17- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Сизларни дўстларим деб атайман»
Сизларни дўстларим деб атайман, зеро Отамдан нимаики эшитган бўлсам, барчасини сизларга ошкор этдим. ЮҲАН. 15:15
13- ҚЎШИҚ Масиҳ биз учун ўрнакдир
БУ МАҚОЛАДА *
1. Бирон киши билан яқин дўст бўлиш учун нима қиласиз?
ОДАТДА киши билан яқин дўстликни ривожлантириш учун қўйиладиган биринчи қадам у билан вақт ўтказишдир. У билан суҳбатлашиб ўй-фикрларингизу ҳис-туйғуларингизни бўлишар экансиз, дўстлик ришталари илдиз отади. Бироқ Исо билан яқин дўст бўлишга келганда, қийинчиликларга дуч келамиз. Хўш, уларнинг баъзилари қандай?
2. Биз дуч келадиган биринчи қийинчилик қандай?
2 Биринчи қийинчилик — биз Исони шахсан кўрмаганмиз. Биринчи асрдаги кўпгина масиҳийлар шундай қийинчиликка дуч келишган. Аммо ҳаворий Бутрус: «Масиҳни ҳеч қачон кўрмаган бўлсангиз-да, уни севасизлар. Ҳозир ҳам кўрмаётганингизга қарамай, унга ишонасизлар»,— деб ёзган. (1 Бутр. 1:8) Ҳа, Исони кўрмай туриб ҳам унинг дўстлари бўлишнинг имкони бор.
3. Биз дуч келадиган иккинчи қийинчилик қандай?
3 Иккинчи қийинчилик — Исо билан гаплаша олмаймиз. Ибодат қилганимизда, Яҳова билан суҳбатлашамиз. Тўғри, Исонинг номидан ибодат қиламиз, лекин у билан гаплашмаймиз. Дарвоқе, Исо унга ибодат қилишимизни истамайди. Нега? Боиси, ибодат ҳам топинишнинг бир шакли ва биз фақатгина Яҳовага сажда қилишимиз зарур. (Мат. 4:10) Аммо шунда ҳам Исога бўлган севгимизни кўрсата оламиз.
4. Учинчи қийинчилик қандай ва бу мақолада нимани кўриб чиқамиз?
4 Учинчи қийинчилик — Исо осмонда яшагани туфайли у билан том маънода вақт ўтказа олмаслигимиз. Аммо унинг ёнида бўлмасдан туриб ҳам, уни таниб-билишимиз мумкин. Исо билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган тўртта нарсани кўриб чиқамиз. Лекин аввал Исо билан яқин дўст бўлиш нега муҳим эканига диққат қаратайлик.
НЕГА ИСОНИНГ ДЎСТИ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК?
5. Нима учун Исо билан дўст бўлишимиз керак? (« Исо билан дўстлик Яҳова билан дўстликка етаклайди» ва « Исога нисбатан мувозанатли нуқтаи назарда бўлиш» номли рамкаларга қаранг.)
5 Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлишни истасак, Исо билан дўст тутинишимиз даркор. Нима учун? Бунинг фақатгина иккита сабабига диққат қаратайлик. Биринчидан, Исо шогирдларига шундай деган: «Отам сизларни севади, чунки сизлар мени севдингиз». (Юҳан. 16:27) Қолаверса, у: «Менсиз ҳеч ким Отамнинг олдига кела олмайди»,— деб айтган. (Юҳан. 14:6) Исо билан яқин муносабатларни ривожлантирмай туриб Яҳова билан дўст бўлишга интилиш бинога эшикдан фойдаланмай киришга ўхшайди. Исо ҳам ўзи ҳақида қуйидагича деган: «Мен қўйлар учун эшикман». (Юҳан. 10:7) Иккинчидан, Исо Отасининг фазилатларини мукаммал даражада акс эттирган. У шогирдларига: «Мени кўрган, Отамни ҳам кўрган бўлади»,— деган. (Юҳан. 14:9) Шундай экан, Яҳова тўғрисида билиб олишнинг муҳим йўли Исонинг ҳаётини ўрганиб чиқишдир. Исо ҳақида билиб олганимиз сайин, унга бўлган севгимиз кучаяди. У билан бўлган дўстлик ришталари мустаҳкамлангани сайин эса, Яҳовага бўлган севгимиз ошади.
