16- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Тўлов учун миннатдорчиликни йўқотманг
Инсон Ўғли... кўплар учун жонини тўлов сифатида бергани келган. МАРК 10:45
18- ҚЎШИҚ Тўлов учун миннатдормиз
БУ МАҚОЛАДА *
1, 2. Тўлов бу нима ва нега унга муҳтожмиз?
МУКАММАЛ бўлган Одамато гуноҳ қилганида, нафақат ўзи, балки бўлажак фарзандлари учун ҳам абадий яшаш имконини қўлдан бой берган. Одаматонинг қилган бу ишини оқлаб бўлмайди. У била туриб гуноҳ қилди. Бироқ фарзандлари ҳақида нима деса бўлади? Уларнинг Одамато қилган гуноҳга алоқаси йўқ эди. (Рим. 5:12, 14) Хўш, уларни Одамато лойиқ бўлган ўлим исканжасидан қутқаришнинг бирон чораси бормиди? Ҳа! Одамато гуноҳ қилганидан сал вақт ўтгач, Яҳова Одаматонинг миллионлаб фарзандларини гуноҳ ва ўлимдан қай йўсин қутқаришини секин-аста ошкор этган. (Ибт. 3:15) Шу боис, Яҳова белгилаган вақтда Ўғлини «кўплар учун жонини тўлов сифатида берсин» деб ер юзига юборди. (Марк 10:45; Юҳан. 6:51)
2 Тўлов бу нима? Бу сўз Юнонча ёзувларда тилга олинганида, Исо Одамато йўқотган нарсанинг эвазига тўлаган нархга ишора қилади. (1 Кор. 15:22) Тўловга нега муҳтожмиз? Сабаби, Яҳованинг Тавротдаги адолат борасидаги қонунига кўра, жон эвазига жон талаб қилинарди. (Чиқ. 21:23, 24) Одамато мукаммал ҳаётини йўқотди. Худонинг адолатига мувофиқ бўлиши учун Исо мукаммал ҳаётини қурбон қилди. (Рим. 5:17) Шу йўсин, Исо тўловга ишонган барчанинг «Абадий ота»си бўлди. (Ишаё 9:6; Рим. 3:23, 24)
3. Юҳанно 14:31 ва 15:13 га кўра, нима учун Исо мукаммал ҳаётини қурбон қилишга тайёр бўлган?
3 Исо самовий Отаси ва бизга нисбатан кучли севгиси туфайли ўз ҳаётини қурбон қилишга тайёр эди. (Юҳанно 14:31; 15:13 ни ўқинг.) Бу севги туфайли у охиригача бенуқсон қолишга ва Отасининг иродасини амалга оширишга қатъий қарор қилган эди. Исо ўлимигача садоқатли қолиш орқали бундай қилган эди. Натижада Яҳованинг инсониятга ва ер юзига нисбатан илк нияти амалга ошади. Ушбу мақолада нима учун Худо Исо ўлимидан олдин шунчалик кўп азоб чекишига йўл қўйганини кўриб чиқамиз. Шунингдек, тўловни ниҳоятда қадрлаган Муқаддас Китоб ёзувчиларидан бирининг мисолига қисқача диққат қаратамиз. Охирида эса Яҳова ҳамда Исо тақдим этган тўлов учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсатишимизни ва бу миннатдорчиликни янада ошириш учун нима қилишимиз мумкинлигини билиб оламиз.
НИМА УЧУН ИСО АЗОБ ЧЕККАН?
4. Исо қандай ўлганини тасвирлаб беринг.
4 Исонинг ер юзидаги ҳаётининг сўнгги кунида нималар содир бўлганини бир тасаввур қилинг. Исо тумонат фаришталардан ёрдам сўраши мумкин эди. Лекин у Рим аскарлари уни қўлга олишига ва бешафқатларча дўппослашига йўл қўйди. (Мат. 26:52–54; Юҳан. 18:3; 19:1) Улар қамчи билан уни роса савалашди ва жароҳатлар етказишди. Кейинроқ улар Исонинг қонаб турган баданига оғир устунни юклашди. Исо ўша устунни қатл этиладиган жой томон судраб борди. Аммо кўп ўтмай буларни кузатиб турган бир кишига ўша устунни кўтариб кетиш буюрилди. (Мат. 27:32) Исо қатл жойига етиб келди, аскарлар унинг қўл-оёқларини устунга михлашди. Исонинг тана оғирлигидан мих қоқилган жойлар кенгаярди. Унинг дўстлари қайғуда эди, онаси йиғларди. Бироқ яҳудий дин раҳбарлари уни масхара қилди. (Луқо 23:32–38; Юҳан. 19:25) У бир неча соатдан бери азоб тортарди. Унинг юраги сиқилиб, ўпкасига ҳаво етишмасди ва нафас олиши тобора қийинлашарди. Сўнгги нафаси чиқар экан, Исо Яҳовага баланд овозда охирги ибодатини айтди. Ниҳоят у бошини эгди ва нафаси узилди. (Марк 15:37; Луқо 23:46; Юҳан. 10:17, 18; 19:30) Бу чиндан ҳам секин, оғриқли ва шармандаларча ўлдирилиш эди.
