ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Синовларга дош берганимиз баракалар келтирди
«СЕН ёмон ота экансан»,— деб дўқ урди менга КГБ офицери. * У: «Ҳомиладор хотининг билан чақалоқ қизингни ташлаб кетдинг. Уларни ким боқади? Эътиқодингдан воз кечиб, уйга кетмайсанми?!» — деди. Мен эса унга жавобан шундай айтдим: «Оиламни ташлаб кетганим йўқ. Мени сизлар ҳибсга олдингиз! Нима учун?» Шунда офицер кесатиб: «Яҳованинг Шоҳиди бўлишдан ёмонроқ жиноят йўқ»,— деди.
Мазкур воқеа 1959 йили Россиянинг Иркутск шаҳридаги қамоқхонада юз берган. Ижозат этсангиз, мен ва рафиқам Мария «одиллик учун азоб чекишга» тайёр бўлганимизни ва садоқатни сақлаб, қандай баракаларга эга бўлганимизни сўзлаб берай. (1 Бутр. 3:13, 14)
Мен 1933 йили Украинанинг Золотники қишлоғида таваллуд топдим. 1937 йили Франциядан Яҳованинг Шоҳидлари бўлган холам ва эри меҳмонга келишди. Улар бизга Қўриқчи Минораси Жамияти томонидан нашр этилган «Ҳукумат» ва «Қутилиш» номли китобларни ташлаб кетишди. Отам бу китобларни ўқиб, Худога бўлган ишончи ошди. Афсуски, у 1939 йили оғир касал бўлиб, ҳаётдан кўз юмди. Ўлимидан олдин эса онамга: «Бу — ҳақиқат. Уни фарзандларимизга ўргатинг»,— деб васият қилди.
СИБИРЬ — ВАЪЗГЎЙЛИК УЧУН ЯНГИ ҲУДУД
1951 йил апрель ойида СССР ҳукумати Яҳованинг Шоҳидларини Сибирга сургун қилди. Ўшанда мен, онам ва укам Григорий ғарбий Украинага бадарға қилиндик. Поездда 6 000 километр йўл юриб, Сибирнинг Тулун шаҳрига келдик. Орадан икки ҳафта ўтиб, акам Богдан бизга яқин бўлган Ангарск шаҳридаги лагерга етиб келди. У 25 йил оғир меҳнатга ҳукм қилинган эди.
Онам, Григорий ва мен Тулун шаҳри атрофидаги қишлоқларда ваъз қилардик. У пайтлар топқир бўлишимиз керак эди. Масалан биз: «Кимдир сигир сотадими?» — деб сўрардик. Сигирини сотмоқчи бўлган киши чиқса, у билан бу жониворлар нақадар ажойиб тарзда яратилгани ҳақида суҳбатлашардик. Аста-секин Яратувчимиз тўғрисида ҳам гап очардик. Ўшанда газеталарда, Яҳованинг Шоҳидлари одамлардан сигир сўраб юришибди, аслида эса қўйларни излашяпти, деб ёзиларди. Чиндан ҳам, биз қўйдек ювош одамларни топардик! Ваъзгўйларнинг оёғи етмаган бу ҳудудда шундай камтар ва меҳмондўст инсонлар билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказиш бизга қувонч келтирарди. Бугунги кунда Тулун шаҳрида 100 дан ортиқ ваъзгўйдан иборат бир жамоат бор.
МАРИЯНИНГ ИМОНИ СИНАЛАДИ
Хотиним Мария ҳақиқатни Украинада, Иккинчи жаҳон уруши ўрталарида билиб олган. Ёши 18 га Ибт. 39:12, 20) Марияни суд маҳкамасидан қамоққа олиб бораётган ҳайдовчи унга: «Қўрқманг. Кўп одамлар қамоқдан номуси топталмай чиққан»,— деб кўнглини кўтарган.
