70- ҚЎШИҚ
Муносиб бўлганларни излайлик
-
1. Таълим беришда, хушхабар айтишда
Исо зўр ўрнак қолдирган.
«Ушбу хабарга муносиб бўлганни
Қидириб топинглар»,— деб айтган.
Хизмат қилганда саломдан бошлаймиз
Ва кейин хабарни айтамиз.
Агар ҳайдашса тингламай сўзимиз,
Оёқдан чанг қоқиб кетамиз.
-
2. Аллоҳ гар очса инсоннинг қалбини,
Тинглар у албат хабарни.
Шунда тан олиб у Исо Масиҳни,
Биз билан олқишлар Тангрини.
Хизмат пайтида ҳеч ташвиш тортмаймиз,
Яҳова Ўз руҳин бахш этар.
Ширин, ёқимли гар бўлса сўзимиз,
Қизиқиш кўрсатар камтарлар.
(Шунингдек, Ҳавор. 13:48; 16:14; Колос. 4:6 га қаранг.)