«Мусофирларнинг» фарзандларига ёрдам бериш
Болаларимнинг ҳақиқат йўлида юраётганини эшитиш, мен учун катта бахт. 3 ЮҲАН. 4
1, 2. а) Ота-онаси муҳожир бўлган фарзандларнинг аксарияти қандай муаммога дуч келишяпти? б) Мазкур мақолада қайси саволлар муҳокама қилинади?
«БОЛАЛИГИМДАНОҚ уйда ва жамоатда муҳожир ота-онамнинг тилида гаплашардим»,— деб айтиб берди Жошуа. «Лекин мактабга чиққанимдан кейин маҳаллий тилни ёқтира бошладим ва бир неча йил ичида шу тилни ўзлаштириб олдим. Натижада, йиғилишда гапириладиган тил мен учун тушунарсиз, ота-онамнинг маданияти эса бегона бўлиб қолди». Жошуанинг мисолига ўхшаш вазиятлар тез-тез учраб туради.
2 Бугунги кунда 240 миллиондан зиёд одамлар ўз она юртларида яшашмайди. Агар сиз ҳам муҳожир ота-оналардан бири бўлсангиз, қай йўсин фарзандингизга «ҳақиқат йўлида юраётган» маънавий инсон бўлишда ёрдам бера оласиз? (3 Юҳан. 4) Бошқалар-чи, бунда қандай кўмаклашишлари мумкин?
ОТА-ОНАЛАР, ЯХШИ ЎРНАК КЎРСАТИНГ
3, 4. а) Ота-оналар фарзандлари учун қандай ўрнак кўрсатишлари мумкин? б) Ота-оналар болаларидан нимани кутмасликлари лозим?
3 Ота-оналар, фарзандингиз абадий ҳаёт йўлидан юришни бошлашида сизнинг ўрнагингиз муҳимдир. Фарзандларингиз «Худонинг Шоҳлиги... ҳаётингизда биринчи ўринда бўлсин» деган маслаҳатга риоя қилаётганингизни кўришса, ҳар кунги эҳтиёжларида Мат. 6:33, 34) Шундай экан, содда ҳаёт кечиринг. Моддий нарсалар эмас, маънавий нарсалар пайидан бўлинг. Қарз олмасликка ҳаракат қилинг. «Одамларнинг назарида ҳурмат қозонишнинг» ўрнига, осмонда хазина тўпланг, яъни Яҳованинг розилигини олишга интилинг. (Марк 10:21, 22 ни ўқинг; Юҳан. 12:43)
Яҳовага таянишни ўрганишади. (4 Ҳеч қачон болаларингизга вақт етмайдиган даражада банд бўлманг. Фарзандларингиз сиз ёки ўзлари учун обрў-эътибор ёки бойлик изламай, Яҳовани биринчи ўринга қўйишга қарор қилганлари учун улардан фахрланаётганингизни айтинг. Болалар ўз ота-оналарини беташвиш ҳаёт билан таъминлашлари керак, деган масиҳийларга хос бўлмаган нуқтаи назардан қочинг. Шуни ёдда тутингки, «фарзандлар ота-онаси учун эмас, ота-она фарзандлари учун мулк тўплаши лозим». (2 Кор. 12:14)
ОТА-ОНАЛАР, ТИЛ ТЎСИҒИНИ ЕНГИБ ЎТИНГ
5. Нега ота-оналар фарзандлари билан Яҳова тўғрисида гаплашиб туришлари керак?
5 Башорат қилинганидек, «турли тилларда гапирувчи халқлар» Яҳованинг ташкилотига келишяпти. (Закр. 8:23) Аммо тил тўсиғи сизга фарзандларингизга ҳақиқатни ўргатишда қийинчилик туғдириши мумкин. Болаларингиз ҳаётингиз давомида сиз билан Муқаддас Китобни ўрганиши мумкин бўлган энг муҳим кишилардир ва улар Яҳовани «таниб-билиш»лари уларнинг абадий яшашини англатади. (Юҳан. 17:3) Демак, фарзандларингиз Яҳованинг таълимотларини ўрганишлари учун, сиз ҳар бир қулай вазиятда «шулар ҳақида гапиришингиз» даркор. (Қонунлар 6:6, 7ни ўқинг.)
