ТАВСИЯ
Яхши муҳит яратинг
Шахсий тадқиқингиз янада кўпроқ фойда келтиришини истайсизми? Қуйидаги тавсиялар шахсий тадқиқ пайтида фикрингизни бир жойга жамлашингизга ёрдам бериши мумкин:
-
Жойингиз ёқимли бўлсин. Имкон бўлса, тадқиқ ўтказиш учун тоза ва ёруғ жойни танланг. Парта ё стол олдига ўтиришингиз ё бўлмаса ташқарида бирон жойни танлашингиз мумкин.
-
Ўзингиз ёлғиз бўлинг. Исо ибодат қилиш учун «ҳали қоронғи пайтда туриб хилват жойга» борган. (Марк 1:35) Агар буткул ёлғиз қолишнинг имкони бўлмаса, уйдагиларингизга қачон тадқиқ ўтказишингиз ҳақида айтинг ва халақит қилмасликларини сўранг.
-
Диққатингизни жамланг. Чалғитувчи нарсалардан қочинг. Шахсий тадқиқ ўтказиш учун телефон ёки планшетдан фойдалансангиз, уларни овозсиз ёки самолёт режимига ўтказинг. Бирон нима қилишингиз кераклиги тўғрисида ўйласангиз, эсингиздан чиқиб қолмаслиги учун ёзиб қўйинг. Фикрингизни жамлаш қийин бўлса, сайр ёки машқ қилиш учун танаффус қилинг.