6. Исо билан дўст бўлишимиз кераклигининг яна бир сабаби қандай? Тушунтиринг.
Юҳан. 14:13) Тўғри, фақат Яҳова ибодатларимизни тинглаб, уларга жавоб беради. Лекин У чиқарган қарорларини бажариш вазифасини Исога топширган. (Мат. 28:18) Шундай қилиб, Худо ибодатларимизга жавоб беришдан аввал Исонинг маслаҳатига амал қилган ё қилмаганимизга диққат қаратади. Масалан, Исо шундай деган: «Бошқаларнинг хатоларини кечирсангиз, самовий Отангиз ҳам сизларни кечиради. Агар кечирмасангиз, унда Отангиз ҳам хатоларингизни кечирмайди». (Мат. 6:14, 15) Дарҳақиқат, биз ҳам бошқаларга Яҳова ҳамда Исо каби муносабатда бўлишимиз жуда муҳим!
6 Ибодатларимизга жавоб олиш учун Исо билан дўст бўлишимиз лозим. Бу шунчаки ибодатда расмиятчилик учун «Исо номидан» деб айтишдан кўпроқ нарсани англатади. Яҳова ибодатларимизга жавоб беришда Исодан қандай фойдаланишини тушунишимиз лозим. Исо ҳаворийларига қуйидагича деган: «Менинг номимдан нимаики тиласангиз, уни бажо келтираман». (7. Исонинг тўлов қурбонлигидан кимлар фойда олади?
7 Исо билан яқин дўст бўлганларгина унинг тўлов қурбонлигидан фойда олади. Буни қаердан биламиз? Исо «ўз дўстлари учун жонини беришини» айтган. (Юҳан. 15:13) Исо ер юзига келишидан аввал яшаган садоқатли кишилар келажакда у ҳақида ўрганиб, унга нисбатан севгини ривожлантиришлари керак бўлади. Иброҳим, Сора, Мусо ва Раҳоба каби эркагу аёллар тирилади. Яҳованинг ҳатто шундай адолатли хизматчилари ҳам абадий ҳаётга эришиш учун Исо билан дўст тутинишлари керак бўлади. (Юҳан. 17:3; Ҳавор. 24:15; Иброн. 11:8–12, 24–26, 31)
8–9. Юҳанно 15:4, 5 га кўра, Исо билан дўст бўлиш туфайли нимага эриша оламиз ва нега бу муҳим?
8 Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишда ва таълим беришда Исо билан ҳамкорлик қилиб қувончга тўламиз. Исо ер юзида яшаганида устоз бўлган. Осмонга қайтганидан бери Исо жамоат боши сифатида ваъзгўйлик ва таълим бериш ишини бошқаришда давом этяпти. Имкон қадар кўпроқ одамга у ҳамда Яҳова тўғрисида билиб олишга ёрдам бериш учун қилаётган ҳаракатларингизни у кўради ва қадрлайди. Дарҳақиқат, бу ишни фақатгина Яҳова ҳамда Исонинг ёрдами билан уддалай оламиз. (Юҳанно 15:4, 5 ни ўқинг.)
9 Худонинг Каломидан шуни аниқ кўряпмизки, Яҳовага маъқул келиш учун Исога нисбатан севгини ривожлантиришимиз зарур. Шундай экан, келинг, Исонинг дўсти бўла олишимизга ёрдам берадиган тўртта нарсани кўриб чиқайлик.
ҚАЙ ЙЎСИН ИСО БИЛАН ДЎСТ БЎЛА ОЛАМИЗ?
10. Исо билан дўст бўлиш учун қўйишимиз керак бўлган биринчи қадам қандай?
