Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қадимда қайиқ ясашда папирусдан фойдаланилганми?

Папирус ўсимлиги

ҚАДИМГИ Мисрда папирус асосий ёзув материали бўлганини кўпчилик билади. Юнонлар ва римликлар папирусда * ёзишган. Аммо папирусдан нафақат ёзувда, балки қайиқ ясашда ҳам фойдаланилганини унча кўп одам билмайди.

Мисрдаги қабрда топилган папирус қайиқларнинг намунаси

Асрлар олдин Еремиё пайғамбар мидияликлар ва форслар Бобилни босиб олишини башорат қилган. У бобилликлар қочиб кета олмаслиги учун улар «папирус қайиқларга ўт қўйишини» айтган. (Ерм. 51:32)

Муқаддас Ёзувлар Худо томонидан илҳомлантирган. Шу боис, уни тадқиқ қилувчилар археологлар қадимда қайиқ ясашда папирусдан фойдаланилганини топишганидан ҳайрон қолишмаяпти. (2 Тим. 3:16) Қизиқ, археологлар нимани аниқлашди? Улар Мисрда қайиқ ясашда папирус ишлатилганининг яққол далилини топишди.

ПАПИРУС ҚАЙИҚЛАР ҚАЙ ЙЎСИН ЯСАЛГАН?

Миср қабрларидаги расмларда ва ўйма тасвирларда папирус йиғилаётгани ва ундан қайиқлар ясалаётган жараён кўрсатилган. Эркаклар папирус пояларини ўриб, улардан боғламлар ясарди. Сўнг ўша боғламларни ўзаро маҳкамлаб чиқарди. Папирус поялари учбурчак бўлгани туфайли поялар ўзаро маҳкам қилиб боғланса, боғламлар ихчам ва мустаҳкам бўларди. Миср тарихи ҳақидаги бир китобда айтилишича, папирус қайиқларининг узунлиги 17 метрдан ошган ва ҳар бир тарафида 10 ё 12 та эшгак бўлган.

Папирус қайиқлар қандай ясалиши Мисрдаги ўйма тасвирларда кўрсатилган

НЕГА ҚАЙИҚНИ ЯСАШДА ПАПИРУСДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН?

Папирус Нил дарёсидаги водийда топиш мумкин бўлган тайёр хомашё эди. Қолаверса, папирусдан қайиқ ясаш нисбатан осон бўлган. Ҳатто кейинчалик одамлар катта кемаларни ёғочдан қурган бўлса-да, балиқчи ва овчилар сол ва кичик қайиқларни папирусдан ясаганга ўхшайди.

Қадимги папирус қайиқларидан узоқ вақт давомида кенг қўлланилган. Мил. биринчи ва иккинчи аср орасида яшаган юнон ёзувчиси Плутархнинг айтишича, папирус соллар унинг давридаги ўқувчиларга ҳам таниш бўлган.

^ абз. 3 Папирус ўсимлиги ботқоқликларда ва тинч оқар сувлар бўйида яхши ўсади. Бу ўсимликнинг узунлиги тахминан 5 метр, поясининг пастки қисмининг диаметри эса тахминан 15 сантиметргача етиши мумкин.