Худо сизга ғамхўрлик қилади
МУҚАДДАС КИТОБ Худо томонидан илҳомлантирилгани учун унда бизга фойда келтирадиган энг яхши маслаҳатлар бор. Муқаддас Китоб тиббий қўлланма бўлмаса-да, у кўнгилни хира қиладиган вазиятлар, ташвишли ўй-фикрлар, оғриқли туйғулар ҳамда тушкунликка туширадиган жисмоний ва руҳий саломатлик муаммолари билан курашишимизга ёрдам бериши мумкин.
Энг муҳими шундаки, Муқаддас Китоб бизни Яратувчимиз Тангри Яҳова a ўй-фикрларимизу ҳис-туйғуларимизни ҳаммадан ҳам яхшироқ тушунишига ишонтиряпти. Қандай қийинчиликка дуч келмайлик, у бизга ёрдам беришга тайёр. Қуйидаги тасалли бахш этувчи иккита оят бунинг мисоли бўла олади.
«Яҳова қалби ўксиганларга яқиндир, руҳан эзилганларни У қутқаради». (ЗАБУР 34:18)
«Чунки Мен, Тангринг Яҳова, ўнг қўлингдан ушлаб: “Қўрқма! Сенга ёрдам бераман”,— деяпман». (ИШАЁ 41:13)
Лекин қандай қилиб Яҳова бизга руҳий саломатлик муаммолари билан курашишда ёрдам бериши мумкин? Кейинги мақолаларда У бизга кўплаб йўллар орқали чинакамига ғамхўрлик қилишини билиб оламиз.
a Яҳова — Худонинг исмидир. (Забур 83:18)