Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонлари сизга ёқдими? Қуйидаги саволларга жавоб бера оласизми:

Муқаддас Китобдан қандай нотўғри фойдаланиш мумкин ва масиҳийлар бундан қандай четланса бўлади?

Агар киши Муқаддас Китобнинг дуч келган жойини очиб, нигоҳи тушган жойини ўқиса-ю, шу орқали Худо унга керакли йўл-йўриқ беришига ишонса, бу нотўғри бўлади. Масиҳийлар, ирим-сирим ва сеҳр-жодудан четланишади. Аксинча, улар аниқ билимга эга бўлиш ва Худодан йўл-йўриқ олиш учун Муқаддас Ёзувларни тадқиқ қилишади (15.12., 3- саҳ.).

«Дунё... ўтиб кетади» дегани нимани англатади?

«Дунё... ўтиб кетади» дегани — Худонинг иродасига мувофиқ ҳаёт кечирмаётган одамларнинг йўқ бўлишини англатади (1 Юҳан. 2:17). Художўй одамлар ва ер эса омон қолади (bp130, 5–7- саҳ.).

Қандай қилиб «Ҳобил ўлган бўлса-да, имони орқали ҳозиргача гапирмоқда»? (Иброн. 11:4).

Ҳобил имони орқали гапирмоқда. Биз унинг имонидан сабоқ олиб, унга тақлид қилишимиз мумкин. Шунда у ҳақда ёзилган сўзлар биз учун жонли ва таъсирли бўлади (bp130, 12- саҳ.).

Қайси соҳаларда Худодан узоқлашиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишимиз керак?

Бу соҳаларга қуйидагилар киради: иш ва мавқе, ҳордиқ ва ўйин-кулги танлаш, жамоатдан четлатилган қариндошимиз билан мулоқот қилиш, замонавий техник жиҳозларга ружу қўйиш, соғлигимиз ҳақида қайғуриш, пулга бўлган нотўғри муносабат, ўз назаримизда қадримиз ҳамда ўрнимизни жуда юқори баҳолаш (15.1., 12–21- саҳ.).

Мусо пайғамбарнинг камтаринлигидан қандай ўрнак олишимиз мумкин?

Мусо ҳокимиятга фақатгина ўзим эга бўлишим керак деб ўйламаган, аксинча у Худога таянган. Биз қобилиятларимиздан ёки бизга қандайдир ҳокимият берилганидан мағрур бўлиб қолишни истамаймиз, аксинча Яҳовага таянишни хоҳлаймиз (Ҳик. 3:5, 6) (bp132, 5- саҳ.).

Яҳудийларнинг қалби қайси маънода «суннат қилинмаган» эди? (Ерм. 9:26).

Уларнинг қалби ўжар ва исёнкор эди. Улар Худога номаъқул бўлган нияту фикрларини ўзларидан соқит қилишлари керак эди (Ерм. 5:23, 24) (15.3., 9–10- саҳ.).

Яҳова ташкилотининг ер юзидаги қисмига нималар киради?

Бунга: Етакчи кенгаш, филиал қўмиталари, кўчма нозирлар, оқсоқоллар кенгашлари, жамоатлар ва алоҳида ваъзгўйлар киради (15.4., 29- саҳ.).

Исроилликлар жиноятчиларни устунга михлаб қатл қилишганми?

Йўқ, бундай қилиш исроилликларга эмас, бошқа халқларга хос бўлган. Таврот ёзилган вақтларда, жиноятчиларни тошбўрон қилиб ўлдиришган (Лев. 20:2, 27). Кейин эса бошқаларга огоҳлантириш бўлсин дея жасадни ходага осиб қўйишган (15.5., 13- саҳ.).