Худо биз учун нималар қилган?
Агар ким биландир яқинроқ танишмоқчи бўлсангиз, у илгари нималар қилгани ва қандай қийинчиликларни енггани ҳақида билиб олиш сизга қўл келади. Шу сингари, агар Худони яқиндан таниб-билишни истасангиз, У нималар қилганини ўрганиб чиқишингиз лозим. Бундай қилар экансиз, Худо ўтмишда қилган ишлар бизга ҳозир қанчалик фойда келтиришини ва бахтли келажакка эга бўлишимизга ҳисса қўшишини билиб ҳайратда қолишингиз аниқ.
ХУДО БИЗ УЧУН БАРЧА НАРСАНИ ЯРАТГАН
Тангри Яҳова Буюк Яратувчи ва «Унинг кўзга кўринмас фазилатлари — абадий қудрати ва илоҳий Шахс эканлиги дунё яратилганидан буён очиқ кўриниб турибди». (Римликларга 1:20) «У қудрати билан ерни яратган, донолиги билан унумдор ерни барқарор қилган, ақл-идроки билан осмонларни ёйган». (Еремиё 10:12) Худо яратган ажойиботлар ҳам У бизга бефарқ эмаслигини кўрсатиб туради.
Яҳова инсонларни «Ўзига ўхшаш қилиб яратиб», ҳаётимизни қанчалик бойитгани ҳақида бир ўйлаб кўринг. (Ибтидо 1:27) Яъни У бизни Ўзининг беқиёс фазилатларидан заррачасини акс эттирадиган қилиб яратган. Худо бизни маънавий эҳтиёжлар, яъни Унинг нуқтаи назари ва қадриятларини тушуниш қобилияти билан яратган. Агар уларга мувофиқ яшасак, бахтли ва мазмунга бой ҳаёт кечирамиз. Бундан ташқари, У бизга Ўзи билан яқин муносабатларни ривожлантириш имконини берган.
Худо ер юзида яратган нарсаларга қарасак, У бизга нисбатан нималарни ҳис қилишини кўришимиз мумкин. Худонинг хизматчиси Павлус айтганидай, «У эзгу ишлари билан Ўзи тўғрисида шоҳидлик бериб келган. Аллоҳ [бизларга] осмондан ёмғир ёғдириб, серҳосил мавсумларни тақдим этган. Шунингдек, озиқ-овқатни мўл-кўл бериб, қалбларимизни қувончга тўлдирган». (Ҳаворийлар 14:17) Худо яшашимиз учун керагидан ортиғини тақдим этган. Ҳаётдан завқланишимиз учун У барча нарсани турли-туман ва мўл-кўл қилиб яратган. Булар Худо биз учун ният қилганининг заррачаси, холос.
Забур 115:16; Ишаё 45:18) Аммо ер юзида ким ва қанча яшайди? «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)
Яҳова Ерни одамлар унда абадий яшаши учун барпо этган. Муқаддас Китобда айтилишича, «ерни У инсон ўғилларига берган», ва «ерни бекорга эмас, инсонлар яшаши учун барпо этган». (Яҳова илк эркак ва аёлни, яъни Одамато ва Момоҳавони яратиб, унга «ишлов берсин ва уни парвариш қилсин дея» ер юзига, жаннатга жойлаштирди. (Ибтидо 2:8, 15) Худо уларга қуйидаги ниҳоятда ажойиб топшириқни берди: «Серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдириб, тобе қилинглар». (Ибтидо 1:28) Одамато билан Момоҳавонинг олдида ер юзида абадий ҳаётдан завқ олиб яшаш умиди турганди. Афсуски, улар Худога итоатсизлик қилишни танлаб, «ер юзига эгалик қиладиган» «одил кишилар» орасида бўлиш имконини қўлдан бой беришди. Аммо мақола давомида шуни кўриб чиқамизки, уларнинг қилмиши Яҳованинг бизга ва ер юзига нисбатан ниятини ўзгартирмади. Аввал келинг, Худо биз учун нималар қилганини билиб олайлик.
ХУДО ЎЗИНИНГ КАЛОМИНИ БЕРДИ
Муқаддас Китоб Худонинг Каломи деб ҳам танилган. Нега Яҳова бизга Муқаддас Китобни берган? Энг аввало У ҳақида билим олишимиз учун. (Ҳикматлар 2:1–5) Тўғри, Муқаддас Китобдан Худо ҳақидаги ҳар бир саволимизга жавоб топа олмаймиз, уларнинг ҳаммасига жавоб берадиган китобнинг ўзи йўқ. (Воиз 3:11) Бироқ Муқаддас Китобда ёзилган нарсаларнинг барчаси Аллоҳни яқиндан таниб-билишимизга ёрдам беради. Худо Ўз халқига қилган муносабатидан У қанақа эканини билиб олишимиз мумкин. Унга қандай инсонлар ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида ўқиймиз. (Забур 15:1–5) Худонинг топиниш, одоб-ахлоқ ва моддий нарсаларга бўлган нуқтаи назарини ўрганамиз. Қолаверса, Муқаддас Китобда Худонинг азизи бўлмиш Исо Масиҳ ҳақида ўқиб, Худонинг шахсияти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. (Юҳанно 14:9)
Яҳова Муқаддас Китобни берганининг яна бир сабаби, биз ундан қай йўсин бахтли ва мазмунга бой ҳаёт кечириш мумкинлигини билиб оламиз. Муқаддас Китоб орқали Яҳова бизга оиламизни бахтли қилиш, қаноатли бўлиш ва қийинчиликларни қандай енгиш борасида йўл-йўриқлар берган. Ушбу журналнинг давомида тушунтирилганидай, Муқаддас Китобда «Нега азоб-уқубатлар шу қадар кўп? Бизни қандай келажак кутяпти?» каби ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб бор. Шунингдек, у ерда Худо илк ниятини амалга ошириш учун қандай чоралар кўргани ҳақида ҳам ёзилган.