6. Фарзандларингиз сизнинг тилингизни ўрганишдан қандай фойда олишлари мумкин? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
6 Фарзандларингиз маҳаллий тилни мактабда ва атрофдагилардан ўрганишлари эҳтимолдан йироқ эмас, лекин сизнинг тилингизни улар асосан сиз билан тез-тез мулоқот қилиш орқали ўрганишади. Сизнинг тилингизни билиш фарзандларингизга сиз билан дилдан суҳбатлашишдан ташқари, бошқа имкониятларни ҳам очиб беради. Иккита тилни билиш болангизнинг фикрлаш қобилиятини ўткирлаб, суҳбатлашиш маҳоратини оширади. Бу, шунингдек, фарзандларингизга хизматларини кенгайтиришга имкон яратади. Ота-онаси муҳожир бўлган Каролина шундай дейди: «Ўзга тилда гапирадиган жамоатда бўлиш қизиқарли. Ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган жойда ёрдам бериш ҳам ўзгачадир».
7. Оилангизда тил тўсиғи каби муаммо бор бўлса, нима қила оласиз?
7 Муҳожир ота-оналарнинг болалари маҳаллий маданият ҳамда тилга ғарқ бўлишар экан, улардан баъзилари ота-онасининг она тилида мулоқот қилишга бўлган истагини ва ҳатто қобилиятини йўқотишлари мумкин. Ота-оналар, агар сизнинг фарзандингиз билан ҳам шундай вазият юз берган бўлса, балки маҳаллий тилнинг ҳеч бўлмаса озгинасини ўрганарсиз? Агар фарзандларингизнинг гапларини, ўйин-кулгиларини ва мактабидаги машғулотларини тушунсангиз ҳамда уларнинг ўқитувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қила олсангиз, ўшанда сизга уларни масиҳий сифатида тарбиялаш осонроқ бўлади. Тўғри, янги тилни ўрганиш вақт, ҳаракат ва камтарликни талаб этади. Мисол учун, агар болангиз қандайдир сабабга кўра кар бўлиб қолса, наҳот у билан мулоқот қилиш учун имо-ишора тилини ўрганишга уриниб кўрмасангиз? Ўзга тилда яхшироқ гапирадиган фарзандингиз ҳам унга худди шундай муносабатда бўлишларига лойиқ, шундай эмасми? *
8. Агар тилни унча яхши билмасангиз, болаларингизга қандай ёрдам бера оласиз?
8 Шуни тан олиш керакки, айрим муҳожир ота-оналар фарзандлари гапирадиган ўзга тилда унчалик равон гапира олмаслар. Бу туфайли улар болаларига «Муқаддас Ёзувлардан» чуқур таълим беришда қийналишлари мумкин. (2 Тим. 3:15) Агар сизнинг вазиятингиз ҳам шундай бўлса, сиз барибир болангизга Яҳовани таниб-билишда ва Уни севишда кўмаклаша оласиз. Шан исмли бир оқсоқол шундай дея эслайди: «Бизни ёлғиз тарбиялаган онамиз биз тушунадиган тилни тўлиқ билмасди, опам, синглим ва мен ҳам унинг тилида унча яхши гапира олмасдик. Лекин у шахсий тадқиқ ва ибодат қилганини ҳамда ҳар ҳафта оилавий топинишни ўтказиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилганини кўрганимизда, Яҳовани таниб-билиш жуда муҳим эканини англардик».
9. Яҳова ҳақида иккита тилда билим олаётган фарзандларга ота-оналар қандай кўмаклашишлари мумкин?
9 Баъзи фарзандларга иккита тилда: мактабда ва уйда гапириладиган тилларда Яҳова ҳақида билим олишларига тўғри келиши мумкин. Шу сабабли, айрим ота-оналар иккала тилда ҳам чиқадиган адабиётлар ва аудио-видео ёзувларидан фойдаланишади. Аниқ-равшанки, муҳожир ота-оналар фарзандларига Яҳова билан мустаҳкам муносабатларни ривожлантиришга ёрдам бериш учун кўпроқ вақт ажратишлари ва янада ташаббускор бўлишлари лозим.
ҚАЙСИ ТИЛДА ГАПИРАДИГАН ЖАМОАТГА БОРИШИНГИЗ КЕРАК?
