Биз топинадиган жойлар
Сенинг уйингга бўлган рашким, менинг ичимни кемиряпти. ЮҲАН. 2:17
1, 2. а) Қадимда Аллоҳнинг хизматчилари топиниш учун қандай жойларга эга эдилар? б) Яҳованинг Қуддусдаги маъбадига нисбатан Исо нималарни ҳис қилган? в) Бу мақолада нимани муҳокама қиламиз?
ҚАДИМДАН бери, Аллоҳнинг хизматчиларида пок топиниш учун мўлжалланган жойлар бўлган. Масалан, Ҳобил Худога атаб назр келтирганда, қурбонгоҳдан фойдаланган бўлиши мумкин (Ибт. 4:3, 4). Нуҳ, Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва Мусо ҳам қурбонгоҳлар қуришган (Ибт. 8:20; 12:7; 26:25; 35:1; Чиқ. 17:15). Яҳованинг йўл-йўриғига биноан, Исроил халқи муқаддас маскан барпо этган (Чиқ. 25:8). Кейинчалик эса, улар Яҳовага топиниш учун маъбад бунёд этишган (3 Шоҳ. 8:27, 29). Бобил асирлигидан қайтгач, яҳудийлар ибодатхоналарда доим йиғиладиган бўлишган (Марк 6:2; Юҳан. 18:20; Ҳавор. 15:21). Илк масиҳийлар ҳам, имондошлари билан бирга уйларда учрашиб туришган (Ҳавор. 12:12; 1 Кор. 16:19). Бугунги кунда эса, Яҳованинг халқи таълим олиш ва топиниш ниятида, бутун дунёдаги ўнг минглаб Йиғилиш Залларига келади.
2 Исо ҳам Яҳованинг Қуддусдаги маъбадига нисбатан чуқур севгига эга бўлиб, уни қадрлаган. Шу боис, Инжил ёзувчиси ушбу башоратли сўзларни Исога қўллаган: «Сенинг уйингга бўлган иштиёқим ичимни ёндирар» (Заб. 68:10; Юҳан. 2:17). Қуддусдаги маъбад, ҳақли равишда «Худонинг уйи» деб аталган эди. Аммо ушбу сўзларни худди шу маънода ҳеч бир Йиғилиш Залига нисбатан қўллаб бўлмайди (2 Сол. 5:11–14; 33:2). Шундай бўлса-да, бугунги замонамизда топиниш учун мўлжалланган жойлардан қай йўсин фойдаланиш ва уларга ҳурмат кўрсатиш борасида Муқаддас Китобда муайян меъёрлар ёзилган. Бу мақолада, Йиғилиш Залларимизга нисбатан қандай нуқтаи назарда бўлиш, маблағ ажратиш ва уларни яхши ҳолатда сақлаш борасида, ушбу меъёрларга қай йўсин амал қилишимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз *.
ПОК ТОПИНИШГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ
3–5. Йиғилиш Зали қайси мақсадда хизмат қилади ва бу, у ердаги учрашувларга бўлган нуқтаи назаримизга қандай таъсир қилиши керак?
3 Йиғилиш Зали — маҳаллий аҳоли учун пок топиниш марказидир. Яҳова, маънан озиқланишимиз учун тақдим этаётган тадбирлар қаторига, ҳар ҳафта Йиғилиш Залида ўтадиган жамоат учрашувлари киради. У ерда маънан ором олиб, Аллоҳнинг ташкилоти орқали керакли йўл-йўриққа эга бўламиз. Аслида, йиғилишларга қатнаётганларнинг бари Яҳова ҳамда Исонинг таклифини қабул қилмоқда. Дарҳақиқат, «Яҳованинг дастурхонидан» ейишга таклиф этилган эканмиз, бунга асло оддий ҳолдек қарамаслигимиз лозим (1 Кор. 10:21).
4 Яҳова, шу каби тадбирларни топинишимиз ва ўзаро далда олишимиз учун жуда муҳим деб билгани боис, ҳаворий Павлус орқали йиғилишларимизни қолдирмасликка ундаган (Ибронийларга 10:24, 25 ни ўқинг). Хўш, учрашувларни узрли сабабларсиз қолдирсак, Яҳовага ҳурмат кўрсатган бўламизми? Аксинча, Яҳовани ҳамда Унинг тадбирларини қанчалик қадрлашимизни, йиғилишларга тайёргарлик кўриш ва чин юракдан уларда иштирок этиш билан кўрсатишимиз мумкин (Заб. 21:23).
