Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Бошқаларга бўлган ҳурмат

Бошқаларга бўлган ҳурмат

НЕГА БОШҚАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ МУҲИМ?

Бошқаларни ҳурмат қилсак, таранг вазиятни юмшатамиз ва у ёмонлашиб кетишининг олдини оламиз.

  • Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Мулойим жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳлни чиқаради». (Ҳикматлар 15:1) Ҳурматсизликни намоён этувчи сўзлар ва хатти-ҳаракатларимиз билан оловга мой қуйгандек бўламиз, бу эса кўпинча ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

  • Исо шундай деган: «Одамнинг дилида нима бўлса, тили шуни... [гапиради]». (Матто 12:34) Ирқи, қабиласи, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши бизникидан фарқ қиладиган одамларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлсак, бу жиддий муаммодан дарак бериши, яъни биз аслида бундай инсонлар ҳақида салбий фикрда эканимизни кўрсатиши мумкин.

    Яқинда ўтказилган бир сўровда 28 та мамлакатдан 32 000 дан зиёд одам қатнашган. Уларнинг ярмидан кўпи одамлар орасида ҳурматсизлик бунчалик авж олганини ҳали ҳеч қачон кўрмаганини таъкидлади. («2023 Edelman Trust Barometer»)

НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН?

Сиз мулоқот қиладиган одамларнинг барчасига, ҳатто уларнинг фикрига қўшилмасангиз ҳам, ҳурмат кўрсатинг. Қайси фикрларга қўшила олишингизни аниқланг. Бу бошқаларни танқид ва ҳукм қилмаслигингизга ёрдам беради.

«Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда ҳукмга дучор бўлмайсизлар». (Матто 7:1)

Бошқалар сизга қандай муомала қилишини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомала қилинг. Агар бошқаларга нисбатан меҳрибон ва адолатли бўлсангиз, улар ҳам сизга шундай муомала қилишга мойилроқ бўлишади.

«Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга шундай муомала қилинг». (Луқо 6:31)

Кечиримли бўлинг. Агар кимдир сизни сўзлари ёки хатти-ҳаракатлари билан ранжитса, у буни атайин қилмаганига ўзингизни ишонтиринг. Бу сизга ўша инсонни кечиришга ёрдам беради.

«Фаҳм-фаросатли жаҳлини тия олади, хатоларни кечириш инсонни безайди». (Ҳикматлар 19:11)

ЯҲОВАНИНГ ШОҲИДЛАРИ НИМАЛАР ҚИЛИШАДИ?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳамма одамларга ҳурмат кўрсатишади ва уларни ҳам бундай қилишга ундашади.

Биз барча одамларга Муқаддас Китоб асосида бепул таълим олишни таклиф қиламиз, лекин уларга ўз эътиқодимизни ёки нуқтаи назаримизни уқтирмаймиз. Аксинча, уларга хушхабарни «мулойимлик ва камоли эҳтиром билан» айтиб, Муқаддас Китобдаги маслаҳатга амал қилишга интиламиз. (1 Бутрус 3:15; 2 Тимўтийга 2:24)

Биз одам ажратмаймиз ва Муқаддас Китоб таълимотларини билиб олишни хоҳлаган ҳар бир инсонни, унинг келиб чиқиши қандай бўлишидан қатъи назар, жамоат учрашувларимизга таклиф қиламиз. Биз «ҳар турли инсонларни ҳурмат қили[шга]» интиламиз ва уларда танлаш ҳуқуқи борлигини тан оламиз. (1 Бутрус 2:17)

Қаерда яшашимиздан қатъи назар, ҳукмрон ҳокимиятга ҳурмат кўрсатамиз. (Римликларга 13:1) Биз қонунларга бўйсунамиз ва солиқларни тўлаймиз. Гарчи сиёсий масалаларда бетараф бўлсак-да, бошқалар бу масалаларда шахсий қарор чиқаришга ҳақли эканини тушунамиз ва уларнинг бу ҳуқуқини ҳурмат қиламиз.