10 Биринчидан, Исони таниб-билинг. Муқаддас Ёзувлардаги Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно китобларини ўқиб, Исони таниб-билишимиз мумкин. Исонинг ҳаёти ҳақидаги Муқаддас Китоб баёнотлари устида мулоҳаза қилар эканмиз, у одамларга меҳр ила муомала қилганини кўриб, унга бўлган севгимиз ривожланади ва уни ҳурмат қила бошлаймиз. Масалан, гарчи у Хўжайин бўлган бўлса-да, шогирдларига қуллардай муносабатда бўлмаган. Аксинча, у улар билан ўй-фикрлари ва туйғуларини бўлишган. (Юҳан. 15:15) Исо уларнинг дардига шерик бўлган ва улар билан йиғлаган. (Юҳан. 11:32–36) Ҳатто душманлари ҳам Исонинг хабарини қабул қилганлар унинг дўстларига айланганини кўришган. (Мат. ) Исо шогирдларига қандай муомала қилганига тақлид қилсак, бошқалар билан муносабатларимиз яхшиланади, ўзимизни бахтлироқ ҳис этамиз ҳамда Масиҳга бўлган севгимизу ҳурматимиз ошади. 11:19
11. Исо билан дўст бўлиш учун қўйишимиз керак бўлган иккинчи қадам қандай ва нега у муҳим?
11 Иккинчидан, Исонинг фикрлаш тарзига ва ишларига тақлид қилинг. Исонинг фикрлаш тарзини қанчалик яхши билиб, унга тақлид қилсак, у билан дўстлик ришталаримиз шунчалик яқин бўлади. (1 Кор. 2:16) Хўш, Исога қандай тақлид қила оламиз? Биргина мисол устида фикр юритиб кўринг. Исо фақат ўз манфаатини кўзламай, бошқаларга ёрдам бериш ҳақида кўпроқ ўйлаган. (Мат. 20:28; Рим. 15:1–3) Бу унинг фикрлаш тарзига айлангани учун у фидойи ва кечиримли бўлган. Исо одамлар у ҳақида айтаётган гаплардан тезда хафа бўлмаган. (Юҳан. 1:46, 47) Исо одамнинг ўтмишда қилган хатоси туфайли у ҳақида ёмон фикрга бормаган. (1 Тим. 1:12–14) У: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади», — деган. (Юҳан. 13:35) Ўзингизга қуйидагича савол берсангиз яхши бўларди: «Исонинг ўрнагига тақлид қилиб, биродару опа-сингиллар билан тинчликни сақлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпманми?»
12. Исо билан дўст бўлиш учун қўйишимиз керак бўлган учинчи қадам қандай ва қай йўсин уни қўя оламиз?
12 Учинчидан, Масиҳнинг биродарларини қўллаб-қувватланг. Исонинг мойланган биродарлари учун қилаётган ҳаракатларимизни у ўзи учун қилинган ишдай қабул қилади. (Мат. 25:34–40) Мойланганларни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўли, Исо издошларига топширган Шоҳлик ҳақида ваъз қилиш ва шогирд тайёрлаш ишида тўлақонли қатнашишдир. (Мат. 28:19, 20; Ҳавор. 10:42) Масиҳнинг биродарлари «бошқа қўйларнинг» ёрдами билангина жаҳон аро олиб борилаётган улкан ваъзгўйлик ишини амалга ошира олади. (Юҳан. 10:16) Бошқа қўйлардан бўлсангиз, ҳар сафар бу ишда қатнашиб нафақат мойланганларни, балки Исони ҳам севишингизни кўрсатасиз.
13. Исонинг Луқо 16:9 даги маслаҳатига қай йўсин амал қила оламиз?
13 Бундан ташқари, Яҳова ҳамда Исо олиб бораётган ишни қўллаб-қувватлаш учун хайр-эҳсон қилиш орқали улар билан дўст бўла оламиз. (Луқо 16:9 ни ўқинг.) Масалан, олис ҳудудларда хушхабарни ваъз қилиш, ҳақ топиниш учун қўлланиладиган биноларни қуриш ва уларни яхши ҳолатда сақлаш ҳамда табиий офат ёки бахтсиз ҳодисалардан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатишни ўз ичига оладиган умумжаҳон фаолиятга хайр-эҳсон қилсак бўлади. Шунингдек, ўз жамоатимизни моддий тарафдан қўллаб-қувватлашимиз ва кимдир муҳтожликда эканини билсак, унга ёрдам беришимиз мумкин. (Ҳик. 19:17) Бундай йўл тутиб Масиҳнинг биродарларини қўллаб-қувватлай оламиз.