5. Исога энг кўп оғриқ келтирган нарса нима эди?
5 Исо учун у қай тарзда қатл этилиши энг даҳшатли азоб эмасди. Нима асосида қатл этилаётганининг сабаби у учун азобли эди. Уни Худога қарши гапиришда, яъни Худони ва Унинг исмини ҳурмат қилмасликда айблашган. (Мат. 26:64–66) Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи унга шунчалик азоб келтирганки, Исо Отаси у шу тарзда камситилишига йўл қўймаслигига умид қилган. (Мат. 26:38, 39, 42) Нега Яҳова суюкли Ўғли азоб чекиб ўлишига йўл қўйган? Келинг, бунинг учта сабабини кўриб чиқайлик.
6. Нега Исо азоб устунига осилиши керак эди?
6 Биринчидан, Исо яҳудийларни лаънатдан озод қилиш учун устунга осилиши керак эди. (Галат. 3:10, 13) Улар Тавротга биноан яшашга рози бўлишди, лекин бу узоқ давом этмади. Шу боис, улар Одаматонинг фарзандлари сифатида ўлимга лойиқ эди. Бу лаънат эса уларга яна бир қўшимча бўлди. (Рим. 5:12) Худонинг Исроилга берган қонунига кўра, ўлим жазосига лойиқ ишга қўл урган киши қатл этилиши керак эди. Сўнг эса жасади баъзи вазиятларда устунга осиб қўйиларди *. (Қонун. 21:22, 23; 27:26) Исо устунга осилгани туфайли уни рад этган халқ унинг қурбонлигидан фойда олишига йўл очди.
7. Худо Ўғли азоб чекишига йўл қўйганининг иккинчи сабаби қандай?
7 Энди эса Худо Ўғли азоб чекишига йўл қўйганининг иккинчи сабабига диққат қаратайлик. Яҳова Исони бўлғуси Олий руҳонийимиз Иброн. 2:17, 18; 4:14–16; 5:7–10)
сифатида тайёрлаётган эди. Исо ниҳоятда оғир синов остида Аллоҳга садоқатли қолиш қанчалар қийин эканини бошдан кечирган. У шунчалик босимни ҳис қилганидан «фарёд ва кўз ёшлар билан» ёрдам сўраб илтижо қилган. Шубҳасизки, ҳиссий қийинчиликларни бошдан кечирган Исо бизнинг эҳтиёжларимизни тушунади. Қолаверса, у «синовни бошдан кечираётганимизда» ҳам ёрдам беришга қодир. Яҳова «заифликларимизни» тушунадиган раҳмдил Олий руҳонийни тайинлагани учун жуда миннатдормиз. (8. Яҳова Исонинг шу қадар қаттиқ синалишига йўл қўйганининг учинчи сабаби нимада?
8 Учинчидан, Яҳова қуйидаги муҳим саволга жавоб берилиши учун Исо қаттиқ азоб чекишига йўл қўйган: одамлар кучли синов пайтида ҳам Яҳовага садоқатни сақлай оладими? Шайтоннинг айтишича, йўқ! У одамлар Худога ғаразли ниятлар ила хизмат қиляпти, деб таъкидлаяпти. Унинг фикрича, инсонлар илк отаси Одамато каби Яҳовани севмайди. (Аюб 1:9–11; 2:4, 5) Яҳова Ўғли садоқатли қолишига амин бўлгани туфайли қаттиқ синалишига йўл қўйди. Исо садоқатни сақлаб, Шайтон ёлғончи эканини исботлади.
ТЎЛОВНИ НИҲОЯТДА ҚАДРЛАГАН МУҚАДДАС КИТОБ ЁЗУВЧИСИ
9. Ҳаворий Юҳаннонинг мисолидан қандай сабоқ оляпмиз?
