Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

42-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

103-ҚЎШИҚ Чўпонлар — Аллоҳ берган ҳадялар

«Ҳадя сифатида» берилган кишилар учун миннатдор эканингизни кўрсатинг

«Ҳадя сифатида» берилган кишилар учун миннатдор эканингизни кўрсатинг

У тепаликка кўтарилганда,... одамларни ҳадя сифатида берди. (ЭФЕС. 4:8)

АСОСИЙ ФИКР

Жамоат хизматкорлари, оқсоқоллар ва туман нозирлари бизга қандай ёрдам бера олади? Бу садоқатли кишиларнинг ёрдами учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз?

1. Исо бизга қандай айрим ҳадяларни берган?

 ҲЕЧ КИМ Исо каби сахий бўлмаган. У ер юзида бўлганида мўъжиза яратиш қудратидан бошқаларга ёрдам бериш мақсадида сахийлик ила фойдаланган. (Луқо 9:12–17) Исо ҳаётини биз учун фидо қилиш орқали барчамизга тенги йўқ ҳадя берган. (Юҳан. 15:13) У тирилганидан кейин ҳам бизга ёрдам бериб келяпти. Исо ваъда қилганидай, бизга таълим ва тасалли бериш учун Яҳовадан муқаддас руҳини ёғдиришни сўраган. (Юҳан. 14:16, 17) Қолаверса, у жамоат учрашувлари орқали бутун ер юзи бўйлаб шогирд тайёрлашимиз учун бизга керакли нарсаларни тақдим этишда давом этяпти. (Мат. 28:18–20)

2. Эфесликларга 4:7, 8 да тилган олинган «ҳадя сифатида»ги кишилар кимларни билдиради?

2 Исонинг ҳадяларидан бирига диққат қаратайлик. Ҳаворий Павлус Исо осмонга кўтарилганидан кейин «одамларни ҳадя сифатида» берганини ёзган. (Эфесликларга 4:7, 8 ни ўқинг.) У Исо бу ҳадяларни жамоатни турли йўллар орқали қўллаб-қувватлаш учун тақдим этганини тушунтирган. (Эфес. 1:22, 23; 4:11–13) Бугунги кунда ушбу ҳадяларга жамоат хизматкорлари, оқсоқоллар ва туман нозирлари киради a. Албаттаки, бу эркаклар номукаммал, шунга хатолар қилиб туради. (Ёқб. 3:2) Бироқ Ҳазратимиз Исо Масиҳ бизга ёрдам бериш учун улардан фойдаланяпти. Улар у бизга берган ҳадядир.

3. Қай йўсин барчамиз «ҳадя сифатида»ги биродарларни қўллаб-қувватлай оламиз?

3 Исо «ҳадя сифатида»ги бу кишиларни жамоатни мустаҳкамлаш учун тайинлаган. (Эфес. 4:12) Лекин барчамиз уларга бу муҳим вазифани бажаришда ёрдам бера оламиз. Масалан, баъзиларимиз Йиғилиш залларининг қурилишида тўғридан-тўғри қатнашамиз. Бошқалар эса овқат тайёрлаш, транспорт воситасини тақдим этиш ёки бошқа хизматлар орқали бу ишни қўллаб-қувватлайди. Шунга ўхшаб ҳаммамиз гап сўзларимизу ишларимиз билан жамоат хизматкорлари, оқсоқоллар ва туман нозирларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлай оламиз. Келинг, Исо «ҳадя сифатида» берган кишиларнинг меҳнатидан қандай фойда олишимизни ва уларга бўлган миннатдорчилигимизни қай йўсин кўрсатишимиз мумкинлигини муҳокама қилайлик.

ЖАМОАТ ХИЗМАТКОРЛАРИНИНГ ЁРДАМИ

4. Биринчи асрдаги жамоат хизматкорлари қайси айрим ишлар орқали ёрдамлашган?

4 Биринчи асрда баъзи биродарлар жамоат хизматкорлари этиб тайинланган. (1 Тим. 3:8) Афтидан, 1 Коринфликларга 12:28 да Павлус «ёрдамлашиш» деб айнан бу биродарларнинг кўмагига ишора қилган. Оқсоқоллар таълим бериш ва чўпонлик қила олиши учун жамоат хизматкорлари муҳим ишларни бажаргани шубҳасиз. Мисол учун, улар Муқаддас Ёзувлардан нусха кўчиришга ёки бу иш учун керак бўладиган хомашёларни харид қилишга ёрдам берганга ўхшайди.

