Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Худо юз-хотир қилмайди

Худо юз-хотир қилмайди

Азиз болажонларимизга

Худо юз-хотир қилмайди

Топшириқ. Уни ҳеч ким халал бермайдиган жойда бажаринг. Келтирилган оятларни ўқиб, воқеаларда худди иштирок этаётганингизни тасаввур қилинг. Ҳодисалару овозларни хаёлингизда жонлантириб, ижрочиларнинг туйғуларини ҳис этишга интилинг.

Бош ижрочилар. Корнилий, Бутрус

Қисқача мазмуни. Бутрус Ҳақ Аллоҳга хизмат қилмаган ва бошқа миллатдан бўлган Корнилийга ваъз қилаётиб, Худонинг юз-хотир қилмаслигига тақлид қилмоқда.

1 ВОҚЕАНИ ЎРГАНИБ ЧИҚИНГ. ҲАВОРИЙЛАР 10:1–35, 44–48 ЎҚИНГ.

Нима деб ўйлайсиз, Корнилий қанақа инсон эди?

․․․․․

3–6- оятларда ёзилганидек, Корнилий Худонинг фариштаси билан суҳбатлашган. Сизнингча, ўшанда Корнилий нималарни ҳис қилган?

․․․․․

7- ва 8- оятларда Корнилий хизматкорларига бўлиб ўтган воқеани айтиб берганлиги ҳақида ёзилган. Корнилийни нима таъсирлантирган экан?

․․․․․

2 ЧУҚУРРОҚ ЎЙЛАНГ.

10–16- оятларда Бутрус бир ваҳий кўрганлиги ҳақида айтилган. Бу ваҳий Бутрусни нима учун ҳайратда қолдирди? (Ёрдам. 14- оятда келтирилганидек Аллоҳ Бутрусга унинг назарида ҳаром нарсани ейишни таклиф қилди.)

․․․․․

25- оятда Корнилийнинг қандай фазилатини кўряпсиз? Қизиқ, унга ўхшаган мансабдор кишилар орасида нима учун бундай фазилат кам намоён бўлади? (Ёрдам. 1- оятга қаранг.)

․․․․․

Нима учун Корнилий Аллоҳ Яҳовага хизмат қилишни бошлагани айниқса диққатга сазовор?

․․․․․

3 ЎРГАНГАН САБОҚЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНГ. БИЛИБ ОЛГАНИНГИЗНИ ЁЗИНГ.

Худо кўрсатган ваҳий, қандай қилиб бизни мос келган мисоллар келтиришга ўргатади?

․․․․․

Худо юз-хотир қилмаслиги ҳақида қандай фикрдасиз?

․․․․․

Сиз ҳам юз-хотир қилмаслигингизни қандай кўрсата оласиз?

․․․․․

4 ЎҚИБ ЧИҚҚАН ВОҚЕАДАН СИЗГА НИМА КЎПРОҚ ЁҚДИ ВА НЕГА?

․․․․․

АГАР СИЗДА МУҚАДДАС КИТОБ БЎЛМАСА, УНИ ЯҲОВА ШОҲИДЛАРИДАН ОЛИШИНГИЗ МУМКИН. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: www.watchtower.org