5 Йиғилиш Залига нисбатан нуқтаи назаримиз, яъни у ернинг ҳам жисмоний ҳолатига, ҳам у ерда ўтадиган маънавий дастурга бўлган муносабатимиз шунга яраша ҳурматимизни исботлаши керак. Бу масалада эга бўлган нуқтаи назаримиз Худонинг исми борасидаги туйғуларимиз билан чамбарчас боғлиқ, шундай эмасми?! Одатда бу исм Йиғилиш Залининг кираверишида ёзилган бўлади (3 Шоҳ. 8:17).
6. Баъзилар, Йиғилиш Залларимиз ва у ердаги учрашувларга қатнайдиган инсонлар ҳақида қандай фикр билдиришган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)
6 Топиниш жойларига кўрсатадиган ҳурматимиз, одатда Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган кишиларнинг назаридан четда қолиб кетмайди. Мисол учун, Туркиядан бўлган бир киши қуйидагича бўлишди: «Йиғилиш Залидаги покизалик ва тартиб мени лол қолдирди. У ердаги инсонлар яхши кийинган, чеҳраларидан табассум аримасди. Мени илиқ қарши олишди. Бу менга жуда ҳам ёқди». Бу киши йиғилишларга мунтазам қатнай бошлади ва кўп ўтмай, сувга чўмди. Индонезиянинг бир шаҳрида, жамоат аъзолари Йиғилиш Залини бағишлаш маросимига маҳаллий ҳукумат ишчиларинию қўшниларни таклиф этишибди. Ҳатто ҳоким ҳам ташриф буюрибди. У, бино сифатли қурилганини, фойдаланишга қулайлигини ва чиройли боғини кўриб, ҳайратда қолибди. «Ушбу залнинг тозалиги, кучли имонга эга эканингиздан далолат»,— дебди у.
7, 8. Жамоат учрашувларига қатнайдиганлар қайси муҳим нарсаларни ёдда сақлашлари лозим?
7 Бизни жамоат учрашувларига таклиф этаётган Аллоҳга нисбатан ҳурматимиз хатти-ҳаракат, кийиниш ва ташқи кўринишимизда ҳам акс этиши лозим. Бу шунингдек, мувозанатли бўлишимиз кераклигини англатади. Кузатувларга кўра, айримлар йиғилишларга келганда, ўзини қандай тутиш борасида ўта талабчан бўлган бир пайтда, бошқалар ниҳоятда пала-партиш бўлиши ҳеч гап эмас. Шубҳасизки, Тангри Яҳова Воиз 3:1).
Унинг хизматчилари ҳамда меҳмонлар у ерда ўзларини қулай ҳис қилишларини хоҳлайди. Шу билан бирга, йиғилишларга келганлар ноўрин ташқи кўриниш, учрашув пайтида СМС ёзиш ёки гаплашиш, еб-ичиш ва ҳоказоларни қилиш туфайли бошқаларнинг эътиборини чалғитишни сира исташмайди. Йиғилиш Зали югуриш ёки ўйин ўйнашга мўлжалланган жой эмаслигини тушуниши учун, ота-оналар фарзандларини тарбиялаши даркор (8 Бир сафар Исонинг жаҳли чиқиб, Худонинг маъбадида савдо-сотиқ қилаётганларнинг барини ҳайдаб чиқарган эди (Юҳан. 2:13–17). Йиғилиш Залларимиз ҳам, пок топиниш ва маънавий таълим олиш учун мўлжалланган жойлардир. Шундай экан, маънавий ишларга алоқадор бўлмаган тижорат билан бошқа жойда шуғулланиш керак (Нахимиё 13:7, 8 ни солиштиринг).
ЙИҒИЛИШ ЗАЛЛАРИНИ ҚУРИШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИШ
9, 10. а) Янги Йиғилиш Заллари қурилиши учун нима қилиняпти ва бунинг натижаси қанақа? б) Йиғилиш Залини қуришга қурби етмайдиган жамоатларга ёрдам бериш ниятида севги ила қандай чора кўрилди?
9 Яҳованинг ташкилоти, содда Йиғилиш Залларининг қурилишига маблағ ажратиб, ниҳоятда кўп ёрдам бермоқда. Лойиҳалаш, қуриш ва тиклаш ишлари ихтиёрий хизматчилар томонидан амалга оширилган. Хўш, натижаси қандай бўлган? 1999 йил 1 ноябрдан бери, дунё бўйлаб ҳақ топиниш учун мўлжалланган 28 000 дан зиёд янги кўркам бинолар қурилиб, жамоатларга топширилди. Бу дегани, ўртача ҳисобда охирги 15 йил ичида, кунига бешта янги Йиғилиш Зали қурилган.
