Келажак тўғрисидаги ҳақиқат
Келажакда бизни нима кутяпти деб ҳеч қизиққанмисиз? Муқаддас Китобдан бизни олдинда оламшумул воқеалар кутаётгани ва бу бутун дунёдаги инсонларнинг келажагига таъсир қилишини билиб олсак бўлади.
Исо «Худонинг Шоҳлиги яқин эканини» қайси белгилардан билишимиз мумкинлигини тушунтириб берган. (Луқо 21:31) У бошқа воқеалар билан бир қаторда кенг миқёсдаги урушлар, кучли зилзилалар, озиқ-овқат етишмовчилиги ҳамда ўлатлар бўлиши ҳақида башорат қилган. Бугун биз бу воқеаларнинг гувоҳи бўляпмиз. (Луқо 21:10–17)
Муқаддас Китобдан кўриняптики, инсоният ҳукмронлигининг «охирги кунлари» келганини одамларнинг хулқ-атворидан, аниқроғи, ёмон хулқ-атворидан билса бўлади. Бу ҳақида 2 Тимўтийга 3:1–5 оятлардан ўқисангиз бўлади a. Ҳозир бундай муносабат ва хулқ-атворни кузатар экансиз, шубҳасизки, Муқаддас Китобдаги башоратлар бизнинг кунда амалга ошаётганига қўшиласиз.
Бу нимани англатади? Яқинда Худо Шоҳлигининг ҳукмронлиги остида бутун ер юзида кескин ўзгаришлар юз бериб, ҳаётимиз яхшиланади. (Луқо 21:36) Муқаддас Китобда Худонинг ер ва унда яшайдиган инсонлар учун эзгу нияти борлиги ҳақида ёзилган. Қуйида бир нечта мисоллар келтирилган.
ЯХШИ БОШҚАРУВ
«[Исога] барча халқлар, миллатлар ва турли тилда гапирадиганлар хизмат қилиши учун, унга ҳукмдорлик, шон-шараф ҳамда салтанат берилди. Унинг ҳукмдорлиги абадий бўлиб, унга асло чек қўйилмайди, шоҳлиги йўқ қилинмайди». (ДОНИЁР 7:14)
Бу нимани англатади? Сиз Худо томонидан ўрнатилган умумжаҳон олий ҳукумат бошқаруви остида бахтли яшай оласиз. Бу ҳукуматнинг Шоҳи сифати Худо Ўз Ўғлини тайинлаган.
ЯХШИ СОҒЛИҚ
«Ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди». (ИШАЁ 33:24)
Бу нимани англатади? Ҳеч қачон касал ва заиф бўлмайсиз, ўлим нималигини билмай яшайсиз.
ДУНЁ БЎЙЛАБ ТИНЧЛИК
«У ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради». (ЗАБУР 46:9)
Бу нимани англатади? Уруш ва у келтираётган барча азоб-уқубатларга чек қўйилади.
ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ЯХШИ ИНСОНЛАР ЯШАЙДИ
«Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади... Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади». (ЗАБУР 37:10, 11)
Бу нимани англатади? Ёвузлар бошқа бўлмайди, одамлар Худога жон-жаҳди билан итоат этишга интилади.
БУТУН ЕР ЮЗИ ЖАННАТГА АЙЛАНАДИ
«Улар уйлар қуриб, бу уйларда яшайди, узумзорлар барпо этиб, ҳосилидан ейди». (ИШАЁ 65:21, 22)
Бу нимани англатади? Бутун ер юзи гўзал боққа айланади. Худо «ерда ҳам» Унинг иродаси бажо бўлсин деган ибодатларимизни амалга оширади. (Матто 6:10)
a Муқаддас Китобни www.jw.org сайтимизда онлайн ўқишингиз мумкин.