10. а) Қайси жамоатга бориш тўғрисида ким қарор чиқариши даркор? б) Қарор чиқаришдан олдин у нима қилиши керак?
10 Борди-ю, «мусофирлар» уларнинг тилида гапирадиган Яҳованинг Шоҳидларидан узоқда яшашса, улар маҳаллий тилда гапирадиган жамоат билан мулоқот қилишлари лозим. (Заб. 145:9) Бироқ агар яқин атрофда сизнинг она тилингизда гапирадиган жамоат бор бўлса, сизда қуйидаги савол туғилиши мумкин: қайси тилда гапирадиган жамоатга бориш оилангиз учун яхшироқ бўларди? Оила боши бу масалани обдан ўйлаб, у ҳақда ибодат қилганидан ва турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан маслаҳатлашганидан кейин бир қарорга келиши керак. (1 Кор. 11:3) Оила боши қайси омилларни инобатга олади? Бу вазиятда қандай принципларни қўлласа бўлади? Келинг, уларнинг айримларида тўхталиб ўтайлик.
11, 12. а) Фарзанд йиғилишларда нималарни илғашига тил қандай таъсир қилади? б) Нима учун айрим фарзандлар ота-онасининг тилини ўрганишдан бош тортишади?
11 Ота-оналар болаларининг эҳтиёжларини тўғри баҳолай билишлари лозим. Албатта, фарзанд қайси тилда гапиришидан қатъи назар, ҳақиқатни аниқ тушуниши учун унга йиғилишларда бир неча соат ичида бериладиган маънавий таълимдан кўпроқ нарса керак. Бироқ шу борада ўйлаб кўринг: фарзандлар ўзлари яхши тушунадиган тилда ўтказиладиган йиғилишларга боришганда, у ерда шунчаки ўтиришса ҳам, эҳтимол, ота-онаси тасаввур қила олмайдиган даражада йиғилишда берилаётган таълимни илғаб, ундан фойда олишади. Болалар тилни тўлиқ тушунишмаганларида эса, акси бўлиши мумкин. (1 Коринфликларга 14:9, 11 ни ўқинг.) Фарзанднинг она тили ҳар доим ҳам унинг онг тили ёки ҳатто қалб тили бўлиб қолмайди. Тўғри, баъзи фарзандлар ота-онасининг тилида шарҳ беришни, намойиш ва нутқлар билан чиқишни ўрганишлари мумкин, лекин ўшанда уларнинг сўзлари доим ҳам дилдан чиқмайди.
12 Боз устига, фарзанднинг қалбига тилдан ташқари яна бошқа нарсалар таъсир қилади. Юқорида тилга олинган Жошуа билан ҳам шундай бўлди. Унинг опаси Эстер шундай фикр билдирди: «Ёш болаларга ота-онасининг тили, маданияти ва дини ҳам таъсир қилади». Агар фарзандлар учун ота-онасининг маданияти бегона бўлса, улар ота-онасининг тилини ва эътиқодларини ўрганишдан бош тортишлари мумкин. Бундай вазиятда муҳожир ота-оналар нима қила олишади?
13, 14. а) Нега муҳожир бўлган бир жуфтлик фарзандлари билан маҳаллий тилда гапирадиган жамоатга ўтган? б) Қай йўсин мазкур ота-она маънан мустаҳкам қолди?
13 Художўй ота-оналар фарзандларининг маънавий соғлигини шахсий манфаатларидан устун қўйишади. (1 Кор. 10:24) Жошуа ва Эстернинг отаси Сэмуэл шундай деб бўлишди: «Рафиқам билан бирга фарзандларимизнинг маънан ўсишига қайси тил имкон яратишини кузатдик ҳамда Аллоҳдан ибодатда донолик сўрадик. Натижада, ибодатимизга биз кутмаган жавоб олдик. Гап шундаки, болаларимиз бизнинг тилимизда ўтказилаётган йиғилишлардан кам фойда олишаётганини кўриб, маҳаллий тилда гапирадиган жамоатга ўтишга қарор қилдик. Биз мунтазам равишда биргаликда йиғилишларга борардик ва хизматда иштирок этардик. Шунингдек, овқатланишга ва экскурсияларга бирга бориш учун маҳаллий дўстларимизни таклиф қилардик. Буларнинг ҳаммаси болаларимизга имондошлар билан танишиб, Яҳовани нафақат ўзларининг Худоси, балки Отаси ва Дўсти сифатида билиб олишларига ёрдам берди. Бу биз учун фарзандларимиз она тилимизни ўзлаштиришидан кўра анча муҳимроқ эди».
