Ёдингиздами?
«Қўриқчи минораси»нинг 2022 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:
Яҳовага мурожаат қилиш, қулоқ солиш ва У ҳақда мулоҳаза юритиш учун вақт ажратсак қандай фойда оламиз?
Яхшироқ қарорлар чиқарамиз, самарали таълим бера оламиз, имонимиз мустаҳкамланади ва Яҳовага бўлган севгимиз кучаяди. (w22.01, 30-, 31- саҳ.)
Яҳовага ҳамда Унинг вакилларига ишонишга ўрганиш қандай фойда келтиради?
Ҳозир Худо оқсоқоллар орқали тақдим этаётган йўл-йўриқлару қарорларга ишонишга ўрганишнинг қулай вақти. Бундай қилсак буюк мусибатда бизга ғалати ёки мантиқсиз туюлган йўл-йўриқларга амал қилишга тайёр бўламиз. (w22.02, 4–6- саҳ.)
Фаришта Зарубабелнинг «қўлидаги шоқул» ҳақида айтганлари нимани англатади? (Закр. 4:8–10)
Бу ваҳий Худонинг халқини янги маъбад эскиси билан солиштирганда оддийдек кўринса ҳам у қуриб битказилишига ва айнан Яҳова хоҳлагандай бўлишига ишонтирарди. (w22.03, 16-, 17- саҳ.)
Қай йўсин нутқда «ўрнак бўла» оламиз? (1 Тим. 4:12)
Хизматда меҳр ва ҳурмат ила гапиришимиз, йиғилишларда мунтазам равишда шарҳ беришимиз, сидқидилдан куйлашимиз, рост гапиришимиз ва бошқаларни мустаҳкамлашимиз ҳамда ҳақоратли сўзларни ишлатмаслигимиз лозим. (w22.04, 6–9- саҳ.)
Нега Дониёр 7- бобда тилга олинган тўртта ҳайвонга (ҳукуматларга) хос хусусиятлар Ваҳий 13:1, 2 даги битта ҳайвонда мужассам, деб айта оламиз?
Ваҳий 13- бобдаги ҳайвон фақат битта ҳукуматни, масалан, Римни англатмайди. У одамлар устидан бошқариб келган барча сиёсий кучларни англатади. (w22.05, 9- саҳ.)
Худо адолатли эканига ишонаётганимизни қандай кўрсата оламиз?
Кимдир сизни ранжитса, хафа қилса ёки сизга қарши гуноҳ қилса, ғазабланманг ва қасд олманг, масалани Яҳовага қолдиринг. Гуноҳнинг барча оқибатларини Худо бартараф этади. (w22.06, 10-, 11- саҳ.)
Биродардан жамоатда ёки ваъзгўйлик хизмати учрашувида ибодат қилишни сўрашса, нимани ёдда тутиши керак?
Ибодати маслаҳат ёки эълонлардан иборат бўлмаслиги лозим. Айниқса, у учрашув бошланишидан олдин ибодат қилаётган бўлса, «кўп сўзламаслиги» керак. (Мат. 6:7) (w22.07, 24-, 25- саҳ.)
«Ёмонлик қилганлар» қайси маънода «ҳукм этилиш учун тирилади»? (Юҳан. 5:29)
Бу уларнинг ўтмишдаги ишлари асосида бўлмайди. Улар тирилганидан кейин кўрсатадиган нуқтаи назари ва хулқ атвори синчиклаб кузатилади ва текширилади. (w22.09, 18- саҳ.)
Биродар Рутерфорд 1922 йили сентябрда анжуманда нима қилишга ундаган?
Сидар-Пойнтда (Огайо, АҚШ) бўлиб ўтган анжуманда у шундай деган: «Шоҳ ҳукмронлик қилмоқда! Сизлар унинг вакилларисиз. Шунинг учун, Шоҳни ва унинг Шоҳлигини хабарланг, хабарланг, хабарланг». (w22.10, 3–5- саҳ.)
Ишаё 30- бобга кўра, Худо сабр-бардошли бўлишимизга қайси учта йўл орқали ёрдам беряпти?
Бу бобга биноан, Аллоҳ 1) ибодатларимизни тинглаб, уларга жавоб беряпти, 2) бизга йўл-йўриқ кўрсатяпти ва 3) ҳозир барака ато этяпти ва келажакда ҳам бундай қилишда давом этади. (w22.11, 9- саҳ.)
Нега Забур 37:10, 11, 29 даги сўзлар ҳам ўтмишда амалга ошган, ҳам келажакда амалга ошади деб айта оламиз?
Довуднинг бу сўзларидан Исроилда, масалан, Сулаймон бошқарган даврда тинчлик ҳукм сурганини билиб оляпмиз. Исо келажакдаги жаннат ҳақида гапирган ва 11- оятни иқтибос қилиб келтирган. (Мат. 5:5; Луқо 23:43) (w22.12, 8–10, 14- саҳ.)