Махфийлик созламалари

Веб-сайтимиздан фойдаланиш сизга етарлича қулай бўлиши учун биз cookie файллари ва шунга ўхшаш технологиялардан фойдаланамиз. Баъзи cookie файллар веб-сайтимиз ишлаши учун зарур ва уларни рад этиб бўлмайди. Сиз қўшимча cookie файллардан фойдаланишни қабул қилишингиз ёки рад этишингиз мумкин. Биз уларни сайтдан фойдаланиш сизга қулай бўлиши учунгина ишалатамиз. Ушбу cookie файллардаги маълумотлар ҳеч кимга сотилмайди ва реклама ҳамда маркетинг мақсадларида ишлатилмайди. Кўпроқ маълумотни Global Policy on Use of Cookies and Similar Technologies сайтидан топишингиз мумкин. Исталган пайтда cookie созламаларини ўзгартирсангиз бўлади. Бунинг учун Privacy Settings саҳифасига ўтинг.

Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- САВОЛ

Муқаддас Китобда Масиҳ ҳақида қандай башоратлар бор?

БАШОРАТ

«Эй Байтлаҳм-Эфрата,.. Исроилда иродамни бажарадиган ҳукмдор сендан чиқади».

Михо 5:2

БАЖАРИЛИШИ

«Исо шоҳ Ҳирод даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилганидан сўнг, шарқдан Қуддусга мунажжимлар келди».

Матто 2:1

БАШОРАТ

«Улар кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, либосим учун қуръа ташлади».

Забур 22:18

БАЖАРИЛИШИ

«Аскарлар Исони михлашгандан сўнг, унинг устки кийимини тўрт қисмга бўлишди... Шунингдек ички кўйлагини ҳам олишди. У бўлса бошдан-оёқ чоксиз тўқима эди. Шунда улар ўзаро келишиб: “Келинглар, уни йиртмай қуръа ташлаймиз. Қани кимга тушаркин?” — дейишди».

Юҳанно 19:23, 24

БАШОРАТ

«Унинг барча суякларини сақлайди, улардан ҳеч бири синдирилмайди».

Забур 34:20

БАЖАРИЛИШИ

«Исонинг олдига келишганда, у аллақачон ўлганини кўриб оёқларини синдиришмади».

Юҳанно 19:33

БАШОРАТ

«У бизнинг гуноҳларимиз учун санчилди».

Ишаё 53:5

БАЖАРИЛИШИ

«Аммо аскарлардан бири найза билан унинг биқинини тешганида, шу заҳоти ўша жойдан қон ва сув оқиб чиқди».

Юҳанно 19:34

БАШОРАТ

«Улар менга 30 шекел кумуш ҳақ тўлашди».

Закариё 11:12, 13

БАЖАРИЛИШИ

«Шунда 12 шогирддан бири Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб: “Агар уни қўлингизга тутиб берсам, менга нима берасизлар?” — деди. Улар 30 кумуш танга беришни ваъда қилишди».

Матто 26:14, 15; 27:5