14 Сэмуэл қуйидагича айтиб берди: «Маънан мустаҳкам қолиш учун хотиним ва мен ўзимизнинг тилимиздаги йиғилишларга ҳам бориб турардик. Ҳаёт жудаям қизғин эди ва биз ҳолдан тоярдик. Лекин ҳаракатларимиз ва қурбонликларга борганимиз сабабли Яҳова бизга барака ёғдиргани учун, Унга миннатдорчилик билдирамиз. Бизнинг учта фарзандимиз Яҳовага тўла вақтли хизмат қилмоқда».
ЁШЛАР НИМА ҚИЛА ОЛИШАДИ?
15. Қай йўсин Кристина исмли имондошимиз маҳаллий тилда гапирадиган жамоатда самаралироқ хизмат қила олишини тушунди?
15 Фарзандлар улғайгач, ўзлари учун тушунарли бўлган тилдаги жамоатда Яҳовага самаралироқ хизмат қила олишларини англашлари мумкин. Шундай вазиятда ота-оналар фарзандлари уларни рад этишяпти, деб ўйламасликлари лозим. Кристина шундай деб эслайди: «Ота-онамнинг она тилини оз-моз тушунардим, аммо бу тилда ўтадиган йиғилишларда ҳеч нарсани фаҳмламасдим. 12 ёшга кирганимда эса, мен мактабда таълим олаётган тилда ўтказилган анжуманга бордим. Ўшанда ҳаётимда илк бор мен эшитаётган нарсалар ҳақиқат эканини тушундим. Қароримга таъсир қилган бошқа бир вазият мен мактабда таълим олаётган тилда ибодат қилишни бошлаганим бўлди. Шунда Яҳовага дилимдагини айта олдим». (Ҳавор. 2:11, 41) Кристина вояга етгач, бу масала бўйича ота-онаси билан маслаҳатлашди ва маҳаллий тилда гапирадиган жамоатга ўтишга қарор қилди. У қуйидагича қўшиб қўйди: «Яҳова тўғрисида дилимга яқин бўлган тилда ўрганиш мени ҳаракатга ундади». Кўп ўтмай, Кристина доимий кашшоф бўлди ва у хизматидан қувонч топмоқда.
16. Нега Надия исмли имондошимиз ота-онаси гапирадиган тилдаги жамоатда қолганидан хурсанд?
16 Ёшлар, сиз маҳаллий тилда гапирадиган жамоатга борганим яхшироқ, деб ўйлаяпсизми? Агар шундай бўлса, ўзингизга «Нега?» деган саволни бериб кўринг. Бундай жамоатга ўтиш Яҳовага яқинлашишингизга ёрдам берадими? (Ёқб. 4:8) Ё бўлмаса, сизни камроқ назорат қилишлари ёки камроқ иш беришлари учун бу жамоатга ўтмоқчимисиз? Ҳозир Байтилда хизмат қилаётган Надия шундай деб бўлишди: «Опам, сингилларим ва укам ўсмирлик ёшига етганимизда, маҳаллий тилдаги жамоатга ўтмоқчи бўлдик». Аммо унинг ота-онаси бундай ўзгариш фарзандларининг маънавий эҳтиёжларига яхши таъсир қилмаслигини билишарди. «Ота-онамиз бизни ўзларининг она тилини ўргатишда кўп тер тўкишгани ва улар гапирадиган тилдаги жамоатда қолдиришгани учун улардан миннатдормиз. Бу ҳаётимизни бойитди ва бизга Яҳова тўғрисидаги билимларни бошқалар билан баҳам кўришимиз учун кенг имкониятлар яратди».
БОШҚАЛАР ҚАНДАЙ КЎМАКЛАШИШЛАРИ МУМКИН?
17. а) Яҳова фарзандларни тарбиялаш вазифасини кимга топширган? б) Қай тариқа ота-оналар фарзандларига ҳақиқатни ўргатишда ёрдам сўрашса бўлади?