9 Тўлов борасидаги таълимот кўпгина масиҳийларнинг имонини мустаҳкамлаб келяпти. Улар қаршиликларга қарамай, ваъз қилишда давом этяпти ва бутун ҳаёти давомида ҳар хил қийинчиликлар остида ҳам сабр-бардош қилиб келяпти. Келинг, ҳаворий Юҳаннонинг мисолига диққат қаратамиз. У тахминан 60 йил давомида Масиҳ ва тўлов борасида садоқат ила ваъз қилган. Юҳанно деярли 100 ёшда бўлганида, Рим ҳукумати уни хавфли жиноятчи сифатида Патмос оролига сургун қилган. Хўш, у нима жиноят қилган? «Худо ҳақида гапириб, Исо тўғрисида шоҳидлик берган». (Ваҳ. 1:9) Имон ва сабр-бардош борасида нақадар ажойиб ўрнак, шундай эмасми?!
10. Юҳанно тўловни қадрлаганини қай йўсин кўрсатган?
10 Юҳанно илоҳий илҳом остида Исога бўлган чуқур севгисини ва унинг тўлови учун миннатдорчилигини айтиб ўтган. Юҳанно тўлов ёки у келтириши мумкин бўлган баракалар ҳақида юз мартадан ошиқ айтган. Масалан, у шундай деб ёзган: «Мабодо кимдир гуноҳга қўл урса, Отамиз ёнида одил ёрдамчимиз — Исо Масиҳ бор». (1 Юҳан. 2:1, 2) Қолаверса, Юҳанно «Исо ҳақида шаҳодат бериш» муҳим эканини таъкидлаган. (Ваҳ. 19:10) Дарҳақиқат, Юҳанно тўловни жуда қадрлаган. Биз-чи, уни қадрлаётганимизни қай йўсин кўрсата оламиз?
ТЎЛОВ УЧУН МИННАТДОР ЭКАНИНГИЗНИ ҚАЙ ЙЎСИН КЎРСАТА ОЛАСИЗ?
11. Васвасага берилмасликка нима ёрдам бера олади?
11 Гуноҳ қилиш васвасасига берилманг. Тўловни чиндан ҳам қадрласак, шундай деб ўйламаймиз: «Васвасага дуч келганимда, гуноҳга қўл урмаслик учун жон куйдирмасам ҳам бўлади. Васвасага берилиб, нотўғри иш қилсам ҳам кейин кечирим сўрайман». Бундай фикрлашнинг ўрнига, бирон нотўғри иш қилиш васвасасига учраганимизда, қуйидагича ўйласак бўлади: «Йўқ! Яҳова ҳамда Исо менга қилган кўп яхшиликлардан кейин қанақасига бу ишга қўл ура оламан?» Бунинг устига, Яҳовадан куч сўраб, «васвасага берилиб кетишимизга йўл қўйма», деб илтижо қилишимиз мумкин. (Мат. 6:13)
12. Юҳаннонинг биринчи мактуби 3:16–18 даги маслаҳатга қандай амал қилишимиз мумкин?
1 Юҳанно 3:16–18 ни ўқинг.) Имондошларимизга бўлган севгимизни уларга қилган муомаламиз орқали намоён этамиз. (Эфес. 4:29, 31–5:2) Масалан, касал бўлганида, оғир қийинчиликларни бошдан ўтказганида, жумладан, табиий офатларга дуч келганида, уларга ёрдам берамиз. Лекин имондошимиз бизни ранжитадиган бирон иш қилса ёки гап айтса, нима қилишимиз керак?
12 Биродару опа-сингилларни севинг. Бундай севгини намоён этганимизда, тўлов учун ҳам миннатдор эканимизни кўрсатамиз. Нега деганда, Исо нафақат биз, балки биродару опа-сингилларимиз учун ўз ҳаётини қурбон қилган. Исо улар учун ўлишга тайёр бўлган бўлса, демак, улар унинг назарида қимматбаҳо. (13. Нега кечиримли бўлишимиз керак?
13 Имондошингизга нисбатан кек сақлашга мойилмисиз? (Лев. 19:18) Агар шундай бўлса, қуйидаги маслаҳатга амал қилинг: «Бир-бирингизга чидамли бўлинглар ва ҳатто кимнингдир бошқадан арз қилишга сабаби бўлса, уни чин дилдан кечирсин. Яҳова сизларни чин дилдан кечирганидек, сизлар ҳам шундай йўл тутинглар». (Колос. 3:13) Ҳар сафар имондошимизни кечирганимизда, самовий Отамизга тўловни чиндан ҳам қадрлаётганимизни исботлаймиз. Қай йўсин Худонинг бу ҳадяси учун миннатдорчилигимизни оширишда давом эта оламиз?
ТЎЛОВ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИГИНГИЗНИ ҚАЙ ЙЎСИН ОШИРА ОЛАСИЗ?
14. Тўлов учун миннатдорчилигимизни оширишнинг йўлларидан бири қандай?
