Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2 | Муқаддас Ёзувлардан тасалли топинг

2 | Муқаддас Ёзувлардан тасалли топинг

МУҚАДДАС КИТОБДА ШУНДАЙ ДЕЙИЛГАН: «Қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган. Токи улар туфайли сабр-бардошли бўлиб ҳамда тасалли топиб, умидга эга бўлайлик». (РИМЛИКЛАРГА 15:4)

Бу оят нимани англатади?

Муқаддас Китобда тасалли берувчи сўзлар ёзилган. Улар салбий фикрлар билан курашганимизда бизга куч бахш этиши ва сабрли бўлишимизга кўмаклашиши мумкин. Шунингдек, Муқаддас Китобдаги умидбахш хабар бизни ҳиссий оғриқлар яқинда йўқ бўлишига ишонтиряпти.

Бу оятдаги принципни қандай қўлласа бўлади?

Вақти-вақти билан барчамизнинг ҳам кайфиятимиз тушади. Бироқ депрессия ёки хавотирдан азият чекадиганларни оғриқли туйғулар ҳечам тарк этмаслиги мумкин. Бундай пайтларда Муқаддас Китоб қай йўсин ёрдам бера олади?

  • Муқаддас Китобда салбий фикрлардан халос бўлишга кўмаклашадиган кўплаб ижобий фикрлар бор. (Филиппиликларга 4:8) Муқаддас Китоб онгимизни тасалли бахш этувчи ва кўнгилни кўтарувчи фикрлар билан тўлдириши мумкин. Улар эса ҳис-туйғуларимизни назорат қилишга ёрдам беради. (Забур 94:18, 19)

  • Аллоҳ Каломи бизга ўзимизни кераксиз деб билиш фикрига қарши курашишга ёрдам беради. (Луқо 12:6, 7)

  • Муқаддас Китобдаги кўплаб баёнотлар бизни ёлғиз эмаслигимизга ва Яратувчимиз ҳис-туйғуларимизни яхши тушунишига ишонтиряпти. (Забур 34:18; 1 Юҳанно 3:19, 20)

  • Муқаддас Ёзувларда Худо оғриқли хотираларга чек қўйиши ваъда қилинган. (Ишаё 65:17; Ваҳий 21:4) Ташвишли фикрлар ва туйғулар бизни тарк этмаганида ушбу ваъда сабрли бўлишимиз учун куч бахш этиши мумкин.