17 Яҳова фарзандларни ҳақиқатда тарбиялаш шарафини бобо-бувиларга ёки яна кимгадир эмас, балки ота-оналарга берган. (Ҳикматлар 1:8; 31:10, 27, 28 ни ўқинг.) Шундай бўлса-да, маҳаллий тилни билмайдиган ота-оналар болаларининг қалбини забт этиш учун ёрдамга муҳтож бўлишлари мумкин. Ота-оналар бундай ёрдамни сўрашса, улар ўзларининг маънавий масъулиятини бўйнидан соқит қилмоқчи эканини англатмайди, аксинча, бу уларнинг фарзандларига «Яҳованинг тарбиясини бериб, Унинг фикрлаш тарзини уларга пайванд қилиш» жараёнининг бир қисмига айланиши мумкин. (Эфес. 6:4) Масалан, ота-оналар жамоатдаги оқсоқоллардан оилавий топинишни ўтказиш борасида маслаҳатлар ва болалари учун яхши дўстлар топишда ёрдам сўрашса бўлади.
18, 19. а) Маънан етук биродару опа-сингиллар ёшларга қандай ёрдам тақдим эта олишади? б) Ота-оналар нима қилишда давом этишлари зарур?
18 Мисол учун, ота-оналар вақти-вақти билан бошқа оилаларни ўзларининг оилавий топинишига таклиф этишлари мумкин. Қолаверса, кўплаб ёшлар ҳам хизматда, ҳам фойдали ўйин-кулгиларда уларга шерик бўладиган маънан етук кишиларнинг таъсири остида камол топишади. (Ҳик. 27:17) Юқорида тилга олинган Шан шундай дея эслайди: «Биродарлар мени ўз ғамхўрлиги остига олишгани ҳали-ҳамон ёдимдадир. Улар менга нутқларни тайёрлашимга ёрдам беришганларида, улардан доимо янги нарсалар ўрганардим. Бўш вақтимизни гуруҳ бўлиб ўтказганимиздан завқ олардим».
19 Албатта, ёрдам бериш учун танланган кишилар фарзандларга ота-оналарини ҳурмат қилишни ўргатишлари, улар ҳақида ижобий гапиришлари ва уларнинг масъулиятини ўз бўйниларига олмасликлари керак. Қолаверса, бундай ёрдам бермоқчи бўлганлар имондошлари ёки ўзгалар томонидан нотўғри тушуниладиган ва маънавийликни шубҳа остига қўядиган хатти-ҳаракатлардан қочишлари даркор. (1 Бутр. 2:12) Ота-оналар фарзандлари маънавий таълим олишлари учун уларни шунчаки бошқаларнинг қўлига топширишлари ноўриндир. Улар фарзандларига таълим олишда кўмаклашаётган имондошлари қандай ёрдам беришаётганини кузатиб боришлари ва болаларига ўзлари таълим беришда давом этишлари зарур.
20. Қай тариқа ота-оналар фарзандларига Яҳованинг етук хизматчиси бўлишга ёрдам бера олишади?
20 Ота-оналар, Яҳовадан ибодатда ёрдам сўранг ва қўлингиздан келганча ҳаракат қилинг. (2 Солномалар 15:7 ни ўқинг.) Фарзандингизнинг Яҳова билан дўстлигини шахсий манфаатларингиздан устун қўйинг. Аллоҳнинг Каломи болангизнинг қалбигача етиб бориши учун бор кучингизни ишга солинг. Болангиз Яҳованинг етук хизматчиси бўлиши мумкинлигидан ҳеч қачон умидингизни узманг. Фарзандларингиз Муқаддас Китобдаги меъёрларга амал қилиб, ажойиб ўрнагингизга эргашганларида, ўзингизни ҳаворий Юҳанно каби ҳис қилишингиз турган гап. Зеро у ўзининг маънавий фарзандлари тўғрисида қуйидаги сўзларни айтганди: «Болаларимнинг ҳақиқат йўлида юраётганини эшитиш, мен учун катта бахт». (3 Юҳан. 4)
^ абз. 7 «Уйғонинг!» журналининг (рус) 2007 йил 3 март сонида 10–12- саҳифалардаги «Сиз янги тилни ўргана оласиз!» номли мақолага қаранг.