5. Бугунги кунда жамоат хизматкорлари қайси айрим ишлар орқали кўмаклашади?

5 Хизматкорлар жамоатингизда қайси айрим муҳим вазифаларни бажариши тўғрисида ўйлаб кўринг. (1 Бутр. 4:10) Балки улар жамоат ҳисоби ёки ҳудудларни ташкиллаштиришга ғамхўрлик қилиш учун тайинлангандир ёки ваъзгўйларда адабиёт бўлиши учун уларни буюртма қилар. Аудио-видео қўйишда кўмаклашар, ёрдамчилар сифатида хизмат қилар ёки Йиғилиш залини таъмирлашда қатнашар. Жамоат учрашувлари ўринли ўтиши ва ваъзгўйлик фаолияти ташкиллаштирилган тарзда олиб борилиши учун бу хизматларнинг барчаси муҳимдир. (1 Кор. 14:40) Бундан ташқари, баъзи жамоат хизматкорлари «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. таълим дастури»да айрим қисмларни ўтказади ҳамда оммавий нутқлар сўзлайди. Шунингдек, жамоат хизматкорлари гуруҳ нозирларига ёрдамчи этиб тайинланади. Гоҳида талабларга мос келадиган жамоат хизматкорлари далдали ташрифлар қилишда оқсоқолларга ҳамроҳ бўлади.

6. Жон куйдириб меҳнат қилаётган жамоат хизматкорларидан миннатдор эканимизнинг баъзи сабаблари қандай?

6 Жамоат хизматкорларининг меҳнати имондошларимизга қандай фойда келтиради? «Жамоат хизматкорлари туфайли йиғилишларда маза қилиб ўтираман»,— деб бўлишди боливиялик опамиз Беберли b. Колумбияда яшовчи ва эри оқсоқол бўлиб хизмат қиладиган Лесли опамиз эса шундай деди: «Улар ёрдам бергани учун мен куйлашим, шарҳлар беришим, нутқларни тинглашим ҳамда видеолару расмлардан фойда олишим мумкин. Улар имондошларнинг хавфсизлигига ва учрашувга кела олмаганлар дастурни уйидан томоша қила олишига ғамхўрлик қилади. Учрашув тугаганидан кейин улар ташаббусни қўлга олиб, Йиғилиш залини тозалашга, жамоатнинг бухгалтерия ҳисоботини юритишга кўмаклашади. Бундан ташқари, улар бизда адабиётлар бўлишига ғамхўрлик қилади. Улардан миннатдорман». У яна шундай қўшиб қўйди: «Турмуш ўртоғим турли вазифаларни бажара олиши учун жамоат хизматкорларининг ёрдамига муҳтож. Уларсиз у жуда банд бўларди. Шунинг учун жамоат хизматкорларининг ғайрати ва тайёрлик руҳи учун миннатдорман». Сизнинг ҳам ичингиздан шундай туйғулар ўтаётгани шубҳасиз! (1 Тим. 3:13)

7. Жамоат хизматкорларидан миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз? (Расмга ҳам қаранг.)

7 Жамоат хизматкорлари учун миннатдор бўлсак-да, Муқаддас Китоб бизни «миннатдор эканингизни кўрсатинглар» деб ундамоқда. (Колос. 3:15) Финляндиядаги оқсоқол Кшиштоф миннатдор эканини қуйидаги йўллар билан кўрсатар экан. У шундай деди: «Жамоат хизматкори айнан нима орқали менга далда берганини ёки нега унинг хизматини қадрлашимни айтиш учун бирон оятдан иқтибос келтириб, откритка ёки СМС юбораман». Янги Каледонияда яшайдиган Паскал ва Жейл эса жамоат хизматкорлари учун ибодат қилади. Паскал шундай деб бўлишди: «Охирги пайтлари жамоат хизматкорлари учун кўп ибодат қиляпмиз. Улар учун Яҳовага раҳмат айтамиз, Ундан улар билан бўлишини ва кўмаклашишини сўраймиз». Яҳова бу каби ибодатларни эшитади ва бутун жамоат фойда олади. (2 Кор. 1:11)

