Руҳий саломатлик муаммолари билан курашаётганларга қандай ёрдам берса бўлади?
МУҚАДДАС КИТОБДА ШУНДАЙ ДЕЙИЛГАН: «Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади». (ҲИКМАТЛАР 17:17)
Бу оят нимани англатади?
Дўстимиз руҳий касалликдан азоб чекаётган бўлса, ўзимизни чорасиз ҳис қилишимиз мумкин. Лекин унга бу муаммо билан курашишга ёрдам бериб, у учун қанчалик қайғураётганимизни кўрсата оламиз. Қизиқ, қандай қилиб?
Бу оятдаги принципни қандай қўлласа бўлади?
«Ҳар бир киши тинглашга тайёр бўлсин». (ЁҚУБ 1:19)
Дўстингизга ёрдам беришнинг энг аъло йўлларидан бири — суҳбатлашишни истаганида уни тинглаш. «У айтган ҳар битта гапга жавоб қайтаришим керак» деб ўйламанг. Уни тинглаётганингизни ва у учун қайғураётганингизни кўрсатинг. Дўстингизнинг туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг ҳамда уни танқид қилманг. У ўйламай гапириши ва кейинчалик афсусланишига сабаб бўладиган нарсаларни айтиб қўйиши мумкинлигини ёдда тутинг. (Аюб 6:2, 3)
«Тасалли беринглар». (1 САЛОНИКАЛИКЛАРГА 5:14)
Дўстингиз тушкунликка тушиши ёки ўзини кераксиздай ҳис қилиши мумкин. Бундай пайтларда нима дейишни билмасангиз ҳам, дўстингизни у учун қайғураётганингизга ишонтириб, унга тасалли ҳамда далда берган бўласиз.
«Чин дўст ҳамма вақт севади». (ҲИКМАТЛАР 17:17)
Амалий ёрдам таклиф қилинг. «Қандай ёрдам беришни биламан» деб ўйламай, дўстингиз Галатияликларга 6:2)
учун нималар қилишингиз мумкинлигини ўзидан сўранг. Дўстингиз унга нималар кераклигини тушунтиришга қийналса, унга қайсидир ишларни бирга бажаришни таклиф қилинг. Масалан, у билан бирга айланишга чиқинг ёки бозор қилишга, тозалик ишларида ё бошқа юмушларда ёрдам беринг. («Сабр-тоқатли бўлинглар». (1 САЛОНИКАЛИКЛАРГА 5:14)
Дўстингиз доим ҳам сиз билан суҳбатлашишни истамаслиги мумкин. Лекин борди-ю, у гаплашишни хоҳласа, уни тинглашга тайёр эканингизга ишонтиринг. Касаллиги туфайли дўстингиз сизни хафа қиладиган нимадир айтиши ёки қилиши ҳеч гап эмас. У сиз билан бирга тузган режаларни бекор қилиши ёки унинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Дўстингизни қўллаб-қувватлашга интилаётиб, сабрли бўлинг ва уни тушунишга ҳаракат қилинг. (Ҳикматлар 18:24)
Дўстингизга бераётган ёрдамингиз зое кетмайди
«Дугонам мен билан истаган пайти гаплаша олиши учун яхши дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Унинг муаммоларини ҳал қила олмасам-да, гапларини доим тинглашга интиламан. Дугонам ўзини яхшироқ ҳис қилиши учун баъзида уни тинглашнинг ўзи кифоя». (Овқатланишнинг бузилиши, хавотирланиш ва клиник депрессиядан азият чекаётган дугонасига ёрдам бераётган Ферра a)
«Бир дугонам бор. У жудаям меҳрибон ва ижобий инсон. Бир куни у мени уйида мазали таом билан меҳмон қилди. Бундай дўстона ва ёқимли муҳитда унга ичимдагиларни айтиш осон бўлди. Бундан роса далда олдим». (Клиник депрессия билан курашаётган Ха-Юн)
«Сабрли бўлиш ўта муҳим. Хотиним мени ранжитадиган нимадир қилганида буни касаллиги туфайли қилганини ўзимга эслатаман. Бу жаҳлим чиқмаслигига ва уни тушунишимга ёрдам беради». (Клиник депрессиядан азият чекаётган хотинига ғамхўрлик қилаётган Жейкоб)
«Рафиқам менга кўп ёрдам ва тасалли беради. Қаттиқ хавотирга тушганимда у мени истамаган нарсамни қилишга ҳеч қачон мажбурламайди. Бунинг учун у баъзида хоҳиш-истакларидан воз кечади. Унинг фидойилиги ва сахийлигини жуда қадрлайман». (Хавотирли бузилишдан азият чекаётган Энрико)
a Баъзи исмлар ўзгартирилган.