тўлганида, бир КГБ офицери унга босим ўтказиб, у билан жинсий ахлоқсизлик қилмоқчи бўлган, аммо Мария бу таклифларни рад этган. Бир куни Мария уйга қайтса, ётоқхонасида ўша киши ётган экан. Шунда Мария қочиб қутулган. Офицер эса жаҳли чиқиб, уни Яҳованинг Шоҳиди бўлгани учун қаматиб юборишини айтиб қўрқитган. 1952 йили Мария 10 йил қамоқ жазосига маҳкум этилган. Ўшанда у покдомон бўлгани учун зиндонга ташланган Юсуфнинг мисолини эслаган. (Мария 1952–1956 йиллар орасида Россиянинг Горький шаҳри (ҳозирги Нижний Новгород) яқинида жойлашган меҳнат лагерида ишлашга маҳкум этилганди. Уни қаҳратон совуқда дарахтларни илдизи билан суғуришга мажбурлашган. Унинг соғлиғи заифлашган, аммо 1956 йили у озодликка чиқиб, Тулун шаҳрига жўнаб кетган.
ХОТИНИМ ВА БОЛАЛАРИМДАН УЗОҚДА
Тулун шаҳрида битта биродар менга бир синглимизни кутиб олиш кераклигини айтди. Мен велосипедимни миниб, автобус бекатига бордим ва синглимизни кутиб олиб, сумкаларини кўтаришга ёрдамлашдим. Ўшанда Марияни бир кўришда ёқтириб қолгандим. Унинг қалбини забт этиш осон кечмади, лекин мен буни уддаладим. Биз 1957 йили турмуш қурдик. Кейинги йили қизимиз Ирина дунёга келди, аммо қувончимиз узоқ давом этмади. 1959 йили мени Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни чоп этганим учун қамаб қўйишди. Мен бир кишилик камерада ярим йил ўтириб чиқдим. Ўша дамларда хотиржамликни сақлаш учун тинмай ибодат қилардим, ҳамду санолар айтардим ва озодликка чиққач, хушхабарни қандай ваъз этишимни кўз олдимга келтирардим.
Қамоқда терговчи мени сўроқ қилаётиб: «Яқинда сизларни сичқонлардай эзиб ташлаймиз!» — деб бақирди. Мен эса унга шундай дедим: «Исо айтганки, Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга ваъз ҚИЛИНАДИ ва ҳеч ким буни тўхтатолмайди». Шунда терговчи муомаласини ўзгартириб, бошида айтганимдек, эътиқодимдан воз кечишга ундади. Дўқ-пўписа ҳам, ҳийла-найранг ҳам фойда бермагач, мени 7 йилга Саранск шаҳри яқинидаги меҳнат лагерида оғир ишларни қилишга мажбурлашди. Лагерга кетаётиб, иккинчи қизим Ольга туғилгани ҳақида хабар топдим. Хотиним ва қизларимдан узоқда бўлганимга қарамай, Мария ва мен Яҳовага содиқ қолганимизни билишдан кўнглим таскин топарди.
Гарчи Тулун шаҳридан Саранскка поездда келиб кетишга 12 кун кетса-да, Мария ҳар йили мени кўргани келарди. У менга ҳар сафар янги этик олиб келарди. Этикнинг пошнасида «Қўриқчи минораси» журналининг янги сонлари яширилган бўларди. Бир йили эса Мариянинг ташрифи мен учун унутилмас бўлган, чунки у иккала қизимизни ҳам олиб келганди. Ўшанда уларни кўриш ва биргаликда вақт ўтказиш кўнглимни қанчалик кўтарганини тасаввур қилинг!
ЯНГИ ЖОЙ, ЯНГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР
1966 йили меҳнат лагеридан озодликка чиққач, мен хотиним ва қизларимиз билан Қора денгиз яқинидаги Армавир шаҳрига кўчиб ўтдик. У ерда иккита ўғлимиз Ярослав ва Павел дунёга келди.
