Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тавсия

Тавсия

«Маънавий қўшиқлар»ни ёдланг

«Руҳим тушган пайтларда, Яҳова “JW Интернет-телевидениеси”даги қўшиқларимиз орқали менга далда беради»,— деб айтди Лоррейн. (АҚШ)

«Маънавий қўшиқлар» ҳамиша масиҳийлар топинишининг бир қисми бўлган. (Колос. 3:16) Уларни ёдласангиз, ёнингизда ҳамду санолар китоби ёки электрон қурилмангиз бўлмаганида ҳам сизга асқатиши мумкин. Қуйидаги тавсиялар ёрдамида бундай қўшиқларни ёдлаб кўринг.

  • Сўзларни синчковлик ила ўқиб, маъносини тушунинг. Маъносини тушунган нарсани ёдлаб олиш анча осонроқ бўлади. Барча ҳамду сано қўшиқларимизнинг, жумладан, тароналарнинг ва болалар қўшиқларининг сўзлари jw.org сайтида бор. «Кутубхона»да «Мусиқа» бўлимига киринг.

  • Қўшиқ сўзларини қоғозга ёзиб қўйинг. Бу туфайли уларни ёдлаб олиш осонроқ бўлади. (Қонун. 17:18)

  • Овоз чиқариб машқ қилинг. Қўшиқни қайта-қайта ўқинг ёки куйланг.

  • Қанча эслаб қолганингизни текширинг. Матнга қарамай, сўзларни айтиб кўринг, кейин эса қанчасини эслаб қолганингизни текширинг.