14. Эфесликларга 4:15, 16 га биноан, Исо билан дўст бўлиш учун қўйишимиз керак бўлган тўртинчи қадам қандай?
14 Тўртинчидан, масиҳийлар жамоатининг қарорларини қўллаб-қувватланг. Бизга ғамхўрлик қилиш учун тайинланганлар билан ҳамкорлик қилганимизда, жамоат боши бўлмиш Исо билан дўстлигимиз янада мустаҳкамланади. (Эфесликларга 4:15, 16 ни ўқинг.) Масалан, ҳозирда барча Йиғилиш залларидан тўлақонли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Шу боис, баъзи жамоатлар бошқалари билан бирлаштирилди ва ҳудудлар қайтадан бўлинди. Бундай ўзгаришлар туфайли анчагина хайр-эҳсон тежаб қолинди. Лекин шу билан бирга айрим ваъзгўйлар янги шароитларга мослашишига тўғри келди. Балки ўша садоқатли ваъзгўйлар кўп йиллар давомида муайян жамоатда хизмат қилиб, у ердаги биродару опа-сингилларга боғланиб қолишгандир. Энди эса улардан бошқа жамоатда хизмат қилишни сўрашди. Исо бу қарорни қўллаб-қувватлаётган садоқатли шогирдларни кўришдан жуда мамнун!
ИСОНИНГ АБАДИЙ ДЎСТЛАРИ
15. Қай йўсин келажакда Исо билан дўстлигимиз қалинлашади?
15 Муқаддас руҳ ила мойланганлар Худонинг Шоҳлигида Исо билан бошқаришади. Улар Исонинг ёнида бўлиш, яъни абадият давомида уни кўриш, у билан суҳбатлашиш ва бирга вақт ўтказиш умидига эга. (Юҳан. 14:2, 3) Ер юзида яшашга умид қилаётганлар ҳам Исонинг севгисию эътиборини ўзларида ҳис этишади. Гарчи улар Исони кўришмаса-да, Яҳова ҳамда у тақдим этган абадий ҳаётдан завқ олиб яшар экан, уларнинг Исо билан бўлган дўстлиги қалинлашади. (Ишаё 9:6, 7)
16. Исо билан дўст бўлиш туфайли нималарга эришамиз?
16 Исонинг дўстлари бўлиш таклифини қабул қилганимизда, кўпгина баракаларга эришамиз. Масалан, ҳозирнинг ўзида унинг севгиси ва ёрдамини ҳис этяпмиз. Абадий яшаш истиқболига эгамиз. Энг асосийси Исо билан дўст бўлиш унинг Отаси Яҳова билан яқин ва шахсий муносабатларга эга бўлиш каби ажойиб хазинага етаклайди. Ҳа, Исонинг дўстлари деб аталиш катта шараф!
17- ҚЎШИҚ «Албатта истайман!»
^ абз. 5 Ҳаворийлар бир неча йил мобайнида Исо билан суҳбатлашиб, ҳамкорлик қилиб, унинг дўстларига айланишган. Исо биз ҳам унинг дўстлари бўлишимизни истайди. Лекин биз ҳаворийлар дуч келмаган қийинчиликларни енгишимиз лозим. Ушбу мақолада бундай қийинчиликлардан айримларини муҳокама қиламиз. Шунингдек, қай йўсин Исонинг яқин дўстлари бўлишимиз ва бу дўстликни сақлаб қолишимизга асқатадиган маслаҳатларни билиб оламиз.
^ абз. 55 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. 1. Оилавий топиниш пайтида Исонинг ҳаёти ва хизматини тадқиқ қилишимиз мумкин. 2. Жамоатда бошқалар билан тинчликни сақлашга интилсак бўлади. 3. Хизматда тўлақонли қатнашиб Масиҳнинг биродарларини қўллаб-қувватлаймиз. 4. Жамоатлар бирлаштирилганда оқсоқолларнинг қарорларини қўллаб-қувватласак бўлади.