10 Йиғилиш Залларига эҳтиёж бўлган жойларда ҳам, уларни қуриш учун керакли ҳаракатлар қилиняпти. Бу, Муқаддас Ёзувлардаги севгига тўла меъёрга асосланган бўлиб, баъзиларда мўл-кўл бўлган нарса бошқаларнинг етишмовчилигини тўлдириши мумкин (2 Коринфликларга 8:13–15 ни ўқинг). Натижада, Йиғилиш Залини қуришга қурби етмайдиган жамоатлар учун, пок топинишга мўлжалланган янги чиройли бинолар барпо этилди.
11. Баъзи биродарлар янги Йиғилиш Заллари ҳақида қандай фикр билдиришган ва сизнинг қалбингиздан қанақа туйғулар кечмоқда?
11 Коста-Рикадаги бир жамоат ушбу тадбирдан фойда олгани тўғрисида қуйидагича ёзган экан: «Йиғилиш Залининг олдида турганимизда, ўзимизни худди туш кўраётгандай ҳис этамиз! Буни ақлга сиғдириш қийин. Чиройли залимиз охирги майда-чуйдасигача бор-йўғи саккиз кун ичида қуриб битказилди. Бу, Тангри Яҳованинг баракаси, ташкилотида кўзланган чоралар ва азиз биродарларимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди. Ушбу топиниш жойи, чиндан ҳам Яҳова бизга берган ажойиб ва қимматбаҳо совғадир! Севинчимиз ичимизга сиғмаяпти». Янги Йиғилиш Заллари учун изҳор этилган бундай миннатдорчилик сўзларини эшитиш Заб. 126:1).
ва жаҳон узра минглаб имондошларимиз шу сингари хурсанд бўлаётганини билиш, наҳот бизнинг ҳам қалбларимизни қувончга тўлдирмаса?! Ҳа, бу Тангри Яҳованинг ишидир. Аксарият ҳолларда, янги Йиғилиш Залларининг қурилиши битди дегунча, улар меҳрибон Парвардигоримиз ҳақида кўпроқ билишни хоҳлаган самимий кишилар билан тўлади (12. Йиғилиш Залларининг қурилишига сиз қандай ҳисса қўша оласиз?
12 Анчагина биродару опа-сингилларимиз Йиғилиш Залларининг қурилишида иштирок этиб, жуда севинишган. Бундай қурилиш ишларида қатнашамизми ёки йўқми, барчамиз хайр-эҳсон қилиб, бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш шарафига эгамиз. Қадимда, пок топинишга нисбатан ғайрат қурилиш лойиҳаларини моддий жиҳатдан таъминлашга кўмаклашган, бугун ҳам худди шундай. Бу туфайли Худованд Яҳова улуғланмоқда (Чиқ. 25:2; 2 Кор. 9:7).
ЙИҒИЛИШ ЗАЛИНИ ТОЗА ТУТИШ
13, 14. Йиғилиш Залини тоза ва батартиб сақлаб туришда қандай меъёрлар қўл келади?
13 Айтайлик, янги Йиғилиш Зали ҳам битди. Аммо уни тоза ва батартиб сақлаб туриш муҳим, зеро бу, биз топинаётган тартиб Худоси бўлмиш Яҳованинг фазилатларию шахсиятини акс эттиради (1 Коринфликларга 14:33, 40 ни ўқинг). Худонинг Каломига биноан, муқаддаслик ва маънавий поклик жисмоний тозалик билан ўзаро боғлиқ (Ваҳ. 19:8). Демак, агар одамлар Яҳовага маъқул келишни хоҳлашса, тозалик қоидаларига риоя қилишлари ҳам даркор.
14 Шундай йўл тутиб, қизиқаётган кишиларни йиғилишларимизга бемалол таклиф қила оламиз. Чунки, залнинг ҳолати улар билан баҳам кўраётган хушхабарни тўлдириб туришида амин бўламиз. Улар шунингдек, биз муқаддас Аллоҳга топинаётганимизни Ишаё 6:1–3; Ваҳ. 11:18).
ва яқинда У ер юзини гўзал жаннатга айлантиришини тушунишади (15, 16. а) Нега Йиғилиш Залини тоза тутишда қийинчилик туғилиши мумкин, бироқ нима учун бу катта аҳамиятга эга? б) Зал озода сақланиши учун қандай чоралар кўрилади ва ҳар биримиз қанақа шарафга эгамиз?
