Бугунги кунда ишончли меъёрларни қаердан топишингиз мумкин?
Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда чиқараётган қарорларингиз яхшилик билан тугашига қай йўсин ишонч ҳосил қила оласиз? Бугун тўғри деб ҳисобланган нарса эртага нотўғри деб ҳисобланмаслигига қандай амин бўлишингиз мумкин?
Муқаддас Китоб афсусланишимизга олиб келмайдиган қарорлар чиқаришга ёрдам бера олади. Қизиқ, қанақасига? Муқаддас Китобда Яратувчимизнинг меъёрлари ёзилган, У эса чин бахтга ва тинчликка эришиш учун бизга нима керак эканини билади.
«У сенга нима яхши эканини айтган». (Михо 6:8)
Муқаддас Китобдаги доно маслаҳатларга доим ишонишимиз мумкин. (Забур 111:7, 8)
Кун сайин ўзгараётган бугунги дунёда Муқаддас Китоб сизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини билиб олишни истайсизми?