ЖАМОАТ ОҚСОҚОЛЛАРИ «ЗЎР БЕРИБ МЕҲНАТ» ҚИЛЯПТИ

8. Нима учун Павлус биринчи асрдаги оқсоқоллар ҳақида «зўр бериб меҳнат» қиляпти деб айта олган? (1 Салоникаликларга 5:12, 13)

8 Биринчи асрдаги оқсоқоллар зўр бериб меҳнат қилган. (1 Салоникаликларга 5:12, 13 ни ўқинг; 1 Тим. 5:17) Улар жамоатни бошқаришган, яъни учрашувларни ўтказишган ҳамда оқсоқоллар кенгаши сифатида қарорлар чиқарган. Оқсоқоллар биродару опа-сингилларига насиҳат берган. Улар буни жамоатни ҳимоялаш учун тўғридан-тўғри, лекин севги ила қилган. (1 Салон. 2:11, 12; 2 Тим. 4:2) Шубҳасизки, бу эркаклар, шунингдек, оиласини таъминлаш ва маънан мустаҳкам қолиш учун кўп жон куйдирган. (1 Тим. 3:2, 4; Титус. 1:6–9)

9. Бугунги кунда оқсоқоллар қайси айрим вазифаларни бажаради?

9 Бугунги кунда оқсоқолларнинг жуда кўп вазифаси бор. Улар хушхабарни ваъз қилади. (2 Тим. 4:5) Оқсоқоллар ваъзгўйлик фаолиятида ғайрат ила етакчилик қилади. Маҳаллий ҳудуддаги ваъзгўйлик фаолиятини ташкиллаштиради ҳамда самарали ваъз қилишимиз ва Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказа олишимиз учун таълим беради. Бундан ташқари, улар раҳмдил ва юзхотирчиликдан холи ҳакамлардир. Масиҳий жиддий гуноҳга қўл урганида оқсоқоллар унга Яҳова билан дўстлигини тиклашга ёрдам бериш учун жон куйдиради. Шу билан бирга, улар жамоатни пок сақлашга диққат қаратади. (1 Кор. 5:12, 13; Галат. 6:1) Асосийси оқсоқоллар чўпонларимиздир. (1 Бутр. 5:1–3) Улар Муқаддас Китобга асосланган ва яхши тайёрланган нутқларни сўзлайди. Жамоатдаги барча билан яқинроқ танишишга интилади ва далдали ташрифлар қилади. Баъзи оқсоқоллар бу вазифалардан ташқари, Йиғилиш залларини қуриш ва таъмирлашда, анжуманларни ташкиллаштиришда ёрдам беради ҳамда Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмиталарида ва Беморларни йўқлаш гуруҳларида хизмат қилади. Ҳа, оқсоқоллар биз учун зўр бериб меҳнат қилади!

10. Зўр бериб меҳнат қилаётган оқсоқоллардан миннатдор эканимизнинг баъзи сабаблари қандай?

10 Яҳова оқсоқоллар бизга чин дилдан ғамхўрлик қилишини ва биз ҳеч нимадан қўрқмаслигимизни ёки даҳшатга тушмаслигимизни башорат қилган. (Ерм. 23:4) Финляндиялик Жоанна исмли опамиз онаси жиддий соғлиқ муаммосини бошдан ўтказганда, бу сўзлар қанчалик рост эканини ўзида ҳис қилди. У шундай деди: «Ҳис-туйғуларимни бошқалар билан бўлишиш мен учун қийин эди. Лекин мен унча танимайдиган бир оқсоқол менга ҳамдардлик кўрсатди. Мен билан ибодат қилди ва мени Яҳованинг севгисига ишонтирди. Очиғи, у нималар дегани эсимда йўқ, лекин ўшанда ўзимни хотиржам ҳис қилганман. Бу биродар менга айни керакли пайтда ёрдам берди. Уни Яҳова юборганига шубҳам йўқ». Жамоат оқсоқолларингиз сизга қандай ёрдам беришган?

11. Оқсоқоллардан миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз? (Расмга ҳам қаранг.)