14 Тўлов учун Яҳовага миннатдорчилик билдиринг. Ҳиндистонда яшовчи 83 ёшли Ёанна исмли опамиз шундай деди: «Ҳар куни ибодатларда тўловни эслатиб ўтиш ва бунинг учун миннатдорчилик билдириш муҳим, деб ўйлайман». Шахсий ибодатларингизда кун мобайнида қилган хатоларингиз ҳақида ўйланг ва Яҳовадан кечирим сўранг. Албатта, жиддий гуноҳ содир этган бўлсангиз, оқсоқоллардан ҳам ёрдам олишингиз керак. Улар сизни тинглаб, Худонинг Каломидан севги ила маслаҳат беришади. Улар сиз билан бирга ибодат қилади ва Яҳовадан Исо тўлов қурбонлигининг баҳосини сизга нисбатан қўллашда давом этишини сўрашади. Шу йўсин, маънан «соғайиб кетишингиз» мумкин. (Ёқб. 5:14–16)
15. Нега тўлов ҳақида ўқиш ва фикр юритиш учун вақт ажратишимиз лозим?
15 Тўлов устида мулоҳаза юритинг. 73 ёшли Ражамани исмли опамиз қуйидагича бўлишди:
«Исонинг азоб чеккани борасида ўқиганимда, кўзим ёшга тўлади». Сиз ҳам Худонинг Ўғли қанчалар азоб чеккани ҳақида ўйлаганингизда, ҳис-ҳаяжонга тўларсиз. Аммо Исонинг қурбонлиги ҳақида қанча кўп ўйласангиз, унга ҳамда Яҳовага бўлган севгингиз шунча кўп ошади. Тўлов устида мулоҳаза юритишингизга ёрдам бўлиши учун бу мавзу борасида тадқиқ ўтказиб кўрарсиз.16. Бошқаларга тўлов ҳақида таълим бериш бизга қандай фойда келтиради? (Муқовадаги расмга қаранг.)
16 Бошқаларга тўлов ҳақида таълим беринг. Ҳар сафар бошқаларга тўлов ҳақида айтганимизда, унга бўлган миннатдорчилигимиз ошади. Бошқаларга нега Исо биз учун ўлганини тушунтириб беришимизга кўмаклашадиган ажойиб асбобларимиз бор. Масалан, «Худодан келган хушхабар» рисоласининг 4- дарсидан фойдалансак бўлади. У «Исо Масиҳ ким?» деб номланади. Ёки «Муқаддас Китоб ҳақиқатлари»нинг 5- бобидан фойдаланишимиз мумкин. Бу бобнинг номи «Тўлов — Худонинг қимматбаҳо ҳадяси». Қолаверса, ҳар йили Исонинг ўлимини хотирлаш маросимига бориш ва бунда бизга қўшилишлари учун ғайрат ила бошқаларни таклиф қилиш орқали тўлов учун миннатдорчилигимизни ошира оламиз. Дарҳақиқат, Яҳова бошқаларга Ўғли ҳақида таълим бериш каби ажойиб шарафни ато этган!
17. Нега тўлов Худонинг инсониятга берган энг қимматбаҳо ҳадяси?
17 Чиндан ҳам, тўлов учун миннатдор бўлиш ва миннатдорчиликни оширишда давом этиш учун асосли сабабларимиз бор. Номукаммал бўлишимизга қарамай, тўлов орқали Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлишимиз мумкин. Тўлов туфайли Иблиснинг ишлари бутунлайин барбод қилинади. (1 Юҳан. 3:8) Тўлов туфайли Яҳованинг ер юзига нисбатан илк нияти амалга ошади. Бутун ер юзи жаннатга айланади. Сиз учратадиган ҳар бир инсон Яҳовани яхши кўриб, Унга хизмат қилади. Шундай экан, келинг, тўлов — Худонинг инсониятга берган энг улкан ҳадяси учун миннатдор эканимизни кўрсатишнинг йўлларини ҳар куни излайлик.
20- ҚЎШИҚ Азиз Ўғлинг бердинг
^ абз. 5 Нега Исо шафқатсизларча ўлдирилди? Мазкур мақолада бу саволнинг жавобини топамиз. Қолаверса, у тўлов учун бўлган миннатдорчилигимизни оширишга кўмаклашади.
^ абз. 6 Жиноятчиларни ҳали тириклигида устунга михлаш ёки боғлаш римликларнинг одати эди. Яҳова Ўғли шу тарзда ўлдирилишига йўл қўйган.
^ абз. 55 РАСМГА ШАРҲ. Ҳеч бир биродар васвасага берилмаяпти. Бири номаъқул расмга қарашни, бошқаси тамаки чекишни ва учинчиси пора олишни рад этяпти.