик, оддий ҳол бўлиб қоляпти (2 Тимўтийга 3:1–5). Бу каби дардни бошдан кечираётган ота-оналар, Шомуилнинг ўрнагидан ўзлари учун далда ва тасалли топишлари мумкин. Пайғамбар бетавфиқ ўғилларининг ишларини кўриб турган бўлса-да, Яҳовага маъқул келишни тўхтатмаган. Шуни унутмангки, фарзандлар насиҳатга қулоқ солишмаса ҳам, ота-онанинг кўрсатган намунаси уларга барибир таъсир қилади. Боз устига, Шомуил пайғамбар каби ота-онанинг ўзи ҳамиша Аллоҳ Яҳованинг қалбини қувонтиришлари мумкин.
«Устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг»
Шомуилнинг ўғиллари, уларнинг очкўзлиги ва худбинлигининг оқибати қанчалик 1 Шоҳлар 8:5, 6).
жиддий эканини тушунишмасди. Исроиллик оқсоқоллар Шомуилнинг олдига келиб шундай дейишади: «Энди бошқа халқларда бўлганидай, устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг». Шомуил бу вазиятда нималарни ҳис қилган экан? Ахир, у кўп йиллар мобайнида бу халққа Яҳованинг қонунларига мувофиқ тарзда ҳакамлик қилиб келганди-ку! Энди эса, Шомуил каби оддий пайғамбар эмас, балки атрофдаги халқлар каби уларни ҳам шоҳ бошқаришини истаб қолишганди. Шомуил бунга қандай муносабатда бўлган? Муқаддас Китобда, бу Шомуилга ёқмаганини ўқиш мумкин (Шомуилнинг ибодатига Яҳова шундай жавоб қайтаради: «Халқ сенга нима айтса, ҳамма гапига қулоқ сол. Улар сени рад этишмади, ўзларининг шоҳи сифатида Мени рад этишди». Бу сўзлар Шомуилга қанчалик тасалли бахш этмасин, халқ нолиш билан Сарвари Оламнинг қалбини қаттиқ ранжитган эди. Яҳова пайғамбари орқали, инсонлардан шоҳ тайинланиши исроилликларга жуда қимматга тушиши ҳақида огоҳлантиради. Лекин шунга қарамай, халқ барибир ўзиникида туриб олиб: «Йўқ, устимиздан бир шоҳ бўлсин»,— дейишарди. Шундан сўнг, Худога ҳамиша итоаткор бўлган Шомуил, Яҳова шоҳ қилиб танлаган кишини кўрсатиб бериш рамзи сифатида, унинг бошига хушбўй мой қуйди (1 Шоҳлар 8:7–19).
Хўш, Шомуилга бўйсуниш осон бўлганмиди? Ёки хафа бўлиб олганмиди? Пайғамбар бундай кўнгилсизлик дастидан, қалбида хафагарчилик илдиз отишига йўл қўйганми? Кўпчилик бу вазиятда ғазабга миниши мумкиндир, лекин Шомуил эмас. У мойлаган Шоулни Яҳованинг Ўзи танлаганини Шомуил яхши биларди. У янги шоҳга бўйсунишга тайёр эканини кўрсатиш мақсадида, Шоулни ўпиб қўйган. Кейин эса, бутун халойиққа қарата: «Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани топилмайди»,— деб айтади (1 Шоҳлар 10:1, 24).
Шомуил Яҳованинг танлаган одамида камчиликларни эмас, балки яхши фазилатларни изларди. Пайғамбар ҳақида эса халқ энди нима ўйлайди? Шомуил бутун умри давомида бетайин халқнинг кўнглини топишнинг ўрнига, Худога бўлган садоқатини сақлашга жон куйдирган (1 Шоҳлар 12:1–4). У шунингдек, берилган масъулиятга жиддий ёндашарди. Масалан, у исроилликларни маънавий хавф-хатардан огоҳлантириб, Яҳовага садоқатли қолишга ундарди. Унинг панд-насиҳатлари барчага маъқул тушгани сабабли, халқ ундан улар учун ибодат қилишни сўрарди. Шомуил меҳр ила уларга шундай жавоб қайтарди: «Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман» (1 Шоҳлар 12:21–24).
Сизнинг-чи, кимнидир шарафли вазифаларга тайинлашганида, кўнглингиз қолган пайтлар бўлганми? Бу борада Шомуил бизга яхши ўрнак қолдириб, хафагарчилик юрагимизда илдиз отишига ҳеч қачон йўл қўймасликка ундайди. Зеро Аллоҳ, ҳар бир садоқатли хизматчисини меҳнатига яраша тақдирлайди.
«Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?!»
Шомуил пайғамбар Шоулнинг яхши томонларига эътибор қаратиб, уни ажойиб инсон деб биларди. Шоул чиндан ҳам бўйи баланд ва келишган бўлиб, аввалига жуда камтар инсон эди (1 Шоҳлар 10:22, 23, 27). Бундай қобилиятлардан ташқари, бебаҳо ҳадя бўлмиш, ирода эркинлигига эга бўлган (Амрлар 30:19). Хўш, ушбу ҳадядан у қандай фойдаланган?