11 Яҳова оқсоқолларнинг «ишлари учун» чин дилдан миннатдор бўлишимизни истайди. (1 Салон. 5:12, 13) Финляндияда яшовчи Хенриетта шундай деди: «Оқсоқоллар бошқаларга тайёрлик ила ёрдам беради. Лекин бу уларнинг ортиқча вақти ёки кучи борлигини ё бўлмаса ҳаётида ҳеч қандай қийинчилик йўқлигини англатмайди. Баъзида уларга шундай дейман: “Сиз зўр оқсоқолсиз, буни сизга айтгим келди”». Туркияда яшайдиган Сера исмли опамиз эса қуйидагича бўлишди: «Оқсоқоллар тўхтаб қолмаслиги учун уларга “ёнилғи” керак. Шунинг учун уларга откритка юборсак, уларни овқатга ёки ваъзгўйлик хизматида ҳамкорлик қилишга таклиф қилсак бўлади». Балки сиз ҳам қайсидир оқсоқолнинг меҳнати учун ўзгача тарзда миннатдордирсиз. Унга буни кўрсатишнинг йўлларини изланг. (1 Кор. 16:18)

Оқсоқоллар учун «ёнилғи» каби бўлиб улар тўхтаб қолмаслигига кўмаклаша оласиз (7-, 11-, 15-хатбошиларига қаранг.)


ТУМАН НОЗИРЛАРИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

12. Биринчи асрдаги қайси тадбир жамоатни мустаҳкамлаган? (1 Салоникаликларга 2:7, 8)

12 Исо Масиҳ жамоатга ўзгача тарзда ёрдам бериши учун баъзи эркакларни тайинлаган. Унинг йўл-йўриғи остида Қуддусдаги оқсоқоллар Павлус, Барнабо ва бошқа кишиларни кўчма нозир сифатида юборган. (Ҳавор. 11:22) Нега? Улар ҳам жамоат хизматкорлари ва оқсоқоллар каби жамоатни мустаҳкамлаш учун тайинланади. (Ҳавор. 15:40, 41) Бу эркаклар қулайликлардан воз кечиб бошқаларга таълим ва далда бериш учун ҳатто ҳаётини хавф остига қўйган. (1 Салоникаликларга 2:7, 8 ни ўқинг.)

13. Туман нозирлари бажарадиган айрим вазифалар қандай?

13 Туман нозирлари кўп сафарга чиқади. Баъзилари бир жамоатдан бошқасига етиб бориш учун юзлаб километр масофани босиб ўтади. Ҳар ҳафта туман нозири нутқлар сўзлайди, далдали ташрифлар қилади, кашшофлар ва оқсоқоллар билан учрашади ҳамда воизлик хизмати учрашувларини ўтказади. Туман ва ҳудудий анжуманларни ташкиллаштириб, нутқлар тайёрлайди. Кашшофлар мактабида таълим беради. Тумандаги кашшофлар билан махсус учрашувни ташкиллаштиради ҳамда филиал унга топширган бошқа — гоҳида шошилинч — вазифаларни бажаради.

14. Зўр бериб меҳнат қилаётган туман нозирларидан миннатдор эканимизнинг айрим сабаблари қандай?

14 Жамоатлар туман нозирларидек ҳадядан қандай фойда олади? Кўчма нозирларнинг ташрифи ҳақида Туркиядаги бир биродар шундай деди: «Ҳар бир ташрифдан кейин биродару опа-сингилларимга ёрдам бериш учун кўпроқ вақт ажратгим келади. Кўп туман нозирлари билан танишганман, лекин биронтаси у жуда банд ёки яқинлашиб бўлмайдигандай таассурот қолдирмаган». Юқорида тилга олинган Жоанна туман нозири билан уйма-уй хизматида ҳамкорлик қилган, аммо уйда ҳеч ким бўлмаган. У қуйидагича бўлишди: «Ўша кунни доим эслайман. Иккита опам эндигина кўчиб кетганди ва уларни жудаям соғингандим. Туман нозири илиқлик ила менга далда берди ва Яҳованинг хизматида масофалар вақтинча эканини ва янги дунёда бирга вақт ўтказиш учун чексиз имкониятларга эга бўлишимизни тушунишимга ёрдам берди». Кўпларимизда туман нозирлари бизга ёрдам бергани билан боғлиқ ёқимли хотиралар бор. (Ҳавор. 20:37–21:1)

15. а) 3 Юҳанно 5–8 га кўра, туман нозирларидан миннатдор эканимизни қандай кўрсата оламиз? (Расмга ҳам қаранг.) б) Тайинланган биродарларнинг турмуш ўртоқларидан нега миннатдор бўлишимиз керак? (« Уларнинг турмуш ўртоқларини унутманг» номли рамкага қаранг.)