15 Айримлар бошқаларга қараганда, тозаликка катта аҳамият беришади. Бу кишиларнинг тушунчаси, уларнинг тарбиясидан ва масалан, йўлларнинг аҳволи, атроф қанчалик ифлос, чанглигидан ҳамда яроқли сув, тозалик воситалари бор-йўқлигидан келиб чиққан ҳолда шакллангандир. Атрофимиздаги нуқтаи назар ёки вазият қандай бўлмасин, озодалик борасида Йиғилиш Зали намунали бўлиши керак. Негаки, бу жой Яҳованинг исми ва пок топиниш билан боғлиқ (Қонун. 23:14).
16 Йиғилиш Залини тоза тутишга бепарво қарамаслик лозим. Ҳар бир жамоатнинг оқсоқоллар кенгаши, бу борада режа тузилганлигида ва топиниш жойи мувофиқ ҳолатда сақланиши учун тозалик воситаларию асбоблар етарли эканлигида амин бўлиши даркор. Айрим тозалик ишлари ҳар бир йиғилишдан сўнг, бошқалари гоҳида бажарилиши керак бўлгани боис, ҳеч нарса назардан четда қолиб кетмаслиги учун, юмушлар тўғри режалаштирилгани ва барча чоралар кўрилганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Жамоатнинг ҳамма аъзолари, бу соҳада ҳамкорлик қилиш шарафига эгалар.
ТОПИНИШ ЖОЙЛАРИМИЗНИ МУНОСИБ ҲОЛДА САҚЛАШ
17, 18. а) Пок топиниш учун мўлжалланган жойларни таъмирлаш борасида Муқаддас Китобда қандай мисоллар бор? б) Нима учун Йиғилиш Заллари муносиб ҳолатда сақланиши керак?
17 Аллоҳимиз Яҳованинг хизматчилари шунингдек, топиниш жойлари яхши таъмирланган бўлиши учун жон куйдиришади. Яҳудо шоҳи Йўш руҳонийларга буюриб, Яҳованинг уйига аталган хайр-эҳсонларни «Эгамиз уйининг бузилган жойларини тузатишга сарфлашсин» деб айтган (4 Шоҳ. 12:4, 5). 200 йилдан зиёд вақт ўтгандан кейин, шоҳ Йўшиё ҳам маъбад учун қилинган хайр-эҳсонлардан керакли таъмирлаш ишлари учун фойдаланган (2 Солномалар 34:9–11 ни ўқинг).
18 Баъзи мамлакатлардаги филиаллар ҳисобот беришича, одамлар умуман олганда бино ёки асбоб-ускуналарни яроқли ҳолатда сақлашга жиддий ёндашмас экан. Эҳтимол, ушбу мамлакатлардаги айрим кишиларгина бу ишларни бажариш учун билим ёки маблағга эгадир. Шуниси аниқки, агар Йиғилиш Залини таъмирлашга бепарво қаралса, бинолар муддатдан аввал яроқсиз аҳволга тушиб, атрофдагилар учун яхши шоҳидлик бўлмайди. Бошқа томондан, жамоат аъзоларининг ҳаммаси Йиғилиш Зали муносиб ҳолатда сақланиши учун қўлидан келганини қилишса, Яҳовани шарафлаб, имондошларимизнинг хайр-эҳсонларини тежаган бўлишади.
19. Пок топиниш учун қўлланиладиган бинолар борасида қандай қарорга келдингиз?
19 Йиғилиш Зали Яҳовага бағишланган бинодир. Шу сабабли, қонуний ҳужжатларда қандай кўрсатилганидан қатъи назар, уни ҳеч бир кимса ёки жамоатга тегишли деб бўлмайди. Ушбу бинолар қай мақсадда барпо этилганини ёдда сақлаб, Муқаддас Китобдаги меъёрларга кўра, бир-биримиз билан яқиндан ҳамкорлик қилсак арзийди. Бу мақсадга эришиш учун, жамоатдагиларнинг бари топиниш жойларимизга муносиб ҳурматни намоён этиш, янги қурилиш ишларига хайр-эҳсонлар қилиш ва Йиғилиш Заллари тоза ҳамда таъмирланган ҳолатда бўлишига вақтию кучини бажонидил сарфлаш орқали ўз ҳиссасини қўша олишади. Ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашимиз билан, Исо каби, Яҳовага топинаётган жойларимизга рашкимиз ва ҳурматимизни кўрсатган бўламиз (Юҳан. 2:17).
^ 2- х.б. Ушбу мақолада асосан Йиғилиш Заллари ҳақида гап кетса-да, ўша-ўша меъёрлар Анжуман Заллари ва пок топиниш учун қўлланиладиган бошқа биноларга ҳам тааллуқли.