Минг афсуски, одамга мансаб тегса у камтаринликни йўқотиб қўйишга мойил бўлади. Шоул ҳам бора-бора мағрур бўлиб кетди. У Шомуил пайғамбар орқали айтилган Яҳованинг йўл-йўриқларига амал қилмай қўйди. Кунлардан бир кун, Шоул қурбонлик келтиради. Буни эса, қонун бўйича фақатгина Шомуил келтириши мумкин бўлган. Ўшанда, Шомуил унга танбеҳ бериб, шоҳлик унинг оиласида қолмаслигини айтади. Танбеҳдан сабоқ олишнинг ўрнига, Шоул итоатсизлик қилишда давом этди (1 Шоҳлар 13:8, 9, 13, 14).
Яҳова Ўз пайғамбари Шомуил орқали, Шоул Омолек халқи билан жанг қилиши 1 Шоҳлар 15:1–33).
кераклиги ҳақида айтади. Яҳованинг нияти бўйича, ёвуз шоҳ Ўгах йўқ қилиниши керак эди. Аммо Шоул Ўгахни ва энг яхши мол-қўйларини тирик қолдирди. Шомуил пайғамбар унга насиҳат беришга келганда, Шоул қанчалик ўзгариб кетгани намоён бўлади. У насиҳатни қабул қилишнинг ўрнига, ўз хатти-ҳаракатини оқлашга тушади. Буниси етмаганидек, айбни халққа тўнкамоқчи бўлади. Шоул ўзини оқламоқчи бўлиб, тирик қолган мол-қўйларни Яҳовага қурбонлик қилиш учун олиб қўйганини айтганда, Шомуил мана бу сўзларни айтади: «Итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши». Шоҳлик Шоулдан олиниб бошқага, муносиб одамга берилиши ҳақидаги Яҳованинг ҳукмини, Шомуил қўрқмасдан эълон қилган (Шоулнинг қилган ишидан Шомуил қаттиқ изтироб чеккан. У кечаси билан Яҳовага ибодат қилиб чиққан. Шомуил, Шоулдан зўр шоҳ чиқади деб ўйлаган эди. Аммо унинг умиди пучга чиқади. Қачонлардир яхши фазилатларга эга бўлган киши, энди Яҳовадан юз ўгиришини у қаердан билибди дейсиз?! Шу билан пайғамбар, Шоулни бошқа кўришни истамади. Ўз навбатида Яҳова Шомуилнинг нуқтаи назарини мулойимлик билан тўғрилаб қўйди: «Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин, деб уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини ёғ билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Ишайнинг уйига жўнатаман. Унинг ўғилларидан биттасини Ўзимга шоҳ қилиб танладим» (1 Шоҳлар 15:34, 35; 16:1).
Биласизми, Яҳова Таолонинг ниятининг амалга ошиши, номукаммал одамларнинг садоқатсизлигига боғлиқ эмас. Агар бирон киши ҳақ йўлдан қайтса, Яҳова Ўз иродасини амалга ошириш учун бошқа одамни топади. Шу тариқа, кексайиб қолган пайғамбар, Шоул учун қайғурмай қўйди. Кейин эса, Шомуил Яҳованинг раҳбарлиги остида Ишайнинг ўғиллари билан учрашиш учун унинг уйига, яъни Байтлаҳмга йўл олади. Пайғамбар тўнғич ўғилни кўрганида, Яҳова унга: «Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама... чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман»,— дейди (1 Шоҳлар 16:7). Ниҳоят Шомуил кенжа ўғил бўлган Довуд билан учрашганида, Яҳова уни танлайди.
Шомуил умрининг охирига келиб, Яҳова Шоул ўрнига Довудни тайинлаганида, адолатни янада аниқ кўра олди. Мисол учун, Шоулнинг қалбида одам ўлдириш истаги пайдо бўлиб, муртадликка қўл урган. Довуд эса, ажойиб фазилатларини, жумладан: жасоратини, ростгўйлигини, имонини ва садоқатини намоён эта олган. Шомуилнинг ҳаёти ўз якунига етиб бораётган сари, имони янада мустаҳкамланган. У умри давомида кўп муаммо ҳамда кўнгилсиз вазиятларга дуч келган бўлса-да, Яҳова буларнинг барчасида бирор ечим топиб берганида ва ҳатто уни муборак қилганида амин бўлган. Ҳа, охири Шомуил ўлди, аммо у деярли бир аср тўлақонли ва мазмунли ҳаёт кечирган. Бундай киши ҳаётдан кўз юмганида бутун Исроил халқи кўз ёш тўккани ажабланарли эмас! Бугунги кунда ҳам Яҳованинг хизматчилари ўзларига шундай савол беришса бўлади: «Мен ҳам Шомуилнинг имонига эргашяпманми?»
[25- саҳифадаги расм]
Халқ кулфат ва кўнгилсизликларни енгишига Шомуил қандай қилиб кўмаклашган?
[26- саҳифадаги расм]
Шомуил ўғилларининг дастидан пайдо бўлган кўнгилсизликларга қандай чидаган?