15 Ҳаворий Юҳанно Гайни ташриф буюрган биродарларга меҳмондўстлик кўрсатишга ва уларни «Худога маъқул тарзда йўлга» жўнатишга ундаган. (3 Юҳанно 5–8 ни ўқинг.) Биз учун бундай қилишнинг йўлларидан бири туман нозирини овқатга таклиф қилишдир. Қолаверса, туман нозирининг ташрифи давомида ваъзгўйлик хизмати учрашувларига боришимиз мумкин. Юқорида тилга олинган Лесли уларнинг меҳнати учун миннатдор эканини бошқа йўллар орқали кўрсатади. У шундай деди: «Яҳовага ибодат қилиб туман нозирларининг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишини сўрайман. Турмуш ўртоғим билан уларга хатлар ёзиб, ташрифлари бизга қанчалик ёрдам берганини айтамиз». Унутманг, туман нозирлари ҳам биз каби қийинчиликларга дуч келади ва чарчайди. Баъзида улар ҳам касал бўлади, хавотирланади ва ҳатто тушкунликка тушади. Эҳтимол, сизнинг меҳрга тўла сўзларингиз ёки кичкинагина совғангиз уларнинг ёрдам сўраб қилган ибодатига жавоб бўлиши мумкин. (Ҳик. 12:25)

«ҲАДЯ СИФАТИДА» БЕРИЛГАН ОДАМЛАРГА МУҲТОЖМИЗ

16. Ҳикматлар 3:27 га биноан, биродарлар ўзларига қандай саволлар бериб кўрса бўлади?

16 Дунё бўйлаб «ҳадя сифатида» хизмат қиладиган кўпроқ биродарларга муҳтожмиз. Агар сувга чўмган биродар бўлсангиз, бошқаларга ёрдам бериш қўлингиздан келадими? (Ҳикматлар 3:27 ни ўқинг.) Жамоат хизматкори бўлиш учун талабларга мос келишни истайсизми? Агар жамоат хизматкори бўлсангиз, оқсоқол сифатида хизмат қилиш мақсади сари интила оласизми? c Шоҳлик хабарчилари мактабига ариза тўлдириш учун ҳаётингизга керакли ўзгаришлар кирита оласизми? Исо сиздан кўпроқ фойдалана олиши учун бу мактаб сизга таълим ва кўмак беради. «Талабларга жавоб бермайман» деб ўйласангиз, Яҳовага ибодат қилинг. Сизга бериладиган ҳар қандай вазифани муваффақият ила бажара олишингиз учун Ундан муқаддас руҳини сўранг. (Луқо 11:13; Ҳавор. 20:28)

17. «Ҳадя сифатида»ги биродарлар Шоҳимиз Исо Масиҳ ҳақида нимани ошкор этяпти?

17 Исо «ҳадя сифатида» бўлган биродарларни тайинлагани ушбу охирги кунларда у бизни етаклаётганининг исботидир. (Мат. 28:20) Севувчи, сахий, бизга эътибор ва ёрдам берадиган биродарларни берувчи Шоҳимиз борлиги учун миннатдормисиз? Шундай бўлса, уларнинг оғир меҳнати учун миннатдор эканингизни кўрсатишнинг йўлларини изланг. Бундан ташқари, «яхши ва мукаммал ҳадяларнинг» Манбаси бўлмиш Яҳовага раҳмат айтишдан асло чарчаманг. (Ёқб. 1:17)

  • Нима учун жамоат хизматкорларининг...

  • Нега оқсоқолларнинг...

  • Нима сабабдан туман нозирларининг....

МЕҲНАТИ УЧУН МИННАТДОРСИЗ?

99-ҚЎШИҚ Сон-саноқсиз Шоҳидлармиз

a Етакчи Кенгашда хизмат қиладиган оқсоқоллар, уларнинг ёрдамчилари, Филиал қўмитаси аъзолари ва бошқа вазифага тайинланган биродарлар ҳам «ҳадя сифатида» берилган чўпонлардир.

b Баъзи исмлар ўзгартирилган.

c Жамоат хизматкори ёки оқсоқол бўлиш мақсадига қай йўсин эришиш тўғрисида «Қўриқчи минораси» журналининг 2024 йил ноябрь сонидаги «Биродарлар, жамоат хизматкори бўлишга интиляпсизми?» ва «Биродарлар, жамоат оқсоқоли бўлишга интиляпсизми?» номли мақолаларга қаранг.