Муқаддас Китоб чиндан ҳам диққатга сазовор китоб — илоҳий дурдона асар эканининг бошқа тасдиқлари ҳам бор. Уни 1 600 йил давомида тахминан 40 киши ёзган. Шундай бўлса-да, бутун китоб бўйлаб битта асосий мавзу ўтган, чунки унинг асл Муаллифи Худодир. (2 Тимўтийга 3:16) Бошқа қадимий асарлардан фарқли ўлароқ, Муқаддас Китоб асрлар оша аниқлигича сақланиб қолган ва буни унинг минглаб қадимий қўлёзмалари тасдиқламоқда. Бундан ташқари, Муқаддас Китоб таржима қилиниши, тарқатилиши ва ўқилишига тўсқинлик қилмоқчи бўлганларнинг уринишлари бекор кетди. Бугунги кунда у энг кенг тарқалган ва энг кўп таржима қилинган китобдир. Муқаддас Китоб сақланиб қолгани «Худойимизнинг каломи абадий қолишини» исботлаяпти. (Ишаё 40:8)
ХУДО ЎЗ НИЯТИ АМАЛГА ОШИШИНИ КАФОЛАТЛАГАН
Худо эришган яна бир ютуқлардан бири, У нияти амалга ошишини кафолатлаш учун кўрган чорадир. Юқорида айтиб ўтилганидек, Худо инсонлар ер юзида абадий яшашини истаган. Бироқ Одамато Худога итоатсизлик қилиб, гуноҳга қўл урганда нафақат ўзи, балки бўлажак фарзандлари учун ҳам абадий яшаш имконини қўлдан бой берган. «Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди, демак уларнинг барчаси гуноҳ қилган». (Римликларга 5:12) Одамато гуноҳ қилганида Худонинг нияти амалга ошиш-ошмаслиги шубҳа остида қолган. Яҳова қандай йўл тутган?
Яҳова Ўз фазилатларига мувофиқ йўл тутган. У Одамато билан Момоҳавони қилмиши учун жавобгарликка тортди, уларнинг бўлажак Ибтидо 3:15) Гуноҳ ва ўлимдан халос бўлиш имкони Худонинг азизи Исо Масиҳ орқали тақдим этилди. Бу қандай ечим эди?
авлодларига эса севги ила ғамхўрлик қилди. Доно бўлгани учун Яҳова бу муаммони қандай ҳал қилишни биларди ва ўша заҳоти ечимни эълон қилди. (Инсонларни Одаматонинг исёни оқибатларидан халос этиш учун Яҳова ер юзига Исони юборди. У одамларга ҳаёт йўлини ўргатди ва «кўплар учун жонини тўлов сифатида бергани келди» a. (Матто 20:28; Юҳанно 14:6) Исо Одамато сингари мукаммал одам бўлгани учун тўловни тақдим эта оларди. Лекин Одаматодан фарқли ўлароқ Исо ўлимигача, мукаммал даражада итоаткорликни сақлаб қолди. У ўлимга лойиқ бўлмагани боис, Яҳова уни яна самовий ҳаётга тирилтирди. Энди Исо итоаткор инсонларга Одамато қўлдан бой берган нарсани — абадий яшаш истиқболини тақдим эта олади. «Битта одамнинг итоатсизлиги кўпчиликни гуноҳкор қилиб қўйгани сингари, битта инсоннинг итоаткорлиги кўпларни одил қилади». (Римликларга 5:19) Худо Исонинг тўлов қурбонлиги орқали инсоният ер юзида абадий яшаши ҳақидаги ваъдасини амалга оширади.
Яҳова Одаматонинг итоатсизлиги дастидан келиб чиққан муаммоларни қандай ҳал қилганидан, У ҳақда кўп нарсани билиб олдик. Кўрганимиздек, Яҳова бошлаган ишини охирига етказишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди; Унинг сўзлари «тўлиқ бажо» бўлади. (Ишаё 55:11) Қолаверса, Яҳова бизни қанчалик қаттиқ яхши кўришини билиб олдик. «Тангрининг муҳаббати бизга шунда ошкор бўлдики, Худо ягона Ўғлини дунёга юборди, токи биз у орқали ҳаётга эга бўлайлик. Муҳаббат биз Худони севдик дегани эмас, аксинча У бизни севиб, гуноҳларимиз учун Ўғлини яраштирувчи қурбонлик сифатида юборганидадир». (1 Юҳанно 4:9, 10)
Худо «Ўз Ўғлини аямай, уни ҳаммамиз учун берган» экан, «қолган нарсаларни ҳам бизга қўшиб беришига» аминмиз. (Римликларга 8:32) Худо бизга нималарни ваъда қилган? Келинг, билиб оламиз.
ХУДО БИЗ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛГАН? Яҳова одамларни ер юзида абадий яшаш учун яратган. У ҳақда билим олишимиз учун Муқаддас Китобни берган. Исо Масиҳ орқали тўлов тақдим этиб, Яҳова нияти амалга ошишига бизни ишонтирган.
a Тўлов қурбонлиги ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобининг 27-дарсига қаранг. Бу китоб Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган ва уни www.jw.org сайтида онлайн ўқишингиз мумкин.