Орадан кўп ўтмай, КГБ офицерлари уйимизга бостириб келиб, Муқаддас Китобга асосланган Рим. 12:21)
адабиётларни излай бошлашди. Улар ҳамма ёққа, ҳатто молхонага ҳам кириб қидиришди. Бир марта шундай тинтув жараёнида офицерлар иссиқдан терга ботиб, кийимлари эса чангга беланиб кетганди. Улар буйруққа тобе бўлишганини Мария тушунарди ва уларга раҳми келарди. У уларга компот тортиқ этди ва уст-бошларини тозалаб олишлари учун чўтка, обдастада сув, сочиқлар берди. Кейинчалик, КГБ бошлиғи етиб келганда, офицерлар унга Мария қилган яхшиликларини айтиб беришди. Улар уйдан чиқиб кетишаётганда, бошлиқ бизга табассум қилиб, хайрлашди. Биз «ёмонликни ҳамиша яхшилик билан мағлуб қилинг», деган маслаҳатга амал қилиш яхши самара келтирганини кўриб, хурсанд бўлдик. (Бундай рейдларга қарамай, Армавир шаҳрида ваъз қилавердик. Боз устига, Курганинск яқинида жойлашган бир қишлоқдаги кичик бир гуруҳ ваъзгўйларга ҳам ёрдам бериб турдик. Ҳозир Армавирда 6 та, Курганинскда эса 4 та жамоат борлигини билишдан бошим осмонга етяпти.
Ўша йиллари маънан сусайиб қолган пайтларимиз ҳам бўлган. Лекин Яҳова садоқатли биродарлар орқали бизни тўғри йўлга солиб, маънан тетик қилгани учун миннатдормиз. (Заб. 129:3) Биз пайқамаган ҳолда жамоатларга суқилиб кирган КГБ айғоқчилари ҳам биз учун жиддий синов бўлди. Улар ўзларини ғайратли кўрсатиб, хизматда фаол иштирок этишарди. Айримлари ҳатто ташкилотда масъулиятли вазифаларни ўз зиммасига олганди. Аммо вақт ўтиб, улар аслида кимлиги фош бўлди.
1978 йили Мария 45 ёшида яна ҳомиладор бўлди. Сурункали юрак касаллиги сабабли шифокорлар ҳаётига хавф солмаслик учун уни аборт қилишга кўндирмоқчи бўлишди. Мария рози бўлмади. Шунда шифокорлар вақтидан олдин тўлғоқни қўзғатиш ниятида Марияга укол қилмоқчи бўлиб, қўлида шприц билан, бутун касалхона бўйлаб орқасидан юра бошлашди. Ҳали туғилмаган болани қутқариб қолай деб, Мария касалхонадан қочди.
КГБ бизга шаҳарни тарк этишни буюрди. Шунда биз Эстониянинг Таллин шаҳри яқинидаги бир қишлоққа кўчиб ўтдик. Ўша пайтда Эстония СССР таркибида эди. Таллинда Мария ўғлимиз Виталийни соғ-саломат дунёга келтирди. Ҳа, шифокорларнинг тахминлари ўзини оқламади.
Кейинроқ Эстониядан Россиянинг жанубидаги Незлобная қишлоғига кўчиб ўтдик. Ўша ерларда жойлашган санаторийларга ҳамма ёқдан одамлар келарди ва биз уларга эҳтиёткорлик билан ваъз этардик. Шифо топиш умидида келган баъзилари абадий яшаш умидини топишарди!
ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЯҲОВАНИ СЕВИШНИ ЎРГАТГАНМИЗ
Ўғилу қизларимизда Яҳова бўлган севгини ва Унга хизмат қилиш истагини уйғотишга роса ҳаракат қилардик. Уларга яхши таъсир кўрсатадиган имондошларимизни уйимизга тез-тез таклиф этардик. Бундай меҳмонлардан бири 1970–1995 йиллар орасида кўчма нозир бўлиб хизмат қилган укам Григорий эди. У қувноқ ва хушчақчақ бўлгани учун, унинг ташрифларидан оиламдагилар жуда хурсанд бўлишарди. Уйимизга меҳмон келганда, кўпинча Муқаддас Китобга асосланган ўйинлар ўйнардик. Шунинг учун, фарзандларимиз Муқаддас Китобда ёзилган воқеаларни болаликдан яхши кўришарди.
