Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китобни ўқиш режаси

Муқаддас Китобни ўқиш режаси

Муқаддас Китобда ҳаёт учун зарур энг доно маслаҳатлар жамланган. Уни мунтазам мутолаа қилиш, ўқиганларингиз устида мулоҳаза юритиш ва ўрганганларингизни амалда қўллаш орқали «муваффақиятга эришасиз». (Ёшуа 1:8; Забур 1:1–3) Шунингдек, Парвардигор ва Унинг ўғли Исони таниб-биласиз, бу билимлар эса нажотга етаклайди. (Юҳанно 17:3)

Муқаддас Ёзувлардаги китобларни қайси тартибда ўқисангиз бўлади? Бунинг кўплаб усуллари бор. Мазкур Муқаддас Китобни ўқиш режаси ёрдамида китобларни кетма-кет ёки мавзу бўйича ўқишингиз мумкин. Масалан, Худонинг қадимги Исроил билан муносабатлари ҳақида билиб олиш учун танланган парчаларни ўқинг. Бошқа парчаларни ўқиб эса биринчи асрдаги масиҳий жамоат қай йўсин ташкил топгани ва ўсгани ҳақида билиб олсангиз бўлади. Ажратилган бобларни ҳар куни мутолаа қилсангиз, бутун Муқаддас Китобни бир йил ичида ўқиб чиқасиз.

Борди-ю, кундалик, бир йиллик ёки Муқаддас Китобни энди ўқишни бошлаганлар учун мўлжалланган Муқаддас Китобни ўқиш режасини ахтараётган бўлсангиз, мазкур режа сиз учун айни муддао бўлади. Ушбу Муқаддас Китобни ўқиш режасини юклаб олинг ва истасангиз уни босиб чиқариб, бугуннинг ўзида ўқишни бошланг.