Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Биласизми?

Нима учун Муқаддас Китобда бутларга бағишланган гўшт ҳақида айтиб ўтилган?

Инжилда: «Виждонингиз тинч бўлиши учун, бозорда сотиладиган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар»,— деб ёзилган (1 Коринфликларга 10:25). Масалан, бозорда сотиладиган гўштни оладиган бўлсак, у қаердан келтириларди?

Юнонлар ва римликлар ибодатхоналарида ҳайвонларни қурбон қилиш маросими бўлган. Аммо қурбонликка келтирилган ҳайвон гўштининг ҳаммаси ҳам маросим пайтида ейилмасди. Бутпарастлар ибодатхонасидан ортган гўшт, бозорларга олиб чиқиларди. Бир китобда шундай дейилган: «Диний маросимни ўтказувчи киши... баъзида ошпазларни ёки қассобларни чақиртирарди. Уларнинг иш ҳақини эса қурбон қилинган ҳайвон гўштидан ажратиб берарди ва улар бу гўштни бозорга олиб чиқиб сотишарди» («Idol Meat in Corinth»).

Шундай қилиб, бозорда сотиладиган гўштнинг ҳаммаси ҳам диний маросимга тегишли бўлмаган. Помпей шаҳри гўшт бозорини (лотин. macellum) қазишганда, қўйларнинг суяклари топилган. Генри Кедбери исмли олимнинг айтишича: «Ҳайвон тириклигича ёки сўйилган ҳолда бозорда сотилган. Шунингдек, ибодатхонада сўйилган ёки қурбонликка келтирилган гўшт бозорда сотилган».

Гарчи, имонлилар бутпарастликдан сақланишлари кераклиги ҳақида Инжилда айтилган бўлса-да, ибодатхонада қурбонликка келтирилган гўштни сотиб олишлари мумкин эди. Сабаби, ҳайвон ўша ерда сўйилгани билан гўшт ҳаром бўлиб қолмасди.

Исо пайғамбарнинг даврида яшаган яҳудийлар билан самарияликларнинг ўртасида нега келишмовчиликлар бўларди?

▪ Инжилда шундай сўзларни ўқиймиз: «Яҳудийлар самарияликлар билан алоқа қилмайдилар» (Юҳанно 4:9). Шоҳ Ерибом шимолий ўн қабилали Исроил шоҳлигида олтин бузоққа сиғинишни жорий этганда, самарияликлар билан яҳудийлар алоқа қилмай қўйишган (3 Шоҳлар 12:26–30). Самарияликлар, шимолий шоҳликнинг пойтахти ҳисобланган Самариядан бўлишган. Милоддан аввал 740- йилда оссурияликлар ўн қабилали шоҳликни босиб олиб, бутпараст халқларни Самарияга жойлаштиришган. Натижада, кўчиб келганлар маҳаллий аҳоли билан ўзаро оила қура бошлашган. Табиийки, бу самарияликларнинг топиниши булғанишига сабаб бўлган.

Асрлар оша, Бобилдан қайтган яҳудийлар Тангри Яҳованинг маъбадини тикламоқчи ва Қуддуснинг деворларини кўтармоқчи бўлишганда, самарияликлар уларга қаршилик кўрсатишган (Эзра 4:1–23; Нахимиё 4:1–8). Милоддан аввал IV асрда эса самарияликлар Гаризим тоғида ўз маъбадини қуришганида, диний рақобат авжга чиққан.

Исо алайҳиссаломнинг даврига келиб, «самарияликлар» деган ном географик эмас, балки диний мазмунга эга бўлиб, Самарияда илдиз отган мазҳаб тарафдорларига тегишли бўлган. Самарияликлар Гаризим тоғида топинишган, яҳудийлар эса уларнинг устидан кулиб, уларга ҳурматсизлик кўрсатишган (Юҳанно 4:20–22; 8:48).

[12- саҳифадаги расм]

Қурбонликка келтирилаётган ҳайвон. Милоддан аввал VI асрда лойдан ясалган тасвир

[Расм манбаи]

Musée du Louvre, Paris

[12- саҳифадаги расм]

Шоҳ ерибом олтин бузоққа сиғинишни жорий этган