1987 йили ўғлимиз Ярослав Латвиянинг Рига шаҳрига кўчиб ўтиб, у ерда очиқ ва эркин тарзда
ваъз қилиб юрди. Бироқ ҳарбий хизматдан бош тортгани учун уни бир ярим йилга озодликдан маҳрум этишди. Ўғлимиз тўққизта турли қамоқхоналарда ўтириб чиқди. Мен қамоқда бошимдан кечганларни айтиб берганим унга бардошли бўлишга ёрдам берди. Вақт ўтиб, у кашшофлик хизматини бошлади. 1990 йили 19 яшар ўғлим Павел Япониядан шимол томон жойлашган Сахалин оролида кашшоф бўлиб хизмат қилиш истаги борлигини айтди. Аввалига уни қўйиб юбормоқчи эмасдик. Ўша оролда атиги 20 та ваъзгўй бор эди ва у ер уйимиздан 9 000 километр нарида жойлашганди. Аммо кейин унга розилик бердик ва бундан пушаймон бўлмадик. У ерда одамлар Шоҳлик ҳақидаги хабарни яхши қабул қилишди. Бор-йўғи бир неча йил ўтиб, у ерда саккизта жамоат пайдо бўлди. Павел Сахалинда 1995 йилгача хизмат қилди. Ўша пайтга келиб, фақат кенжа ўғлимиз Виталий ёнимизда қолганди. У кичкиналигидан Муқаддас Китобни ўқишни яхши кўрарди. 14 га кирганда, у кашшофлик хизматини бошлади ва мен ҳам у билан икки йил кашшоф бўлиб хизмат қилдим. Бу ниҳоятда ажойиб дамлар эди. Виталий 19 ёшга тўлгач, махсус кашшоф бўлиб, уйдан кетди.Агар 1952 йилга қайтсак, ўшанда КГБ офицери Марияга: «Эътиқодингдан воз кеч, бўлмаса 10 йилга қамалиб кетасан. Озодликка чиққанингда қари ва ёлғиз бўлиб қоласан»,— деган эди. Лекин ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди: биз вафодор Тангримиз Яҳованинг, болажонларимизнинг ва биздан ҳақиқатни ўрганган кўплаб инсонларнинг севгисини ўзимизда ҳис этардик. Фарзандларимиз хизмат қилган жойларга бориш Мария билан менга жуда ёқарди. Болаларимиз кўп одамларга Яҳова ҳақида билишга кўмаклашган ва бу инсонларнинг кўзларида миннатдорчилик кўриниб турарди.
ЯҲОВАНИНГ МЕҲРИ УЧУН МИННАТДОРМИЗ
1991 йили Яҳова Шоҳидларининг фаолияти расмийлаштирилди. Бу қарор ваъзгўйлик ишига янги туртки берди. Дам олиш кунлари теварак-атрофдаги шаҳару қишлоқларга бориш учун жамоатимиз ҳатто автобус сотиб олди.
Ярослав билан хотини Алёна ҳамда Павел билан хотини Рая Байтилда, Виталий ва хотини Светлана эса туман нозири бўлиб хизмат қилишаётганидан бағоят хурсандман. Катта қизимиз Ирина оиласи билан Германияда истиқомат қилади. Унинг эри Владимир ҳамда учта ўғли оқсоқол бўлиб хизмат қилишяпти. Қизимиз Ольга Эстонияда яшайди ва менга тез-тез қўнғироқ қилиб туради. Минг афсуски, севикли рафиқам Мария 2014 йили ҳаётдан кўз юмди. Мен унинг тирилишини сабрсизлик билан кутяпман! Ҳозир Белгород шаҳрида яшаяпман ва бу ердаги имондошларим мени роса қўллаб-қувватлашяпти.
Хизматда ўтган йилларимдан шуни ўргандимки, Яҳова берадиган ички хотиржамлик бенуқсонликни сақлаш йўлида қилган барча фидойиликларимиздан анча қадрлироқдир. Мария ва мен матонатли бўлганимиз шундай баракалар келтириши мумкинлиги ақлимизга сиғмаган эди. 1991 йили СССР қулашидан олдин у ерда 40 000 дан сал кўпроқ ваъзгўй бўлган. Бугунги кунда эса, собиқ СССР таркибида бўлган мамлакатларда 400 000 дан зиёд ваъзгўйлар бор! Ҳозир ёшим 83 да ва мен ҳанузгача оқсоқол бўлиб хизмат қиляпман. Яҳова доим бардошли бўлишим учун куч бериб келган. Ҳа, Яҳова менга жуда кўп баракалар ёғдирган. (Заб. 12:6)
^ абз. 4 КГБ — СССР Давлат хавфсизлиги қўмитасининг русча қисқартмаси.